Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахсли “Олтин тўп“ эгалари

Баҳо:
+ | -
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Frans Footbal“ нашри томонидан топшириб келинаётган “Олтин тўп“ соврини футболчилар учун биринчи рақамли соврин бўлиб келмоқда.  Афсуски, бу соврин ғолиблари ҳар доим ҳам даъвогарлардан устун бўлишмаган. Бугун ана шундай бахсли олтин тўп эгалари ҳақида...

2001-йил

Ўша йили бу номинация учун икки йигит кураш олиб боришган эди. Бири “Реал Мадрид“ билан ажойиб мавсумни ўтказган ЙЧЛ тўп урари бўлган Раул бўлса, иккинчиси “Ливерпул“ сафида ажойиб ўйинлар кўрсатган - Овен. Овоз бериш жараёни олдидан кўпчилик Раулнинг ғалабасини таҳмин қилган эди, аммо 140 та овоз ҳам испаниялик футболчига камлик қилди. Ўша оқшом 175 та овоз билан инглиз футболчиси ғолибликни қўлга киритди. Ўша йили Раул “Олтин тўп“ учун жуда яқин келди аммо, қўлга кирита олмади. Ўша бахсли вазият ҳақида кейинчалик тезда унутишди, бироқ Раул унутмаса керак. Сабаби, у бу номинацияга бошқа ҳеч қачон бу қадар лойиқ бўлмаган эди.

2004-йил

Андрей Шевченко 2004-йилда Италия “А“ сериясида ғолибликни қўлга киритган ва мавсум давомида 24 та гол урганди. Ўша йили Анри бошчилигидаги “Арсенал“ мағлубиятсиз серияни намойиш қилиб АПЛ да ғолиб бўлишган, Қаҳрамонимиз эса 30 та гол билан тўпурарлар пойгасида ғолиб бўлган эди. “Frans Footbal“ нашри негадир футболчини кучли учликка ҳам киритмади. Кўпчилик яхши эсласа керак, Анрининг ўша мавсумдаги фантастик рейдлари футбол оламини ҳайратда қолдирган эди. Бечора Анри “Олтин тўп“ учун курашда кучли учликка ҳам кира олмайди ва бошқа бу номинацияга лойиқ деб топилмайди. Тўғри, Шеванинг иқтидорига гап-сўз бўлиши мумкин эмас аммо, Тиери Анри ундан сира қолишмас эди...

2006-йил

Ёдингизда бўлса, Фабио Каннаваро ушбу совринни қўлга киритганида кўплаб экспертлар норози бўлишганини яшириб ўтиришмганди. Ўша йили ЖЧ да ғолибликни қўлга киритган Италия терма жамоасида яққол ажралиб турган футболчи бўлмагани сабабли соврин айнан Каннаварога топширилганди. Энг қизиғи шундаки, ўша мундиалда энг ёрқин ўйинлар кўрсатган Зидан эса бу сафар “Олтин тўп“га лойиқ бўлсада, четда қолиб кетди. Ваҳоланки, Зизу мундиалда терма жамоасини елкасида кўтариб финалга олиб чиққан, унинг термаси пеналтилар серияси эвазигагина чемпионатда ғолиб бўла олмаганди. Анчайин бахсли вазият...

2010-йил

Месси қўлга киритган ютуқларининг ҳаммасида соврин учун лойиқ бўлган аммо, 2010-йилдаги “Олтин тўп“ бундан мустасно. Ўша йили Снайдер “Интер“ таркибида требл қайд этган, ЖЧда финалгача борган, ўзининг энг кучли мавсумини ўтказган эди. Ачинарлиси, ўша йили Голландиялик футболчи кучли учликка ҳам кирмаган эди. Жаҳон чемпионати финалида олтинга тенг голни урган Иниеста четда қолиб, Месси совринга эга чиққани катта шов-шувга сабаб бўлгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Нима ҳам дердик, вақт ҳамма дардга даво, аммо ...

2013-йил

2012-13-йилги мавсумларда “Бавария“ клуби требл қайд этгани кўпчиликнинг ёдидан чиқмагандир. Ўша “Бавария“ сафида Франк Рибери фантастик мавсумни ўтказган, уни шунчаки тўхтатиб бўлмаган эди. Роналду эса ўша йили совринларсиз қолган бўлсада, соврин учун курашда ғолиб бўлганди. Рибери ҳалигача Роналду менинг “Олтин тўп“имни ўғирлаган дея ярим ҳазил ярим чин оҳангда ўша даврни хотирлаб туради... Кейинчалик бутун Франция айнан Роналдуга овоз бергани маълум бўлгач Рибери ўз Ватанидан қаттиқ ранжиганини яшириб ўтирмади ва кўп ўтмай термадаги фаолиятини якунлади.

Я.У

Манба: stadion.uz

Imlo xatolar uchun uzur so'rab qolamiz...

Киритилди: 18:15, 20.03.2019. Ўқилди: 13579 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.