Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Женоа» етиштирган супер-юлдузлар (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Женоа» - ўзига яраша тарихи ва анъаналарига эга клуб. Унга 1893 йилнинг сентябрида асос солинган, шу боис Италиянинг қадимий жамоаларидан бири саналади. Ҳозир кимдир ишонмас, аммо «Женоа» мамлакатнинг тўққиз карра чемпиони ҳисобланади.

Совринлар бўйича «грифонлар» «А» серия тарихида «Ювентус» (34), «Милан» (18) ҳамда «Интер» (18)дан кейинтўртинчи ўринни эгаллаб туришибди. Тўғри, бу жамоа сўнгги марта 1924 чемпионликка эришган. Шундан буён «Женоа»нинг энг йирик ютуғи учинчи ўрин (1938 йили) бўлган.

Сўнгги пайтларда мухлислар мазкур клубни элитада «жон» сақлашга интиладиган ёки ўртамиёна сифатида яхшитанишади. Генуяликларнинг жиддий ютуқлар ва еврокубоклардан четдан қолишаётгани мукофотлар, бонусларни қўлгакиритиш, турли ҳомийлар эътиборини тортишда панд бермоқда.

Шу боис, «грифонлар»нинг асосий даромад манбаи футболчиларни сотиш ҳисобланади. Сўнгги йилларда «Женоа» кўплаб савияли ўйинчилар сотдики, улар бошқа клубларда муваффақиятга эришдилар.

Эҳтимол, ўша футболчилар ҳозир таркибда қолишганида, рақобатбардош жамоа сифатида «Наполи», «Рома», «Милан», «Интер» ва албатта, ҳозир қиёси йўқ «Ювентус»га жиддий кураш таклиф этишармиди?!

Агар бу гапларни муболағага йўйсангиз, қуйида фотожамланмадан жой олган футболчилар номига бир назар солинг.

ЭСЕКЬЕЛЬ ЛАВЕССИ (Аргентина)

2004 йили «Эстудиантес»дан 1 миллион евро эвазига сотиб олинган футболчини «Женоа» 1,2 миллион еврога «Сан-Лоренсо»га сотиб юборишга мажбур бўлган.

КРИСТИАН АНСАЛЬДИ (Аргентина)

2015 йили «Зенит»дан 4 миллион еврога сотиб олинган футболчи кўп ўтмай 10 миллион евро эвазига «Интер»га қўйиб юборилган.

ЛЕОНАРДО БОНУЧЧИ (Италия)

2009 йили «грифонлар» билан шартнома имзолаган ҳимоячи «Бари»га ўтиши сабабли «Женоа» ғазнаси 10,5 миллион еврога бойиганди.

СОКРАТИС ПАПАСТАТОПУЛОС (Греция)

Ҳозир «Арсенал»да тўп сураётган бу футболчини «Женоа» 2010 йили «Милан»га 4,5 миллион еврога сотганди.

МАТТИА ПЕРИН (Италия)

2018 йили «Ювентус»га ўтган, «Женоа» унинг учун 12 миллион евро олган.

КШИШТОФ ПЕНТЕК (Польша)

«Женоа»нинг сўнгги йиллардаги энг йирик келишуви! Ўтган йилнинг ёзида «Краковия»дан 4,5 миллион еврога сотиб олинган ҳужумчи учун «Милан» қишки трансферлар пайти 35 миллион евро тўлади.

СТЕФАН АЛ ШААРАВИ (Италия)

«Женоа» мактабининг яна бир тарбияланувчиси. 2011 йили «Милан» уни 15,5 миллион еврога сотиб олганди.

ЧИРО ИММОБИЛЕ (Италия)

2012 йили «грифонлар» аъзосига айланган Чиро учун «Торино» 2,75 миллион евро тўлаганди.

ШИМЕ ВРСАЛЬКО (Хорватия)

Загребнинг «Динамо»сидан 4,9 миллион еврога харид қилинган ҳимоячи 5,5 миллион евро эвазига «Сассуоло»га сотиб юборилган.

РОЛАНДО МАНДРАГОРА (Италия)

Бу футболчи «Женоа» акдамияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015|2016 йиллар мавсумида «Пескара»да ижарада ўйнаган футболчининг трансфери учун «Ювентус» 8 миллион евро тўлаган.

ТОМАС РИНКОН (Венесуэла)

2014 йили «Женоа» аъзосига айланган Ринкон икки ярим мавсумдан сўнг, 2017 йили 8 миллион еврога «Ювентус» аъзосига айланган.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 11:18, 26.03.2019. Ўқилди: 3267 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик