Англияда Boxing Day қизиқарли натижаларни тақдим этмоқда. АПЛнинг 20-тури доирасида мавсум етакчиси «Ливерпуль» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувни эса Эмери шогирдлари фаол бошлашди ва 11-дақиқада ҳисобни очишди: Энсли Мэйтленд-Найлз аниқ узатмани дарвозага буриб қўйди. Мерсисайдликлар тезда ўзларига келиб, нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки 2 дақиқа ичида Фирминонинг дубли эвазига ҳисобда олдинга олиб чиқишди.
Танаффусга қадар Садьо Мане ва Муҳаммад Салоҳ ўз ҳисобларига биттадан гол ёзган бўлсалар, Фирмино иккинчи таймда пенальтидан ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди. Бразилиялик ҳужумчи фаолияти давомида АПЛда илк марта хет-трикни расмийлаштирди.
"Ливерпуль" иккинчи ўриндаги "Тоттенхэм"дан 9 очкога илгарилаб кетди. Учинчи ўриндаги "Манчестер Сити" ўз ўйинини эртага ўтказади.
Англия премьер-лигаси, 20-тур
Ливерпуль – Арсенал 5:1 (4:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 11 Мэйтленд-Найлз, 1:1 – 14 Фирмино, 2:1 – 16 Фирмино, 3:1 – 32 Мане, 4:1 – 45, пенальти Салоҳ, 5:1 – 65, пенальти Фирмино.
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон (Клайн, 83), Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Лаллана, 78), Фабиньо, Шакири, Мане (Хендерсон, 62), Фирмино, Салоҳ.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Мустафи (Косьельни, 46), Колашинац (Гендузи, 80), Лихтштайнер, Жака, Мэйтленд-Найлз, Рэмзи, Торрейра, Ивоби, Обамеянг (Ляказетт, 71).
Огоҳлантиришлар: Робертсон (26), Жака (33), Лихтштайнер (90).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).