Журналист эмасман, аммо озгина бўлса ҳам Осиё Кубоги ҳақида гапириб ўтмоқчиман.
Қаранг, жаҳонда топ терма жамоалар бор, Европада - Германия, Франция, Испания, Италия, Жанубий Америкада- Бразилия, Аргентина, Уругвай, Осиёда – Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия....ха майли Саудия, Африкада – Нигерия, Камерун, Морокко....ҳозир балким Миср. Булар биринчи гуруҳ жамоалари.
Кейин иккинчи эшелон жамоалари келади, Европада- Швеция, Дания, Хорватия, Турция, Жанубий Америкада – Колумбия, Чили, Эквадор, Парагвай, Осиёда – БАА, Қатар, Бахрайн, Иордания Ўзбекистон.
Европа Миллатлар лигасида хам жамоалар гуруҳларга айнан шундай тақсимланган, рейтингига қараб.
Агар топ жамоалар бирор бир қитъа биринчилигида гуруҳдан чиқа олмаса, ёки нимчорак, чорак финалда мағлуб бўлса, бу муваффақиятсизлик деб тан олиниши мумкин. Масалан Италия ЖЧ чиқа олмади ва бу ҳақиқий “фожиа”дек қабул килинди.
Агар бирор бир Дания, Польша ва шу каби жамоалар мундиальга келмаса бировни эсига хам келмайди. Иккинчи, учинчи эшалон жамоалари гуруҳ босқичидан чиқиши бу ўз ўзидан қандайдир маънода муваффақиятли иштирок, муваффақиятсиз турнир дейилмайди.
Шу кейинги гуруҳ жамоалари 10, 20 йилда бир отилиб чиқади, қандайдир сабабларга кўра. Масалан Дания – 1992, Швеция 1994, Хорватия 1998, Греция – 2004, Россия, Турция -2008. Ва бу натижа йиллар ўтиб хам маҳаллий ишқибозлар томонидан эслаб юрилади.
Чунки бу натижалар ҳақиқий сенсация. Ўзбекистон терма жамоаси хам 2011 йил шундай отилиб чиқди саҳнага, ярим финалгача борди. Таркибда Нестеров, Ҳайдаров, Ахмедов, Жепаров, Шацких, Гейнрих, Бақоев, Карпенко каби ўйинчилар билан бу жамоа нимагадир эришиши керак эди-да.
Боз устига Абрамов бу ўйинчиларнинг кучли тарафини ишга солиб ўзи хуш кўрадиган футболни маълум этабгача қўя олди. Лекин бундай ўйин хар қандай жамоага қарши иш бермаслигига Австралиядан кейин тушунган бўлиши керак.
Ўшанда Абрамовга мослашувчанлик (“тренерская гибкость“) етишмади. Чунки Австралия таркибини ҳисобга олган холда тактикада ўзгартириш қилиш керакмиди, масалан. Лекин Абрамов бошқа усулда ўйнай олмасди.
Купер масаласида....Купер Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя чизиғида муаммолар борлигини кўрди ва эътиборни биринчи навбатда шу ҳимояни мустаҳкамлантиришга қаратди. Қарши ҳужумларда ўйнашни ихтиёр қилди. Агар эътибор берсак Шомуродов аксар голларини жамоа қарши ҳужумга ўтганда киритди.
Тактик жиҳатдан МТЖ Австралияга қарши жуда тўғри ўйин олиб борди, намунали деса ҳам бўлади. Австралиянинг энг хавфли ўйинчиси Мабил ҳеч нарса қила олмагандан сўнг алмаштирилди. Австралиянинг тўп билан бизга нисбатан кўпроқ бўлганига келсак, булар асосан горизонтал паслар, ҳимоячиларнинг бир бирига тўп ошириши. Чунки МТЖиз ўз ярим майдонида ва жарима майдонига яқин жойда ҳимояни яхши ташкиллаштиргани сабаб.
Бунга хам Купер сабабчи! Натижада Австралия Ўзбекистонга қарши ҳеч нима қила олмади. Рақиб ўйинчиси берган интервьюда – “Шу пайтгача Ўзбекистон энг кучли рақибимиз бўлди” дегани хам нимадандур далолатдир? Биринчи ўйиндаги ҳолат эса, ҳаяжон, янги тактика иш бериш ҳақидаги ўйлар (ўртоқлик ўйинларининг бўлмаганлиги). Лекин шунга қарамай МТЖиз Уммонни классда ютиб кетди. Имкониятларни боридан - фойдаланди. Иккинчи гол яна қарши ҳужумда!
Биз Осиёни ТОП жамоаси эмасмиз ва ТОП бўлмаганмиз хам, буни тан олишимиз керак. Япония, Эрон, Кореяларни 4-5 ўйиннинг биттасида ютамиз омад келса, Австралияни-ку ҳали умуман ютмаганмиз.
Ўзбекистон шунчаки Осиёни иккинчи гуруҳ кучли жамоаси. Худди Европада Швеция, Дания, Сербия, Россия, Чехия..... жамоалари иккинчи гуруҳ вакили бўлгани каби.
Хар бир Осиё Кубогида Ўзбекистон, БАА, Қатар каби терма жамоалардан нима кутишни мухлислар мутахассислар билишмайди. Япония, Австралия, Эрон, Корея хар бир Осиё турнири фаворити. Клублар ўртасидаги турнирда хам энг муваффақиятлик иштирокимиз бу ярим финал.
Шундан келиб чиқиб “пушти кўзойнакларни” ечиб ташлаб, реал вазиятни кўра билиш керак. Айрим шарҳловчиларнинг Купер эплай олмади деган гаплари рости озгина энсани қотирди. Тўғри турнирга қадар МТЖ бирон бир мазмунлик ўйин кўрсатмади.
Шу вазият Россия терма жамоасининг ЖЧдан олдинги аҳволини эслатди, ўйинида на мазмун на маъно бор эди. Хар бир ўйинда ўйинчилар бир бирларини биринчи марта кўраётгандай. Лекин Россия турнирда зўр иштирок этди, имкони даражасида.
МТЖмиз хам Купернинг талабларини ҳазм қилаётганди. Пенальтилар серияси бошланганда яна Россия сценарийси бўладими деган хаёл йўқ эмасди. Ютишимизга бир баҳъя қолди. Афсус, Бикмаев эса Фёдор Смоловни эслатди. Худди шундай асосий ҳужумчи бўлиб турнирни бошлади, умуман ўйини ўхшамади, ўрнини Шомуродовга бўшатди (Смолов – Зюба), Шомуродов қаҳрамонга айланди Дзюба каби, Бикмаев эса Смолов қилган ишни қилди! Бикмаевни нуктага келишини у́зи -хато. Психологик жиҳатдан у тайёрмиди?!
Хуллас Ўзбекистон ўз имконияти даражасида ўйнади. Гуруҳдан чиқди, кучли Австралияга муносиб рақиб бўла олди, пенальтилар сериясида омади келмади. Купер қолса, камчиликлар устида ишлаб, саралашга яхши жамоа тайёрлайди.
Балким янги номлар жалб қилар, ёшлардан. Купер жамоа ўйинига интизом олиб кирди. Жамоа ўйинида қатъийлик пайдо бўлди (солидность). Купердан йигитлар яхшигина тактик сабоқ оладилар. Фақат агар ёш мутахассисларимиздан унга ёрдамчи тайинланса умуман зўр бўларди. Масалан Жасур Абдураимов, Темур Кападзе....Яна муҳим жиҳат, Купер Бабаян сингари Лобанов, Сергеев ва бошка фалончиевларни эпласа эплолмаса судраб юрмайди!!
Ўртамиёна “Мальорка” Купер билан анча шов шув қилган, “Валенсия” ўша пайтлар Испания грандига айланган. 32 йил ЖЧни кўрмаган Мисрни Москвага олиб келди. Майли бу тарих. Лекин “мастерство не пропьёшь”. Мен хам бошида ўртоқлик ўйинларини кўриб анча ранжигандим. Лекин Осиё Кубогида МТЖ ўз имконияти даражасида ўйнади.
Куперга, жамоага раҳмат!
П.С. “Раз в год и палка выстреливает” деганларидай. Бу турнир сенсацияси ҳақли равишда Қирғизистон. У́рта Осиёда факат У́збекистон эмас, ку́шнилар хам ту́п тепишни қойиллатишади, вакти соати келганда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).