Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 135 53 45 233
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Таиланд 10 8 12 30
6 Қозоғистон 9 13 23 45
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 4 9 19

"Ливерпуль" уругвайлик истеъдодни кўзлади [0]

Раҳим Стерлинг янги клуб топишда қийинчиликка дуч келмоқда [0]

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото) [0]

Клопп Грецияга қарши мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг ҳуштаги ҳақида: "Балки кимдир баланд овозда нафас чиқарган ёки астма билан касаллангандир" [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2151 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қизил» карвон ёхуд Суперлига-2018 қизил карточкалари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллий жамоамиз Осиё кубоги-2019 ўйинларига шайланмоқда, чемпионатимиз клублари эса аллақачон янги мавсум тадоригини бошлаб юборди.

Лекин биз қуйида яна бир бора аввалги мавсум баҳсларига тўхталмоқчимиз. Аниқроқ айтсак, Суперлига-2018нинг «қизил» томонига назар ташлашни лозим топдик. Хўш, қизил карточкалар қайси клубларга кўпроқ зарар келтирди? Аксинча, қайси иштирокчилар бундан кўпроқ наф кўришди?

Умумий вазият. Чемпионат доирасидаги 192та ўйин давомида ҳакамлар жами 32 марта қизил карточкага мурожаат қилишди. Бу ҳар бир ўйинга 0,17та «қизил» тўғри келганини англатади. Нақ 20та ҳолатда футболчи учрашувдаги иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан эртароқ чиқиб кетди. 8та тур (1-босқич - 1, 3, 10, 15, 16 ва 19-турлар; 2-босқич - 4 ва 10-турлар)да ҳакамлар қизил карточка кўрсатишга эҳтиёж сезишмади. 7та ҳолатда майдонда озчилик бўлиб қолган жамоа ғалаба қозонди, барибир. Энг кўп қизил карточка 14-турда  қайд этилди - 4та.

Чемпионат давомида майдондан энг эрта четлатилган футболчи - Даврон Ҳошимов. У 13 июль куни бўлиб ўтган «Локомотив» - «Навбаҳор» (3:1) ўйинининг атиги 28-дақиқасидаёқ «қизил» олиб, жамоасини мушкул аҳволда қолдирди. Яна бир диққатга сазовор факт шуки, 32та қизил карточкадан атиги 2таси биринчи бўлим, қолган 30таси танаффусдан кейинги вақтга тўғри келди. Хусусан, ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда 8та четлатиш  кузатилди.

«Бунёдкор» 22 август куни ўз майдонида «Қўқон-1912» клубига «сенсацион» тарзда ютқазиб қўйди. Ўша ўйинда «қалдирғочлар» вакили Акром Комилов 42 ва 43-дақиқаларда 2 марта сариқ карточка олиб, майдондан эрта чиқиб кетди. Тўғри, у «қизил»га мубтало бўлишига қадар ҳисоб 0:2га айланганди.

Қизил карточка олган энг ёш футболчи: Аброр Исмоилов («Нефтчи») - 20 ёш 122 кунлик

Қизил карточка олган энг ёши катта футболчи: Эркин Бойдуллаев («Қизилқум») - 33 ёш 233 кунлик

 

Клублар бўйича

Жами 11та клубнинг камида 1та ўйинда қизил карточка туфайли майдонда озчилик бўлиб қолишига тўғри келди. Фақатгина «Пахтакор» чемпионат давомида қизил карточкага йўлиққани йўқ (таққослаш учун айтсак, мавсум-2017да «Локомотив», «Насаф» ва «Қўқон-1912» клублари футболчилари қизил карточка олишмаганди). АГМК эса мавсумнинг энг интизомсиз жамоаси сифатида гавдаланди - 6та қизил карточка. 8та қизил карточка «Қўқон-1912» фойдасига кўрсатилди. Бу жами четлатишларнинг 25 фоиизини ташкил этади.

Ҳакамлар бўйича

12 нафар ҳакам ўз чўнтагидан қизил карточка чиқарди. Бу борада Ильгиз Танташев яққол пешқадам - у 4 марта «қизил» кўрсатди. Мавсум-2007нинг биринчи даврасида 5 нафар футболчини майдондан четлатган Бахтиёр Намозов (у фаолиятига якун ясади) ўрнини эса Акобирхўжа Шукруллаев бемалол босди. Ҳар ҳолда, у ўзи бошқарган 6та ўйиндан 4тасида қизил карточка кўрсатиб, қатъиятли ҳакам сифатида гавдаланди.

Ильгиз Танташев - 5та

Валентин Коваленко - 4та

Акобирхўжа Шукруллаев - 4та

Владислав Цейтлин - 4та

Зокир Қодиров - 4та

Вадим Агишев - 3та

Темур Тўхтасинов - 2та

Равшан Эрматов - 2та

Ҳасан Рўзиев - 1та

Шерзод Қосимов - 1та

Азиз Асимов - 1та

Олим Тўйчибоев - 1та

Футболчилар бўйича

Икки нафар футболчи - Музаффар Музаффаров (АГМК) ва Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») чемпионат давомида 2 мартадан «қизил» олишди. Қолган 28та карточка шунча футболчига тегишли.

2та «қизил» - Музаффар Музаффаров (АГМК), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»)

1та «қизил» - Миржалол Қосимов («Қизилқум»), Диёр Туропов («Локомотив»), Дилмурод Каримов («Сўғдиёна»), Икром Алибоев («Локомотив»), Руслан Мелзитдинов («Сўғдиёна»), Нивалдо («Локомотив»), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Ғуломҳайдар Ғуломов (АГМК), Умар Эшмуродов («Насаф»), Аброр Исмоилов («Нефтчи»), Эргаш Исмоилов («Бухоро»), Эркин Бойдуллаев («Қизилқум»), Даврон Ҳошимов («Навбаҳор»), Ислом Қобилов («Бунёдкор»), Раҳматилло Бердимуродов («Бухоро»), Павел Матьяш (АГМК), Евгений Черемисин («Қизилқум»), Акром Комилов («Бунёдкор»), Мақсуд Каримов («Насаф»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Иван Нагаев («Бухоро»), Шерали Жўраев («Қизилқум»), Шавкат Саломов («Бухоро»), Забиҳилло Ўринбоев («Металлург»), Владислав Касминин (АГМК), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (АГМК), Саламат Қутибоев («Бухоро»), Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)....

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:53, 11.01.2019. Ўқилди: 3007 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик