Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қўқон-1912»нинг энг қиммат футболчиси ким?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қўқон-1912
Рукн: Янгиликлар
A A A

Дунёга машҳур transfermarkt.de сайти футболчиларнинг тахминий трансфер нархи ҳақида маълумот бериб боришидан барча хабардор бўлса керак.

Ушбу сайтда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган жамоаларнинг трансфер нархлари хусусида ҳам маълумот берилган.

Унга кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг қиммат клуби Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси бўлиб турибди. “Шерлар”нинг тахминий трансфер нархи 15,08 миллион евро деб баҳоланган. Иккинчи ўринда эса пойтахтнинг бошқа бир жамоаси “Локомотив” жой олган. “Темирйўчилар”нинг трансфер нархи 9,90 миллион еврони ташкил этмоқда.

Учинчи ўрин Наманганнинг “Навбаҳор” клубига тегишли. “Лончинлар”нинг умумий трансфер нархи – 6,45 миллион еврога тенг.

“Қўқон-1912” жамоасининг умумий транфсер нархи – 4,20 миллион евро евро деб қайд этилган.
Таркибимиздаги энг трансфери юқори бўлган футболчи Мурод Холмуҳамедов бўлиб турибди. Унинг тахминий трансфер нархи 500 минг еврога баҳолаган.

Жамоанинг яна бир етакчиси Александр Мерзляковнинг тахминий трансфер нархи 450 минг еврони ташкил этмоқда. Қўқонликлар сафида бир неча мавсумдан буён тўп суриб келаётган Суҳроб Бердиевнинг тахминий трансфер нархи 400 минг еврога тенг.
Кўпчиликни легионерларимизнинг трансфер нархлари қизиқтираётган бўлса керак. Бу борада transfermarkt.de сайтидаги маълумотларни келтириб ўтамиз.

Легионер футболчиларимизнинг тахминий трансфер нархлари билан танишинг:
Боян Кнежевич (Сербия) – 100 минг евро
Марко Милич (Сербия) – 200 минг евро
Милош Николич (Сербия) – 100 минг евро
Яна бир легионеримиз Оливье Боннес (Нигер) – 270 минг евро)нинг трансфер нархлари ҳозирча “Қўқон-1912”нинг умумий трансфер нархига қўшилмаган.
Эслатиб ўтамиз, transfermarkt.de сайтидаги маълумотларда тахминий трансфер нархлари келтирилган бўлиб, футболчиларнинг ҳақиқий трансфер нархларидан фарқланиши мумкин.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 15:00, 15.03.2019. Ўқилди: 4497 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Интер Маркус Тюрам 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик