Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Олтин авлодга мурожаат!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Осиё кубоги-2019
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Спорт” телеканалида Сервер Жепаров ҳамда Тимур Копадзе иштирок этган кўрсатувни томоша қилдим. Уларнинг бугунги футболимиз ҳақидаги гапларидан кўра ўзлари қатнашган турнирлар ҳақидаги фикрлари кўпроқ ёқди. Ҳали бошланмаган мусобақа ҳақида барибир ҳеч ким аниқ гап айта олмайди, улар ҳам шу жумладан. Ўтиб кетган ўйинлар ҳақида эса, тўлиб-тошиб гапиришга имкон бор.

Бунинг устига, Сервер ҳам, Тимур ҳам ўтмишни эслашга мойил бўлган ажойиб бир даврда туришибдики, ҳиссий сўзлар айнан шу паллада тиниқроқ янграйди. Кейин бу гаплар эскирарди, ҳозир мавриди эди. Дилшод Тўхтабеков ҳам асосий эътиборни мозийга қаратиб тўғри қилди, бугунги кун ҳақидаги умумий гаплар эшитиш меъдага тегади.

Осиё кубоклари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ўтган аср бизга далда бера олмаган. Илк турниримиз биз учун қайғули, Ливандаги мусобақа эса, ўта қайғули, аниқроғи, фожиали якунлангани ҳалигача эсимизда. 2004 йилдан бошланган янги давримиз ўзбек футболининг бугунги даврига тамал тошини қўйган. Гуруҳ ўйинларидан чиқиб келяпмиз ўшандан буён.

Сервер ҳам, Тимур ҳам шу ҳақда тўлқинланиб гапиришди. Гуруҳдан қандай чиққанлари, плей-оффдаги ўйинлар таассуроти, чорак финал, ярим финалда тўхташимиз сабаблари... ҳаммаси қизиқ, гап йўқ. Лекин мана шу икки юлдузимизнинг “тўхтаган жойи” Абрамов даври бўлди. Тамом. Австралиядан қабул қилинган зарбани тушунтириб беришларига тўғри келди кейин. Жанубий Кореяни енга олмаслигимиз илдизлари очилди. Менталитет ва ҳоказо. Юқорироқ мавзулар ҳақида сўзлашга, табиийки, имкон топилмади.

Яна бир қизиқ жойи – Копадзе 2004 йилги Осиё чемпионатида ёшгина йигит бўлиб, илк турнирда қатнашганини хотирлагани бўлди. Шундан бошланиб кетди деди ҳаммасини. Ҳа, у бугунги турниргача бари мусобақада қатнашиб келган. Бирида яхшироқ, бирида аламли. Лекин у фаолиятини тугатиб ташриф буюрган кўрсатувида чемпионлик ҳақида гапира олмаяпти. Имкони йўқ-да чунки.

Ўтган йилнинг январида қитъани титратган 23 ёшли чемпионларимиз ҳам худди Тимур сингари терма жамоадаги илк турнирлари остонасида туришибди. Улар ҳам худди Тимур сингари, Сервер сингари йиллар ўтиб, 4та Осиё чемпионатида қатнашиб, ўз фаолиятларини якунлаган онларида қандайдир кўрсатувда ўтмишни хотирлаб ўтиришларига тўғри келади. Ўшанда уларнинг олдида иккита вариант бўлади: журналистнинг “қайси чемпионликни қўлга киритиш сизларга завқлироқ бўлган: Хитой-2018ми ё БАА-2019?” деган саволларига жавоб беришлари ё Тимур ва Сервер каби плей-офф ўйинлари ҳақидаги саволларга жавоблар...

 Қайси бирини танламоқчисимиз, йигитлар?

Ҳа, майли, янада тушунтириброқ гапирадиган бўлсам, жаҳон юлдузларидан бири, Испания терма жамоаси сардори бўлган Рауль Гонсалеснинг яқинда телевидениега берган интервьюсидан ҳам парча келтираман. У ўз фаолияти ҳақида гапириб бўлиб, шундай деган: “Мен мендан кейинги авлоддан фахрланаман, улар ҳозир сизнинг кўрсатувингизга чалахотиралар билан эмас, Европа ва жаҳон чемпионлиги билан ташриф буюришади”.  Ҳурматли ёш иқтидор эгалари, ҳозир сизлар сардорингиз Одил Аҳмедов, ҳужумчингиз Марат Бикмаев, посбонингиз Игнатий Нестеров, темир қўрғонларингиз Анзур Исмоилов ҳамда Акмал Шораҳмедов билан бир маслак йўлида бирлашишга имконият топинг, финалгача боришга, керак бўлса охирги рақибни-да енгишга чора топинг. Шунда биласизми нима бўлади: ҳам ўзингизнинг “келажакдаги ўтмишингиз”ни нурга чўмдирасиз, ҳам акаларингизни юқоридаги юлдузлар ҳолига тушишидан сақлаб қоласиз. 

Мен ўйлашимча, шунақа олтин авлод етишиб бўлди. Барчангизни ҳар куни кўряпману, ишончим борган сари ошиб бормоқда.  

Хайрулла Ҳамидов

Манба: UFA
Киритилди: 06:24, 05.01.2019. Ўқилди: 5099 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.