Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Сельта
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

ФИФА Эрондаги вазият фонида ЖЧ-2026 ҳақида баёнот берди [18]

Суперлига-2026. "Навбаҳор" Самарқандда "Динамо" устидан иродали ғалабага эришди [11]

Вадим Абрамов «Навбаҳор» билан ўйин ҳақида: «Мағлубият учун кимнидир айбламайман, бутун жамоа нотўғри ўйнади» [9]

Ламин Ямал "Вильярреал" билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ дубль қайд этди [8]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

Флик "Атлетико"га қарши камбэк ҳақида фикр билдирди [8]

"Лидс" мухлислари рўзадор футболчилар учун берилган пауза вақтида ҳуштабозлик қилишди [7]

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди [6]

Филипп Лам Бундеслига учун янги қоида таклиф қилди: "Таркибда камида 3 та жой академия учун бўлиши шарт" [5]

Суперлига-2026. "Нефтчи" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади! [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холмурод Холмуродов: «Бош мақсад – элита йўлланмаси»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган мавсум Про-лигада иштирок этган «Сурхон» ва «Динамо» жамоаларининг элитага қўшилишларини кўпчилик сира кутмагани рост.

Лекин иккинчи томондан қарасак, мутасадди раҳбарларнинг футболга сармоя киритишга хоҳишманд тадбиркорларга кенг имконият бераётганлари қувонарли ҳол, албатта. Муҳими, қуйи лигада юқорига интиладиган ва йўлланмалар учун курашадиган клублар камаймаса, бас. Умид қиламизки, Про-лигада ҳам рақобат даражаси тобора ошиб боради. Кутилишича, бу йил Суперлига йўлида «Нефтчи», «Машъал» ва «Шўртан» жамоалари ўртасида аёвсиз жанг боради. Хусусан, Ғузорда янги мавсумга ўзгача шайланишмоқда. Яқинда жамоадаги кайфият, Про-лиганинг навбатдаги мавсумига қаратилган тайёргарлик жараёни ва бошқа мавзулар юзасидан «Шўртан» аъзоси Холмурод Холмуродов билан суҳбатлашдик.

 - Холмурод жамоадаги кайфият қандай? Про-лига мавсумига тараддуд қандай кетмоқда?

- Ҳаммаси жойида, йигитлар кайфияти аъло даражада. Мавсум стартини интиқлик билан кутяпмиз. Чунончи, «Шўртан» олдига аниқ вазифа қўйилган. Мақсадимиз - шу йил якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Муҳими, янги бош мураббий Сергей Ковшов билан ишлаш мароқли бўляпти. Биласиз, у вақтида «Пахтакор»да ўйнаган, футболчи сифатида танилган, мураббийликда ҳам катта тажриба тўплаган.

- Лекин жамоада бош мураббий масаласи анча кеч ҳал этилди. Шу ҳолат Ковшовга панд бермасмикан...?

- Тўғри, ўзаро тушунишда бироз қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Лекин ўйлашимча, мураббийнинг ўзгаргани якунда жамоага фақат ижобий таъсир кўрсатади, менимча. Ҳа, Ковшов нисбатан кечроқ иш бошлади, аммо астойдил ҳаракат қилсак, унинг ғоялари ва ўйин услубини тезда илғаб оламиз, менимча. Зеро, ҳали вақт бор, йигитлар машғулотларда катта иштиёқ кўрсатишмоқда. Демакки, бу масалада муаммо туғилмаслиги керак. Масалан, Брендан Рожерс «Лестер» бошқарувини қўлга олганига унча кўп бўлгани йўқ, охирги ўйинларда эса яққол кўриндики, «тулкилар» унинг тактикасига мослашиб улгуришган. Хуллас, стартгача режа асосида ишласак, бир ёқадан бош чиқарсак, кўзлаган ниятимизга етамиз, албатта.

- Холмурод, 2011 йили ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган ва чакки таассурот уйғотмаган футболчилардан бири ҳисобланасиз. Келинг, ўша даврни бир эслаймиз, кичик мундиалдан қандай хотиралар қолган?

- Ўша пайт чиндан ҳам, ажойиб жамоа шаклланган эди, барча футболчилар аҳил-иноқ, бир оиладек бўлиб қолгандик. Қаерга борсак ҳам, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб турардик. ЖЧдаги иштирокка келсак, чорак финал биз учун жуда яхши натижа эди, албатта. Ахир бу ишни айнан биз илк марта уддалаганмиз. Ўз ўрнида алоҳида таъкидлашим керак, ўша жамоанинг парвозида мураббийлар штабининг ўрни беқиёс. Муҳит барқарор эди, яъни мураббийлар барчамизни ягона мақсад йўлида бирлаштиришганди. Қисқаси, айнан дўстлик ва ҳамжиҳат ҳаракатланиш эвазига чорак финалгача етиб борганмиз. Аслида ярим финалда ўйнашимизга ҳам ишонганмиз, буни қалбан ҳис қилгандик. Бироқ Уругвай термаси ҳам анойи рақиб эмасди. Менимча, ушбу кучли рақибга ўйин бобида ютқазмаганмиз, фақат жисмоний ҳолатимиз бироз панд берганди. Чунки олдинги ўйинларда анча кўп куч йўқотгандик. Хусусан, Австралия ва АҚШ термаларига қарши кечган баҳсларда. Умуман олганда, юртимизда барча-барча кичик ЖЧдаги иштирокимиздан қониқиш ҳосил қилган бўлса керак.

- Жамоани олға бошлаган Алексей Евстафеевга қандай таъриф берасиз?

- Уни менга таниш мураббийлар орасида энг яхшиларидан бири, деб биламан. Мусобақа давомида болаларга меҳрибон отадек муносабатда бўлгани эсимдан чиқмайди. Муҳими, қаттиққўлликни ҳам, меҳрибонликни ҳам ўрнига қўярди. Менимча, Евстафеевнинг асосий ютуғи - бу шогирдлари билан тил топишиб ишлагани ва ҳар бир масалага чуқур ёндашгани. Яъни бирор ишга юзаки қарамасди. Қисқаси, у инсон сифатида катта ҳурматга лойиқ.

- Ўша жамоадошларингиздан кимлар билан яқин алоқаларни сақлаб қолгансиз?

- Кўплаб йигитлар билан. Дейлик, Сардор Раҳмонов билан «Машъал»да бирга ўйнадик. Шунингдек, Асилжон Мансуров, Нодир Камолов ва Муҳсин Убайдуллаев билан ҳалигача ижтимоий тармоқлар орқали ёзишиб турамиз.

- Собиқ клубингиз «Машъал»нинг ишларига ҳам қизиқсангиз керак...

- «Машъал» юртимизда ўз ўрнига эга жамоалардан биридир. Клуб академиясидан терма жамоаларимизга бир қатор истеъдодлар чиқишган. Бундай жамоани қўйи лигада кўриш аянчли, албатта. Мубораклик мухлисларга тилагим битта - стадионга кўпроқ ташриф буюриб, жамоа ғалабаларидан баҳра олишсин.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 11:27, 26.03.2019. Ўқилди: 1997 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.