Бугун 16 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • 2:1
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 17.03.2026 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Тоттенхэм
      • 17.03.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • 5:2
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 17.03.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леванте
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Эспаньол 28 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Якунланган мавсум «Навбаҳор» учун осон ўйин бўлгани йўқ» – Мирзоҳид Ғофуров

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби якунига етган мавсумда 14 йиллик танаффусдан кейин яна совриндорлар сафидан ўрин олиб, бронза медали соҳибига айланди.

Албатта, ушбу муваффақиятда жамоа етакчиларидан бири бўлган ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Бу йилги Суперлига баҳсларида Ғофуров 29та ўйинда майдонга тушиб, 2576 дақиқа ҳаракатланди ҳамда 1та гол урди.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, айнан Мирзоҳиднинг мазкур ягона голи эвазига   “Навбаҳор” 10-тур доирасида сафарда “Бухоро” устидан ғалаба қозонди (1:0). Биз якунланган мавсум борасида тажрибали хавбек билан суҳбат уюштириб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат этдик.          

Мирзоҳид, якунига етган мавсум сизда қандай таассурот қолдирди? Ажойиб ва ўзгача таассурот қолдирди.  Бу йил Суперлига баҳслари олдинги йиллардагидан кўра, кескин ҳамда курашларга бой тарзда ўтди. Айниқса, жамоамизнинг 14 йиллик танаффусдан кейин 3-ўринни қўлга киритганлиги барчамизга ўзгача завқ бағишлади. Бу йил жамоангиз ва ўзингизнинг намойиш этган ўйинингиз борасида нима дея оласиз? Бундан қониқиш ҳосил қилдингизми? “Навбаҳор”нинг қайд этган натижаси ижобий бўлганлиги боис, бундан кўнглим тўлди.

Аммо ўз ўйиним борасида бундай дея олмайман. Боиси, ўз устимда янада яхшироқ ишлашим, майдонда бундан-да ижобийроқ ҳаракат қилишим ҳам эҳтимолдан холи эмасди. Менимча, футболчининг ҳеч қачон ўз ўйинидан кўнгли тўлмаслиги лозим. Шундай бўлса, у ўсишдан тўхтаб қолган бўлади.

Бундан ташқари, менинг бу йил намойиш этган ўйинимга мутахассислар ва мухлисларнинг баҳо беришса, яхшироқ бўларди.

Суперлиганинг бу йилги форматига муносабатингиз қандай? Клубларнинг 2та гуруҳ, яъни кучли ва қуйи олтиликка ажратилганлиги баҳсларнинг янада кескин ҳамда қизиқарли, курашларга бой тарзда ўтишини таъминлади. Умуман олганда, мазкур формат тўғрисида фикрим ижобий. Лекин ушбу формат бу йил илк марта қўлланилганлиги учун айрим камчиликлардан ҳам холи бўлмади, менимча. Мазкур камчиликлар борасида ЎФА ва ПФЛ мутахассислари бамаслаҳат иш олиб бориб, форматни янада ислоҳ қилиб, ўткинчи ўйинларнинг бўлмаслигига эришишади, деган умиддаман. Якунига етган мавсумда мухлислар учун яратилган шароитлар ва учрашувларнинг телевидения орқали тўғридан-тўғри намойиш этилишига муносабатингиз? Мухлислар тўла стадионда тўп суришнинг гашти ва завқи ўзгача бўлади, албатта. Майдонда ўзингни бошқача ҳис қиласан. Бундан ташқари, Суперлига баҳсларининг телевидения орқали жонли тарзда намойиш этилиши футболчидан ўзгача масъулият талаб қилади ҳамда футболимиз ривожига ҳам улкан ҳисса қўшади.

Бу йилги мавсумда “Навбаҳор” иштирокидаги барча ўйинлар телевидения орқали намойиш этилди ва биз ҳам буни англаган ҳолда майдонда ўзгача иштиёқда тўп сурдик.

Бу йилги Суперлига баҳсларида жамоангиз учун қайси баҳс энг қийин кечди? Менимча, якунланган мавсумда “Навбаҳор” учун осон ўйин бўлгани йўқ. Барча учрашувлар кескин курашлар остида ўтди ва қийин кечди. Айниқса, мағлубиятга учраган баҳсларимизда анча қийинчиликка учрадик. Бу йил “Навбаҳор” сафида кўплаб хорижлик футболчилар тўп суришди. Ненад Иньац, Томислав Пайович, Дарко Станоевич, Игорь Голбан ва Дарко Никач. Ўзингизга маълум, легионер маҳаллий футболчидан бир поғона юқори бўлиши лозим. Сизнингча, улардан қайси бири легионер номини оқлади? Мен ҳам футболчиман ва жамоадошларим ҳақида фақатгина илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Шунинг учун легионерлар ҳақидаги мазкур саволга мураббийларимиз жавоб беришса яхши бўларди. Боиси, таъкидлаганимдек, мен ҳам улар сингари ўйинчиман.

Умуман олганда, бу йил “Навбаҳор”да ўйнаган барча хорижлик футболчилар билан муносабатларимиз яхши эди.

“Навбаҳор”нинг айни пайтдаги устози Андрей Канчельскис бошқа мутахассислардан машғулотлар олиб бориш, ғалабага руҳлантириш борасида қандай сифатлари билан ажралиб туради? Ҳар бир мураббийнинг ўз дунёқараши ва услуби бўлади. Албатта, Андрей Канчельскис ҳам бундан мустасно эмас. У Европа футболидан баҳраманд бўлган тажрибали мутахассис. Шу боис, “Навбаҳор”га ҳам  “қўҳна қитъа” ҳавосини олиб киришга ҳаракат қилмоқда.

Андрей Антанасовичнинг машғулотлар ўтказиш жараёни, ўйинларга руҳлантириши бошқа мураббийларникидан ўзгачароқ. У бизни баҳсларга бошқача руҳда тайёрлаб, жамоага ғолиблик руҳини сингдира олади.

“Навбаҳор” бу йил бронза медали соҳибига айланди. Мазкур муваффақият сизнингча, қониқарлими ёки жамоа бундан ҳам юқорироқ ўринни эгаллашга қодирмиди? Қодир бўлса, сизнингча, бунинг учун бунга нима етишмади? Менимча, бу йилги натижа қониқарли бўлди. Боиси, бронза медали узоқ танаффусдан кейин қўлга киритилди. Зинага ҳам бирданига эмас, поғонама-поғона чиқилади. Ўтган йили  жамоамиз 5-ўринни эгаллаганди, бу йил эса 3-поғонани банд этди.

“Навбаҳор” бундан ҳам юқорироқ натижани қайд этишга қодир ва келаси мавсумда Худо хоҳласа, чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун кураш олиб борамиз ҳамда ушбу ниятимизга эришамиз.

Акангиз Рашид Ғофуровнинг сизнинг футболчилик фаолиятингизда қанчалик ҳиссаси бор? Футболчи бўлишим ва шу даражага етишимда албатта, Рашид акамнинг ҳиссаси катта. Айнан акам туфайли футболга келганлигимни ҳам эътироф этиш жоиз. Ҳозир ҳам Рашид акам ўйинларимни кузатиб, ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, маслаҳатларини бериб туради. Унинг маслаҳатларига амал қилиб кам бўлмадим. Фурсатдан фойдаланиб, бунинг учун Рашид акамга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Айни пайтда Рашид Ғофуров нима билан машғул, яъни қаерда фаолият юритяпти? Айни пайтда Рашид акам футбол соҳасидан четда, яъни бизнес соҳасида фаолият юритмоқда. Унинг бу борадаги фаолиятида ҳам футболдаги каби омад ёр бўлишини тилайман. Сизнингча, “Навбаҳор” таркибида бу йил ким яхши ўйин намойиш этди? Клубимизнинг бронза медалини қўлга киритишида барча футболчиларнинг муносиб улушлари бор. Боиси, майдонда 11 нафар футболчи ҳаракат қилади ва барча жамоадошларим бу йил яхши ўйин намойиш этиб, ўз меҳнатлари билан “Навбаҳор”нинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшишди.

Шунинг учун жамоадошларимдан ҳеч қайсинисини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Бронза медали бутун жамоанинг меҳнатлари.

Келаси мавсумда ҳам “Навбаҳор”даги фаолиятингизни давом эттирасизми? Албатта. 2019 йили ҳам “Навбаҳор”даги фаолиятимни давом эттириб, жамоамиз билан бирга узоқ кутилган чемпионлик унвонини қўлга киритаман, деган умиддаман.

Маълумот учун

Мирзоҳид Ғофуров – 1988 йил, 22 августда Наманган вилояти, Чортоқ шаҳрида туғилган.

Футбол билан 6 ёшидан шуғуллана бошлаган

Биринчи мураббийи: Абдулло Жўрабоев.

Намангандаги футбол мактаб-интернатини тамомлаган.

Амплуаси: ярим ҳимоячи.

Ўйнаган жамоалари: “Навбаҳор” (Наманган) – 2006 йилнинг 2-давраси – 2007 йиллар, 2009 йил,  “УзДонгЖу” (Андижон) – 2008 йил, “NBU- Осиё” (Тошкент) – 2010 йил, “Машъал” (Муборак) – 2011 – 2014 йиллар, 2016 йил, “Бунёдкор” (Тошкент) – 2015 йил.

2017 йилдан яна “Навбаҳор”да.  

Оилали, 2 нафар ўғилнинг отаси.

Манба: Navbahor
Киритилди: 09:52, 24.12.2018. Ўқилди: 1718 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Барселона Рафинья 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.