"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Арсенал"дан учралган мағлубият (0:2) сабаб шогирдларидан норози бўлди.
"Бугун кўрган футболчилардан жуда жаҳлим чиқди. Вақти-вақти билан қийинчиликлар бўлиб туради, аммо уларга бугунгидай муносабатда бўлиш ярамайди.
Бунга чидаб бўлмайди. "Тоттенҳэм" билан ўйинда ҳам шундай бўлганди. Муаммони енгамиз деб ўйлагандик, аммо ҳақққатан бундай ўйинларга муносиб бўла олмас эканмиз.
Мағлубиятларга ҳушим йўқ, айниқса бугунгидай мағлубиятларга чидай олмайман", - деди Сарри ва итальян тилида гапира бошлади:
"Жамоа учун умумий гапим бор. Инглизчада хато гапириб ўтирмай.
Жуда жаҳлим чиққан. Бу мағлубиятга руҳият сабаб бўлди. Бу футболчиларга мотивация беришнинг ҳожати ҳам йўқдек туюлмоқда".
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).