Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Хетафе»ни нега ёқтиришмайди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

МАДРИД ЖАМОАСИНИНГ ОҒИР ҚИСМАТИ. Камтарин «Хетафе»нинг Ла-лигадаги шашти сира пасаймаяпти.

Испания пойтахтига туташ шаҳарча жамоаси финишга 4-ўринда қадам қўйиб, Чемпионлар Лигасининг қимматли йўлланмасига эга чиқсами, бу нафақат Пиреней ярим оролидаги мухлислар, балки бутун еврофутбол шинавандалари учун асосий «сюрприз» бўлади... Гап еврокубокларда жуда кам кўриниш берадиган жамоа ҳақида кетмоқда.

Аниқроқ айтсак, «Хетафе» ҳаттоки, Европа Лигасида атиги 2 мартагина иштирок этган. Қолаверса, жамоа бундан 2 йилча олдин Сегундага тушиб кетганди, тўғри, бир мавсумдан кейиноқ яна кучлилар қаторига қайтди. Бироқ Испанияда камтарин «Хетафе»нинг ҳозирги муваффақиятларидан ҳеч ким алоҳида қувонаётгани йўқ. Нега? Сабаб нима? 

Катта натижалари билан ажралиб турмайдиган «Хетафе»га нисбатан нафрат билан қарашларининг асоси нима? Гап шундаки, жамоа охирги 10 йиллик давомида ўзига анчагина душманлар орттириб олди. Бундан 1 ойча муқаддам Валенсияда чоп этиладиган Las Provincias нашри шу мавзуни кўтариб, ғалати саволни ўртага ташлади: «Ўзи Хетафе қаерда жойлашган?» Хуллас, журналистлар шу номдаги шаҳар борлигига шубҳа билан қараш асносида клубга яна бир бора «зарба» беришди. Хўш, «Хетафе»ни нега ёқтиришмайди? «Испанияда бу клубни яхши кўришмайди? Йўқ, у шунчаки, бизни мутлақо қизиқтирмайди, - деб ёзади ChildishCoutinho фойдаланувчиси. - Ҳаттоки, шахсий фанатлари ҳам «Хетафе»га бефарқ қарашганидан кейин яна нима дейиш мумкин?»

1. «Хетафе» мухлиси йўқ клуб мақомини олган. Жорий мавсум жамоанинг ўз майдонидаги ҳар бир ўйинини ўртача ҳисобда атиги 10451 киши бевосита стадионда кузатмоқда. Бу Ла-лигадаги 18-кўрсаткич ҳисобланади. Ваҳоланки, «Хетафе» кўп йиллар бадалига энг яхши мавсумини ўтказмоқда ва кучли тўртликка кириш учун реал даъвогарлик қилмоқда. Ҳаммаси географияга боғлиқ. Хетафе шаҳарчаси пойтахт теварагида жойлашган. Демакки, клубнинг манзил бобида омади юришмаган. Ахир пойтахтликлар бир томонда қудратли «Реал», иккинчи тарафда ўз анъаналарига эга «Атлетико» турганида «ғариб»гина «Хетафе»га кўнгил беришармиди? Қисқаси, Испания пойтахтида бу клубга эътибор пастлиги табиий ҳол. Айнан шунинг оқибатида бечора «Хетафе» кулфат ва дашномлар остида қолмоқда. «Ҳеч кимни қизиқтирмайдиган жамоа Ла-лигада нима қилади? Ундан қандай наф бор?» Испанларни шу каби саволлар қийнамоқда, чунки улар буни мантиқсизлик ўрнида кўриб, бемаъниликка тоқат қилолмайдилар.

2. «Хетафе» президенти ўз клуби қолиб, «Реал»га мухлислик қилади. Ҳар ҳолда, 3 йилча олдин «Барселона» вакили Жерар Пике шу ҳақда гапирганида, «Хетафе» раҳбари футболчининг киноясига  ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ. «Ҳаммамиз анчадан биламизки, «Хетафе» президенти Анхель Торрес - ғирт «мадридчи». У қачондир «Реал» раҳбари лавозимини эгаллаш орзусида...», - деганди тили бўйи каби «узун» Пике ўшанда. Торреснинг ўзи эса ҳамиша «Реал»дек гранд билан ҳамкор мақомидаги клуб тепасида эканлиги билан алоҳида фахрланиб келган. Чунончи, Торрес шу ҳамкорлик эвазига «Мадрид» футболчиларини ўз жамоаси сафига осонгина чорлаш имкониятига эга, албатта, унинг таркибига киролмаганларни. Мухлислар эса бунга жим қараб турмайдилар: улар «Хетафе»га «Реал Мадрид Б» лақабини беришган.

3. «Хетафе» асосан ҳимоявий футболга таянади. Кўпчилик жамоа бош мураббийи Хосе Бордалас ҳақида ҳали бирор гап эшитмаган бўлса керак. Бу ҳам оддий ҳолат: у фаолияти давомида катта клубларни кўрган эмас. Тўғри, жорий мавсум воқеалари таъсирида Бордалас шахсига қизиқиш анча ошди, ҳаттоки, айрим машҳурроқ жамоалар унга таклиф тайёрлаётгани хусусида ҳам хабарлар йўқ эмас. Ҳозирда «Хетафе» устозини кимсан Диего Симеоне билан таққосламоқдалар. Зеро, Хосе худди аргентиналик мутахассис каби пракматик футболнинг «жинни»си. Қаранг, «Хетафе» жорий мавсум ўйинларида тўп назорати бўйича ўртача 42,5 фоизлик кўрсаткич қайд этмоқда. Аниқ узатмалар фоизи эса 64,1га тенг. Хуллас, жамоа ҳар икки йўналишда Ла-Лиганинг энг паст кўрсаткичларидан бирига эга. Шунинг баробарида Бордалас шогирдлари 28та турда атиги 24та гол қўйиб юборишди. Буниси Примеронинг 3-яхши натижасидир. 28-турдан ке-йинги ҳолат бўйича айтсак, фақат «Атлетико» ва «Валенсия» клублари «Реал Мадрид Б»дан кўпроқ гол қабул қилган. Қаранг, Хосе Бордалас йўлга қўйган ҳимоя «Барселона» ва «Реал»никидан ҳам кучлироқ... Айни чуқур ҳимоя тактикаси самараси ўлароқ, «Хетафе» ҳозирда турнир жадвалининг юқори қисмида бормоқда. Бироқ натижаларнинг кескин яхшиланиши ҳам самара бераётгани йўқ: «Хетафе» ҳамон мухлислар ўртасида ҳурмат қозонолмаяпти, унга нисбатан нафрат ҳисси пасаймаяпти.

Умуман, «Хетафе» Испаниянинг бошқа клубларига сира ўхшамайди. Айтиш жоиз, футбол испанлар учун - тоза сиёсат. «Барселона» ўйинлари вақти трибуналарда ҳилпирайдиган Каталония байроқларини кўз олдингизга келтиринг. Бошқа бир мисол: Бильбаонинг «Атлетик» жамоаси таркибида ҳалигача фақат баск миллатига мансуб футболчилар ўйнашади. Бундан хулоса шуки, испанлар футбол кўриш асносида ўз қарашлари ва нимага мойил эканликларини дангал кўрсатишни хоҳлашади. Қарашлар эса турфа хил: кимлардир халқ мустақиллигини ёқлашади, бошқалар Испания ичида бирдамлик ҳукм суришига тарафдорлар. Бироқ «Хетафе» бу масалада нафақат Примеро, балки Сегунда иштирокчилари орасида ҳам катта ролга эга эмас. Бу худдики, ғоясиз ҳаракатдек... Аслида Мадрид теварагидаги клубнинг обрўси анча олдин, Торреснинг президентлик даври бошланишига қадар тўкилган. Дейлик, 1976 йили жамоа расман «Хетафелик «Реал» мухлислари», деб номланган. Кўринишидан, ўша тушунарсиз ном таъсиридан қутулиш осон эмас, чоғи. «Хетафе»нинг Ла-лигада кучли тўртликдан жой олишга шайланаётгани ҳам ёрдам бермаётган экан, бирор гап айтиш мушкул...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:30, 30.03.2019. Ўқилди: 2090 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик