Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 0:2
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:1
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 1:0
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 1:0
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистонлик энг кучли легионер ким? Топ-5

Баҳо:
+ | -
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хоҳлаймизми йўқми, сўнгги йилларда терма жамоамиз ўйинларини легионерлар ҳал қилишмоқда. Бугун ушбу легионерларимиздан термамиз учун энг кўп наф келтирганларини танлаб олдик. Ушбу рейтингни тузишда уларнинг ўз клубида эришган ютуқларини эмас, термамиз ривожи учун қўшган ҳиссасини асосий омил қилиб олдик.

5-ўрин

Алексаднр Гейнриҳ

Фаолияти давомида Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон клубларида омадли тўп сурган қаҳрамонимиз ўзбек мухлисларининг энг ёқимтойи эди десак, адашмаган бўламиз. Агар у майдонга тушмаса, мухлислар «Саша» дея доим уни майдонга чорлашарди. Агар майдонга тушадиган бўлса, албатта, голсиз майдони тарк этмас эди. Унга ўхшаш креатив футболчилар ҳали-бери чиқмаса керак. Гейнриҳ узоқ йиллар давомида рақибларимизнинг юракларига ғулғула солиб тургани аниқ. Сабаби, яманлик ёш мухлис билан бўлган суҳбатимизда у қизиқ бир гап айтган эди: «Яманда юртинглар футболи ҳақида кўп маълумот йўқ, аммо бизда ҳамма Гейнриҳни танийди». Ўшанда ғалати бўлиб кетган эдим.

4-ўрин

Виталий Денисов

«Тор» лақабли ҳимоячимиз ўз фаолияти мобайнида, асосан, «Днепр» ва «Локомотив» клублари шарафини ҳимоя қилди. Унинг меҳнатсеварлиги ва курашларда ўзини аямасдан ҳаракат қилиши узоқ йиллар давомида терма жамоамизга ҳам катта наф келтирди. У ўз вақтида Италиянинг «Наполи» клубига ўтиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо айрим муаммолар сабабли трансфер амалга ошмай қолганди. Виталий терма жамоамиз либосида майдонга тушган ўйинларда мухлисларнинг унинг қанотидан доимо кўнгиллари тўқ бўлар эди. Сабаби, Денисов термамиз шарафини ҳар доим муносиб ҳимоя қилар, майдонда борини берар эди.

3-ўрин

Миржалол Қосимов

Бизнинг тенгқурлар шу инсоннинг ўйинларини кўриб катта бўлганмиз. Миржалол ака ўзбек футболининг тирик афсонаси. У ўз кариераси давомида Россия, Саудия Арабистони клублари шарафини муносиб ҳимоя қилган. Шунингдек, қаҳрамонимиз ёшлар ўртасида Европа чемпиони, Жаҳон чемпиони, кейинчалик Осиё ўйинлари ғолиби бўлишдек бахтга сазовор бўлди. Ўзбекистон ифтихори  терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган бўлсада, афсуски, унинг гуллаган даврлари терма жамоамиз тарихидаги энг кучсиз даврларга тўғри келиб қолди…
Миржалол ака бошчилигида термамиз 2006-йилдаги Мундиалга жуда яқин қолган эди. Афсуски, япониялик ҳакамлар оёғимиздан тортиб қолган эди… Қосимов ушбу рейтингимиздан фақат шу биргина сабаб билан 1-поғонани қайд эта олмади.

2-ўрин

Максим Шатскиҳ

Макс терма жамоамиздан кетгач, биз унинг қадрини ҳозиргача сезяпмиз. Унга ўхшаш классик 9-рақамли ҳужумчимиз афсуски, ҳали ҳам йўқ. Максим ўз фаолиятининг асосий қисмини Украинанинг афсонавий «Динамо Киев» клубида омадли олиб борди. Ўз вақтида унинг ўйинлари АПЛ клубларининг эътиборини тортган эди. Афсуски, Макснинг ҳам трансфери амалга ошмай қолди…

Унинг «Динамо Киев»да кўрсатган ўйинлари бу рейтингда сўзсиз 1-поғонага лойиқ эди, аммо терма жамоамиз учун кўплаб голлар урган бўлсада, мухлисларимизнинг айрим инжиқликлари билан ёдда қолгани сабабли, бугун 2-поғонада қолди.

1-ўрин

Одил Аҳмедов

Ўзбек футболи тарихидаги энг қиммат футболчи, мана бир неча йиллардан бери қитъамиздаги энг қиммат 10 та футболчидан бири саналадиган ҳамюртимиз ўз кариерасининг деярли 70 фоизини легионер мақомида ўтказмоқда. Сўнгги 5 йил мобайнида Одил ўзбек футболининг юзи ва ҳақиқий сардори сифатида шаклланишга муваффақ бўлди. У ўз кариераси давомида Виллиан, Этао, Роберто Карлос, Ҳалк, Оскар, сингари супер юлдузлар билан бир таркибда ўйнаган бўлсада, ҳеч қачон заҳирада қолиб кетмади. «Анжи»да ўйнаб юрган чоғларида хатто Лассана Диарани ўз ўйинлари билан заҳирага ўтказиб қўя олди. Унинг  трансфер суммаси ўз вақтида хатто 10 миллионгача баҳоланди. Аҳмедов чинакам жангчи сифатида футболчиларимизга ўрнак бўла олади.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Киритилди: 11:50, 27.02.2019. Ўқилди: 13710 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.