Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марко Милич: «Водий дербиси» ўзгача руҳда ўтади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Қўқон-1912” футболчиси Марко Милич “Навбаҳор”га ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.

- Мавсумга тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Тайёргарликлар якунига етди. Мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Сўнгги йиғин доирасида ўтказилган ўртоқлик ўйинида Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан 4:0, “Бухоро” билан ўйинда эса 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Ҳозирда Суперлиганинг дастлабки туридаги ўйинига тайёргарлик олиб борилмоқда.

- Жамоада бу йил катта ўзгаришларга қўл урилмади. Бу йилги мавсумда жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Нега энди? Эътиборга молик ўзгариш бўлдику, масалан Жавоҳир Сидиқов “Пахтакор”га ўтди., Дарко Гожкович Сербияга қайтиб кетди. Дарвозабонимиз алмашди Ўткир Юсупов “Навбаҳор”га ўтганидан яхши хабардорсиз.  Эндиликда жамоа дарвозасини сербиялик посбон Боян Кнежевич қўриқлайди. Айтишим мумкунки бу дарвозабон нихоятда тажрибали ва маҳоратли посбон ҳисобланади. Боян ўтган йилги мавсумни Словакия чемпионатида ўтказганини қўшимча қилиш жоиз. Вазифаларга келадиган бўлсак жамоа олдига кучли бешликка кириш вазифаси қўйилган.

- Охирги вақтларда сербиялик футболчиларнинг юртимиз клубларидаги сони ортиб бормоқда.

Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Ўзбекистонлик футбол мухлислари сербиялик футболчиларга ҳурмат билан қарашмоқда ва уларга яхши муносабатда бўлишмоқда. Легионер сифатида уларга ҳурмат билан қараш керак. Ўтган йили 15 та, бу йил 12 та сербиялик футболчилар ўзбек жамоаларида фаолият олиб боришяпти. Ҳамюртларимнинг ҳам Ўзбекистон чемпионатига бўлган қизиқиши юқорилиги сабабли Суперлигада серб легионерлар кўпайиб бормоқда деб ўйлайман.

- Суперлиганинг дастлабки турида “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб борасизлар. Ушбу ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?

- жамоамизнинг биринчи ўйини “Навбаҳор”га қарши кечади. Лекин ҳали Намангандаги ўйингоҳ мавсумга тайёр эмас экан. Шунинг учун ўйин қаерда ўтишидан ҳабарим йўқ. Ўйин ҳақида нима десам бўлади.

Бу дерби, водий дербисида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам мавсумнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозонишимиз ниҳоятда муҳим.  Шунинг учун ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз шарт. Бў ўйинга бўлган қизиқиш ниҳоятда катта. Ўйлайманки стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюради.

- Ўзбекистонда тўлиқ бир йил ўйнадингиз. Футболимиз ҳақидаги таассуротларингиз қандай, юртимизда миллионлар ўйинини янада ривожлантириш учун нималарга эътибор қаратишимиз керак?

- Таассуротларим жуда яхши. Мамлакатингизда тезкор футболни яхши кўришади ва яхши ўйнашади. Жамоалардаги тезлик жуда яхши лекин, тактикага янада кўпроқ эътибор қаратиш керак деб ўйлайман. Албатта Европа футболи ўзига ҳослиги билан Осиё футболидан ажралиб туради. Юртингизда Европача футбол кўрсатишга интилишни сезиш мумкин.

- Ҳимоячи сифатида ҳужумчиларимизга қандай баҳо берасиз?

- Ўзбекистонда маҳоратли ижрочилар етарли. Ҳужумчиларингиз анча тезкор фақат улар ўз устларида кўпроқ ишлашлари ва маҳоратларини янада ошириб боришлари лозим. Лекин, ўйлашимча жамоаларингизда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиш керак. Эхтимол шунинг учун Сербиядан кўпроқ ҳимоячилар таклиф этилаётгандир. Масалан бир вақтлар “Навбаҳор”да Бубаня, Панин каби ҳимоячилар ўйнаганку.

- Ўзбек ва серб футболидаги молиявий имкониятларни таққослай оласизми?

- Таққослайдиган даражада катта фарқ йўқ. Бу каби масалаларга кўп ҳам эътибор қаратмайман. Чунки муҳими пул эмас. Менга шартномада кўрсатилган миқдорда маош тўлашади. Бу мени қониқтиради.

- Ўзбекча сўзлашишни ҳам ўрганяпсизми. Юртимизда сизга нима кўпроқ манзур бўлмоқда?

- Албатта имкон қадар ўзбекча сўзлашишни ўрганишга ҳаракат қиляпман. Бу ерда менга ўзбекларнинг меҳмондўстлиги, очиқкўнгил эканлиги, самимияти билан биргаликда миллий таомларингиздан палов ниҳоятда манзур бўлди. Шу ўринда буюк ўзбек халқига муваффаққиятлар ва янгидан янги ютуқлар тилаб қоламан.

Манба: ASR
Киритилди: 12:17, 05.03.2019. Ўқилди: 2136 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик