Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 25.01.2026 00:45
      • Лечче
      • 0:0
      • Лацио
      • 25.01.2026 16:30
      • Сассуоло
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 25.01.2026 19:00
      • Аталанта
      • 4:0
      • Парма
      • 25.01.2026 19:00
      • Женоа
      • 3:2
      • Болонья
      • 25.01.2026 22:00
      • Ювентус
      • 3:0
      • Наполи
      • 26.01.2026 00:45
      • Рома
      • 1:1
      • Милан
      • 27.01.2026 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Удинезе
      • 25.01.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 25.01.2026 18:00
      • Атлетико
      • 3:0
      • Мальорка
      • 25.01.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 25.01.2026 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Сельта
      • 26.01.2026 01:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Бетис
      • 27.01.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Хетафе
      • 25.01.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 0:2
      • Астон Вилла
      • 25.01.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 0:2
      • Ноттингем Форест
      • 25.01.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:3
      • Челси
      • 25.01.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:3
      • Ман. Юнайтед
      • 27.01.2026 01:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Эльче 21 24
11 Севилья 21 24
12 Атлетик Бильбао 21 24
13 Жирона 20 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Мальорка 21 21
18 Хетафе 20 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гўзаллик ва ҳашамат уйғунлиги

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қатарликлар ЖЧ-2022 учун мўлжалланаётган бош стадион лойиҳасини тақдим этишди. Арена бутун шаҳар каби нолдан барпо этилади. «Футбол бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилиш ҳуқуқини ютганимизга 8 йил бўлди. Ўша вақтдаёқ биздан мундиалга доир қандайдир ҳайратомуз нарсалар кутиш мумкинлиги хусусида гапиргандик. Мана, ваъдамиз устидан чиқяпмиз ва шахсан мен яна алоҳида ғурурланяпман», — деди ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси раҳбари Ҳасан ал Тавадий турнир учун тайёрланаётган охирги - 8-стадион тақдимотида. Гап «Лусайл» аренаси ҳақида кетяпти. Бўлажак жаҳон чемпионатининг очилиш ва ёпилиш маросимлари шу стадионда ташкиллаштирилади. Жаҳон футбол форумининг асосий аренаси лойиҳаси 15 декабрь куни Қатарда мамлакат шайхи Тамим бин Ҳамад ал Тани, БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ва бошқа юқори мансабдор шахслар гувоҳлигида намойиш этилди.

Стадион лойиҳаси Буюк Британиянинг Foster and Partners фирмаси томонидан тайёрланган. Компания вакилларининг сўзларига қараганда, спорт иншоотининг олтинранг фасади араб меъморчилиги ва ҳудуднинг ҳунармандчилик анъаналарини ўзида мужассам этган. ЖЧ-2022 ташкилотчилари Қатардаги барча қурилиш ишларини 2020 йилга қадар якунлаш хусусида ваъда бермоқда. Мамлакат Молия вазири ал Эмади бу борада лўнда гапирди: «Одамлар Қатарга кела бошлаган вақтда деворларни бўяш билан шуғулланмоқчи эмасмиз асло. Ҳаммаси белгиланган муддатдан анча олдин якуний кўринишга келиши шарт». Тўғри, ҳозирча бўлажак стадион учун танланган ҳудудда кўзга ташланадиган алоҳида бинонинг ўзи йўқ. Режага мувофиқ, жаҳон чемпионатидан кейин «Лусайл» аренаси мутлақо бошқа соҳаларга мослаштирилади: ҳудудда мактаб, дўконлар, кафе, турли спорт турларига мўлжалланган иншоотлар ва поликлиника қад ростлайди. Кўзда тутилган биноларга жой ажратиш учун стадионнинг аксар модуллашган ўриндиқлари бутун жаҳондаги спорт лойиҳаларига туҳфа сифатида бепул берилади.

Эртакнамо стадион пойтахт - Доха шимолидан 16 километр узоқликда қурилаётган янги шаҳарча Лусайлнинг асосий рамзи бўлиши кутилмоқда. Шаҳарни қоқ чўл зонасида нолдан бунёд этишяпти - бу «Қатар-2030» мегалойиҳасининг бир бўлаги. Қурилиш жараёни 2006 йили бошланган, лекин Қатар мундиалга мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган вақт Лусайлда битта ҳам уй йўқ эди. Алоҳида таъкидлашларича, янги шаҳар жуда «ақлли» ва экологик томондан тоза бўлади. Лойиҳага мувофиқ, Лусайл ягона маълумотлар маркази билан таъминланади ва ишлар осонгина бошқарилади. Шунингдек, шаҳарча аҳолиси ўта қулай шароитларга эга бўлади. Хусусан, барча уйлар «ақл» тизими билан жиҳозланади. Дейлик, пардани очиш-ёпиш ёки чироқни ёқиш-ўчириш каби ишлар телефон орқали бажарилади. Ушбу кенг кўламли қурилиш ишларига чамаси 45 млрд. доллар сарфланади (қимматбаҳо стадион сметаси ҳам шунинг ичида). Яна 40 млрд. доллар шаҳар инфратузилмасини шакллантириш ҳамда аҳоли учун мўлжалланган хизмат турларини такомиллаштиришга йўналтирилади. Дарвоқе, шаҳарча атиги 450 минг кишига мўлжалланган. Шундан 190 минг киши - офис ишчилари ва чамаси 60 киши - дўконлар ходимлари. Бугунги кунда янги шаҳар тахминан 85 фоизга тайёр.

Қатарда мундиал бош стадионини тақдим этишаётган ва келажак шаҳри ҳақида маълумот беришаётган вақтда ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32тадан 48тага ошириш масаласи ҳали очиқ эканлигини бот-бот таъкидлашдан чарчамаяпти. У шунинг баробарида янгилик амалга татбиқ этилган тақдирда ЖЧ-2022 доирасидаги айрим ўйинлар бошқа мамлакатларда ташкиллаштирилиши мумкинлигини ҳам яшираётгани йўқ: «Битта мамлакатдаги 8та стадионда 48та жамоа билан яхлит турнир ўтказиш қийинлигини тушуниш учун Эйнштейн бўлиш шарт эмас. Шундай экан, ЖЧ қатнашчилари сонини ошириш ғояси маъқулланса, катта эҳтимолки, айрим ўйинларни Қатардан ташқарида ташкиллашга тўғри келади».

 Қатар мундиали ташкилий қўмитаси ҳозирча бунга оддийгина изоҳ бермоқда: «Табиийки, ЖЧ иштирокчилари сони бўйича якуний қарор ФИФА томонидан қабул қилинади, албатта. Лекин Қатар ҳукумати позицияси ҳам инобатга олиниши муқаррар», — деди Ҳасан ал Тавадий кенгайтириш ғояси юзасидан.

• «Лусайл» стадиони ЖЧ-2022 ареналари орасида сиғими бўйича энг каттасидир - 80 минг кишини ўз бағрига сиғдира олади.

• «Лусайл» лойиҳаси билан шуғулланган Foster and Partners компанияси «Камп Ноу»ни реконструкциядан чиқаргани ва янги «Уэмбли» чизмасини тайёрлагани билан машҳур.

• Ҳозирда бўлажак мундиалнинг 8та стадионидан бири - «Халифа» (Дохада жойлашган аренанинг сиғими - 40 минг) тўлиқ тайёр. Яна 2та арена - «Ал-Вақра» ва «Ал-Байт» кейинги йилнинг биринчи ярмида фойдаланишга топширилиши керак. Барча стадионлар қурилишига жами 7 млрд. доллар сарфланади.

Сўз

- Янги стадион - бу ўтмишимизга ҳурмат ва ёрқин келажагимизга ишора рамзи. У мамлакатимиз асосчисининг уйи жойлашган ерда қад ростлайди. Бошқача айтганда, янги шаҳарнинг қоқ юрагида. Ҳасан ал Тавадий (ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси раҳбари).   

 

ЖЧ-2022 СТАДИОНЛАРИ


AlWakrahStadium

Шаҳар: Ал-Вақра (аҳолиси - 87970 киши)

Доха марказигача масофа:19 км.

Сиғими: 40000

Меъмор: Zaha Hadid (Буюк Британия)

 

AlBaytStadium

Шаҳар: Ал-Хор (аҳолиси - 202030 киши)

Доха марказигача масофа: 43 км.

Сиғими: 60000

МеъморDar Al-Handasah (Ливан)

 

Ahmed bin Ali Stadium

ШаҳарАл-Райян (аҳолиси - 392428 киши)

Доха марказигача масофа: 23 км.

Сиғими: 40000

Меъмор: Ramboll (Дания)

 

Al Thumama Stadium

Шаҳар: Доха (аҳолиси - 1351000 киши)

Доха марказигача масофа: 13 км.

Сиғими40000

МеъморArab Engineering Bureau (Қатар)

 

Education City Stadium

ШаҳарЭдюкейшн Сити, Доха тевараги (аҳолиси - 50000 киши)

Доха марказигача масофа: 11 км.

Сиғими: 40000

Меъмор: FIA Fenwick Iribarren Architects (Испания)

 

Ras Abu Aboud Stadium

ШаҳарДоха (аҳолиси - 1351000)

Доха марказигача масофа: 10 км.

Сиғими: 40000

МеъморFIA Fenwick Iribarren Architects (Испания)

 

Khalifa International Stadium

ШаҳарХалифа, Доха тевараги (аҳолиси - 50000 киши)

Доха марказигача масофа: 13 км.

Сиғими: 40000

МеъморDar Al-Handasah (Ливан)

 

Lusail Iconic Stadium

ШаҳарЛусайл (450000 минг кишига мўлжалланмоқда)

Доха марказигача масофа: 16 км.

Сиғими: 80000

МеъморFoster and Partners (Буюк Британия)

 

Айтганча, 8та стадион ҳам Дохадан 34 км. радиус атрофида. 2та арена орасидаги энг узун масофа - 55 км. Барча ареналарни ягона метро тизими боғлаб туради.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:39, 30.12.2018. Ўқилди: 5414 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.