Аллегри: «Роналду «Аякс»га қарши ўйинни ўтказиб юборади»
«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида маълумот бериб ўтди. Португалиялик футболчи 25 март куни Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Сербияга қарши ўйинда жароҳат олганди.
«У ҳаракатланишни бошлади, аммо ҳали машғулотларга киришмади. Ҳозирча машғулотда иштирок этишга тайёр эмас. У «Аякс»га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Боиси, ҳозирда мавсумнинг қийин пайтида турибмиз. Яхшиси, у битта ўйинни ўтказиб юбориб, жавоб баҳсига 100 фоиз тайёр ҳолатда келсин. Шунда унинг соғлиги учун хавф юзага келмайди. Икки ойни ўтказиб юборгандан кўра битта ўйинда майдонга тушмагани маъқул», – деди Аллегри.
«Аякс» ва «Ювентус» ўртасидаги дастлабки ўйин 10 апрель куни Амстердамда бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 16 апрель куни Туринда ўтказилади.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 06:21, 30.03.2019. Ўқилди: 8215 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар