Месси Пепенинг «Барселона»га ўтишига йўл қўймайди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб раҳбариятидан марказий ҳимоячи Пепе билан шартнома имзоламасликни сўради. Бу ҳақда Don Balon хабар тарқатди.
Португалиялик футболчи бир неча кун аввал «Бешиктош» билан шартномани бекор қилиб, эркин агентга айланганди. 35 ёшли футболчи аввал "Реал"да ўйнагани сабабли Месси унинг "Барса"га келишига ўз қаршилигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Пепе 2007-2017 йиллар давомида "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган.
Ҳимоячи ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида «Бешиктош» сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ёзди ва иккита голга узатма берди.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 22:01, 19.12.2018. Ўқилди: 7659 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар