Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2542 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2795 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Имо ишора тили…

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Атлетико» - «Ювентус» ўйинидан кейин нафақат «матрасчилар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабалари, балки Криштиану Роналду ҳамда Диего Симеоне ишоралари ҳам кенг муҳокама қилинди. Қуйида португалиялик юлдуз ва аргентиналик мураббий хатти-ҳаракатига алоҳида тўхталиш баробарида футбол тарихидаги энг эсда қоларли ишораларни эсга олинмоқда.

Роналду ва 5та кубок

«Ванда Метрополитано»даги ўйиннинг биринчи бўлими: Роналду 5та бармоғини кўрсатганча характерли хатти-ҳаракатни амалга оширди. Кейин мухлислар ўртасида топқирлик мусобақаси бошланиб кетди. Яъни унинг ишораси турлича талқин қилинди:

- Роналду «Ювентус» 5 нафар ҳужумчи билан ўйнаши кераклигини билдирмоқда...

- 5-рақамли Пьянични алмаштириш зарурлигига шаъма.

- Бу ЧЛдаги 5та ғалаба ёки 5та «Олтин тўп»га ишора...

Кейинчалик Криштианунинг ўзи бу борадаги баҳс-мунозараларга чек қўйди: «Менда 5та чемпионлар кубоги бор, «Атлетико»да йўқ - 0». Тушунарлики, Роналду шу билан ўзини «ўт»га урди. Дейлик, «Атлетико» президенти Энрике Сересо португалиялик юлдуз сўзларига жавобан дарҳол кескин фикр билдирди: «Кичик тузатиш, Роналду ЧЛда 5 марта эмас, 3 бора ғалаба қозонган. «Атлетико»га қарши 2та финални аслида у ютгани йўқ. Нега? Бу ҳақда келаси сафар гапираман».

Симеоне ва бемаънилик

Энг қизиғи, Сересо ўз жамоаси бош мураббийининг беъмани хатти-ҳаракатини оқлади. «Эль-Чоло»нинг ўзи эса ҳиссиётга берилганини тан олди: «Ҳа, яхши иш қилмадим, бу эҳтирослар маҳсули. Ахир ўйин жуда оғир кечди, биз охиригача қаттиқ курашдик. Эсимда, футболчилик даврида, аниқроғи, «Лацио»  - «Болонья» баҳсида ҳам худди шундай ишора қилишдан тийилмагандим. Лекин бу рақибга қаратилган эмас. Агар кимнидир ранжитган бўлсам, узр...».

ФуТБОЛ ТАРИхидаги энг машҳур ишоралар муаллифлари

Штефан Эффенберг. Германиялик футболчи ЖЧ-94 доирасида Жанубий Корея термасига қарши кечган ўйинда алмаштирилгач, майдондан чиқиб кетишда немис фанатларининг эътирозларига жавобан ўрта бармоғини кўрсатган. Оқибатда бош мураббий Берти Фогтс уни Бундестим таркибидан четлаштириб, жамоага бошқа чақирмаслиги ҳақида ваъда берган. Шу тариқа Штефан фаолиятининг энг яхши дамларида ҳам миллий жамоада ўйнамади. Қисқаси, Эффенберг битта бармоғи билан бутун халқаро фаолиятини барбод қилганди.

Гранит Жака ва Жердан Шакири. «Швейцария бургутлари» - ЖЧ-2018да рўй берган можаро. Сербия - Швейцария ўйинида «соатсозлар» айнан этник албанлар - Жака ва Шакири урган голлар эвазига иродали ғалабани тантана қилишди. Футболчилар эса муваффақиятни Албания байроғидаги бургутга нишона тарзда ўзгача нишонлашди. Қисқаси, уларнинг ҳаракати Сербия ва Албания ўртасидаги сиёсий келишмовчиликларга ишора эди. Тўғри, Шакири ва Жака расман узр сўраш билан ФИФА жазосидан қутулиб қолишди.

Робби Фаулер. 20 йил олдинги воқеа. Ўшанда «Ливерпуль» сафида ўйнаган Робби Фаулер «Эвертон» билан учрашувда пенальти ишлаб, уни ўзи голга айлантиради ва тиззалаб ўтирганча майдон чизиғини ҳидлаётгандек ҳаракатланади. Англия футбол ассоциация бу ишорани кокаин истеъмоли намойиши сифатида қоралаб, Фаулерни кескин жазолайди: 4та ўйинлик дисквалификация ва 60 минг фунт миқдорида жарима.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:49, 27.02.2019. Ўқилди: 6723 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пеле илк бор жаҳон чемпиони бўлганида атиги 17 ёшу 249 кунлик эди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш чемпион рекорди бўлиб қолмоқда.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик