Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фазлиддин Ғоибназаровга «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони топширилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган ҳиссасини инобатга олиб Фазлиддин Ғоибназаров “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Таниқли спортчимизга мазкур мукофотни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев топширди.

Вазир Дилмурод Набиев Фазлиддин Ғоибназаровга юртимиз довруғини дунёга танитиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, спортчимизнинг ютуқлари ёшларимиз орасида боксга, умуман спортга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади ҳамда вазирлик бундан кейин ҳам боксчимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Эндиликда профессионал бокс билан жиддий шуғуллана бошлаган Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг дастлабки бир неча жангини муваффақиятли ўтказиб, кўзланган мақсад сари – жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун дадил қадам ташламоқда. Шунинг баробарида у юртимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишларда ҳам жуда фаол.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров 19 январь куни Нью-Йоркда доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказиб, рақибини учинчи раунддаёқ таслим этиб, ғалаба қозонди. У ҳозиргача профессионал боксда ўтказган барча еттита жангида ғалаба қозонган, тўрт марта рақибларини нокаутга учратган.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 14:00, 23.01.2019. Ўқилди: 2412 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик