Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Сельта
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Вадим Абрамов «Навбаҳор» билан ўйин ҳақида: «Мағлубият учун кимнидир айбламайман, бутун жамоа нотўғри ўйнади» [33]

ФИФА Эрондаги вазият фонида ЖЧ-2026 ҳақида баёнот берди [26]

«Лидс» мухлислари рўзадор футболчилар учун тўхтатилган ўйинни ҳуштакбозлик билан кутиб олишди, Пеп эса уларга жавоб қайтарди [9]

Флик "Атлетико"га қарши камбэк ҳақида фикр билдирди [8]

"Лидс" мухлислари рўзадор футболчилар учун берилган пауза вақтида ҳуштабозлик қилишди [7]

СПЛ. Мане ва Ал-Ҳамданнинг голлари «Ан-Наср»га навбатдаги 3 очкони келтирди, Роналду пенальтидан адашди (Видеошарҳ) [7]

Ла Лига. Фликнинг 100-ўйинида "Барса" "Вильярреал"ни тор-мор келтирди, Ямалдан хет-трик [6]

"Арсенал"нинг март ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг [4]

"Манчестер Сити" 60 очкодан маҳрум этилиши мумкин: 115 та айблов бўйича янги тафсилотлар [4]

Суперлига. Водий жамоалари "ёндирмоқда" (Турнир жадвали) [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Динамо 1 0
10 ОКМК 1 0
11 Хоразм 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор
1-тур ОКМК 0-1 Бунёдкор
1-тур Насаф 1-0 Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзлигини йўқотмаган афсона

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кўпчилик футбол юлдузларини шон-шуҳрат, бойлик туфайли манманликка берилиб кетганликда айблашади.

Балки шундайдир, аммо Лилиан Тюрам бу тоифадан эмас. Собиқ ҳимоячи ўзини Париж фуқароси, деб ҳисоблайди ва юрт, хусусан, пойтахт равнақига муносиб улуш қўшишга интилади. Ана шу инсоний фазилати эвазига ўз вақтида пойтахтдан паноҳ топган 9 ёшли болакай энди нафақат француз, балки жаҳон футболида ўчмас из қолдириб улгурди.

Лилиан Тюрам 1972 йили Гваделупада тавллуд топди. Мамлакатнинг бу овлоқ ҳудуди бир қатор буюк футболчилари билан мақтана олади. Терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича мутлақ рекордчи бўлган Лилиан Тюрам ва Франциянинг энг яхши ҳужумчиси Тьерри Анри шулар жумласидандир. Ҳудудда бор-йўғи ярим миллион киши истиқомат қилишини инобатга олсак, ажойиб натижа!

Кўпчилик танишлари каби ёлғиз она Мариана ҳам иш қидириб Кариб денгизини тарк этганида, Лилиан 5 ёшда эди. Онаси уни қариндошлари қарамоғида қолдиришга мажбур бўлганди. Аёл Париждан бошпана ва иш топгунича орадан 4 йил ўтди. Ниҳоят, у ўғлини қабул қилишга тайёрлигини айт­ди. Муштипар она фарзандининг эмин-эркин улғайиши учун тинмай тер тўкди. Шу тариқа Лилианда унга нисбатан чексиз меҳр шаклланди. Афсуски, бўлажак юлдузнинг отаси Мариананинг акси бўлиб, ўз фарзандидан чақалоқлик пайтидаёқ воз кечганди. Лилиан ўз отаси билан атиги бир марта кўришган, ҳанузгача бу учрашувни эслашни ҳам истамайди. Оталарча ғамхўрлик хусусида гап бўлиши мумкин эмас.

Мариана доимо иш билан бандлиги боис, Фонтенбло коммунаси кўчаларини Лилиан мус­тақил равишда ўрганди. Биргина қирол саройи билан сайёҳлар эътиборини тортадиган мазкур ҳудудни ўта обод гўша, деб бўлмасада, болакай ўз тенгқурлари билан тўп суриши учун шароит мавжуд эди. Кичик Тюрамга шунинг ўзи кифоя қиларди.

1991 йилда йигитча Иль-де-Франс кўчаларини шинам Монакога алмаштиришга муваффақ бўлди. Тез орада ноёб иқтидор соҳиби мухлис-у мутахассислар эътиборига тушди. Ўзининг аниқ ва бехато ҳаракатлари билан Лилиан тенгдошларидан яққол ажралиб турар, келишган гавдасига ҳамма ҳавас билан боқарди.

Бироқ ўшанда француз футболи маҳзун даврини бошдан кечираётганди. ЖЧ-1994дан четда қолган терма жамоа ёшларга мурожаат қилишни ўринли деб топди. Бош мураббий лавозимига тайинланган Эме Жаке ўзининг 4-учрашувида Лилиан Тюрам ва Зайниддин Зиданни илк бора майдонга туширди. Ана шу дебютантлар тез орада буюк жамоанинг етакчиларига айланишларини мсье Жаке хаёлига ҳам келтирмаганди.

Клуб миқёсида ҳам Тюрам энг сара жамоалар эътиборида бўлди. Бироқ Карло Анчелотти тасарруфидаги «Парма» клуби грандлардан омадлироқ чиқди. Эътиборлиси, ўша пайтда бу жамоа ҳам анойилардан эмасди - ўз сафига Фабио Каннаваро, Жанлуижи Буффон ва Эрнан Креспо каби ёш иқтидорларни жамлаганди. Кейинчалик италиялик жуфтлик ва қаҳрамонимиз ўз фаолиятларида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлишди, аргентиналик легионер эса Диего Марадонани қувиб ўтиб, терма жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Бу ёқда «Парма» «А» сериянинг кумуш медалларини қўлга киритган ҳолда нуфузли совринлар учун курашни давом эттирди.

Франция мезбонлигида ўтган ЖЧ-1998 тайёргарлигини Тюрам «Парма» ҳимоячиси сифатида ўтказди. Бу даврда мамлакатда нотинчлик ҳукмрон эди. Бир томондан, мухлислар иқтидорли ёшларнинг мундиалдаги иштирокини сабрсизлик билан кутишган бўлса, иккинчи томондан миллатчи Жан-Мари Ле Пен терма жамоани тан олмаслигини билдириб, вазиятни кескинлаштириб юборганди. Унинг фикрича, «уч ранглилар» асосан қора танли футболчилардан тузилган. Лилиан кўпчилик ватандошлари каби сиёсатчининг фикрига қарши чиқди: «Улар оқ танли Бартезни ҳам, қора танли Тюрамни ҳам таркибга киритишмади. Бироқ Бартез ва Тюрам терма жамоадан барибир жой олишди. Чунки улар - французлар».

Дебют турли сабабларга кўра жуда оғир ўтди. Зидан сариқ карточка олди, чорак финалдаги ғалаба пенальтилар сериясида қўлга киритилди. Лекин французлар ўзларини йўқотиб қўйишмади, тобора жипс­лашиб боришди. Олдинда уларни Германия устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган қудратли Хорватия кутиб турарди. Бол­қонликлар етакчиси Давор Шукер мезбонлар елкаларидаги юксак масъулият юки Хорватияга қўл келишига умид билдирганди.

Айнан шу беллашув Тюрамни дунёга танитди. Бироқ баҳс Шукернинг тахминини қисман оқлаган ҳолда ва худди буюк воқеалардаги каби тарихий омадсизлик билан бошланди. Яъни, тажрибали Давор дебютант Лилианни ёш боладек алдаб ўтиб, ҳисобни очди. Якунда мундиал тўпурарига айланган Шукер хатолардан унумли фойдаланиши билан ном қозонганди.

Хорватиялик мерган голни ўз жамоадошлари билан нишонлаётган пайтда Тюрамнинг юзида ажиб бир қатъият пайдо бўлди. Ватанни, терма жамоани бу шармандаликдан халос этишга аҳд қилганлигини кўзлари «айтиб» турарди. Чунки ўтказиб юборилган голнинг асосий айбдори у эди.

Бир дақиқадан кейин Лилиан тўпни Звонимир Бобандан тортиб олиб, Юрий Жоркаеффга узатди, жамоадоши тезда унга қайтарди. Шундан кейин Тюрам бор кучи билан олға интилди ва кучли зарба йўллади. Гол! Ҳимоячининг ўша рейди ҳатто ҳужумчиларни ҳам лол қолдирганди. Шу тариқа «уч ранглилар» ўзларига келиб олишди, Тюрамнинг гуноҳи унутилди.

Мувозанат тиклангач, майдоннинг ҳар қаричида муросасиз кураш кечди. Навбатдаги бурилиш нуқтаси 69-дақиқада юз берди: Бобаннинг хатосидан яна бир марта фойдаланган Тюрам чап оёғи билан дарвозани нишонга олди ва... гол! «Балчиқдан тўппа-тўғри тахтга!» - парижлик келгиндининг бир ўйин давомидаги фантастик парвозини шу сийқаси чиққан иборадан бошқаси тўла ифодалай олмайди.

Бундай ҳайратомуз паллада футбол шунчаки спорт мақомидан чиқиб, илоҳий улуғворлик касб этади. Ўша оқшом Франция таърифлаб бўлмайдиган улкан бахт оғушига кўмилди. Унинг қоқ марказида - Тюрам, нима қилганини англаб етмаган, англай олмаётган Тюрам турарди. Чунки у бор кучини сарфлаган, зафарни нишонлашга мадори қолмаганди. У тиззаси билан майдонга чўкди, жамоадошлари қўлтиқлаб олмагунларича шу алфозда ўтирди.

«Мен ким эканлигимни, қаерда бўлганимни маълум муддат унутиб қўйгандек, ҳушсиз ҳолатда эдим» - мезбонларни бир ўзи финалга олиб чиққан қаҳрамон тарихий қарама-қаршиликни шундай хотирлаганди. Ўша оқшом ҳимоячини кўтариб олган жамоадошлари йўл-йўлакай бор овозлари билан қичқиришарди: «Тюрамни президентликка!»

Ярим финал ниҳоясига етгач, шу пайтгача фарзанди билан боғланишга ҳам уриниб кўрмаган Жозеф Лотер дуч келган кишиларга Лилианнинг отаси эканлигини айтиб мақтанарди: «Мен Лилианнинг мухлисиман. У жуда иқтидорли йигит». Тюрам ҳаммасини дарров фаҳмлади: «Жозеф Лотернинг қилиғи мени ҳайрон қолдирди. У менинг дунёга келишим сабабчиси бўлиши мумкин. Лекин отам бўлишга умуман ҳаққи йўқ. Ота хусусидаги менинг тушунчам уникидан кескин фарқ қилади. Ота ўз зурриёдини тарбиялаши, едириб ичириши, ҳаётга тайёрлаши лозим. У фарзандини ҳаёт йўлидаги тўсиқлардан муҳофаза қилиши керак. Бу юмушларни фақат онам бажарди». Мазкур эътирофдан сўнг Лотер қандай келган бўлса, шундай ғойиб бўлди.

Икки кундан кейин Тюрам ўз номини абадийлаштирди. Жаҳон чемпиони - тарихдаги 23 нафар француздан бири. У миллатнинг спортдаги асосий зафарида асосий қаҳрамон бўлди. У ўз жамоадошлари ҳамкорлигида Ле Пеннинг оғзини юмди. «Финалдан сўнг катта қийинчилик билан юз берган воқеага ишонч ҳосил қилдим. Мен жаҳон чемпиони? Гваделупада туғилган Париждаги қашшоқ йигит жаҳон чемпионими? Йўқ, бунга ишонишни рад этаман».

Кўпчилик бир амаллаб ортда қолган мундиал туш эмаслигига уни ишонтиришди. Тюрам эса «Парма»га қайтиб, 1998|1999 йиллар мавсумига тайёрлана бошлади. Мазкур мавсум қаҳрамонимизга бир йўла 3та совринни совға қилди - «Парма» Италия кубоги ва Суперкубоги, УЕФА кубоги мусобақаларида зафар қучди.

Мавсум якунлангач, терма жамоага қайтиш пайти келди. Жаҳон чемпионлари банкетни давом эттириш иштиёқида эдилар. Шу вақтгача ҳеч қайси жамоага қаторасига 2та йирик турнирда шоҳсупага кўтарилиш насиб этмаган, Тюрам шу орзуни амалга оширишга аҳд қилганди. У одатдагидек камсуқум, қуруқ сафсатадан кўра майдондаги амалий натижани устун қўярди. Натижада Евро-2000нинг Роттердамдаги финалида Италия тиз чўктирилди. Лилиан эса асл суперюлдуз мақомида рамзий терма жамоа таркибидан жой олди.

Фақат шундан кейингина ҳимоячи қадрдон жамоаси - «Парма»ни чинакам грандга алмаштиришга қарор қилди ва 2000|2001 йиллар мавсуми якунида 25 млн. фунт эвазига «Ювентус» сафига ўтди. «Парма»да таклифни қабул қилишдан ўзга чора қолмаганди. Чунки туринликлар Тюрамни дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлантиришганди. Унгача рекордчи бўлиб келган Рио Фердинанд учун «МЮ» атиги 18 млн.дан воз кечганди.

Франциялик ҳимоячи ва Буффон кўмагида мустаҳкам қўрғонни яратган Марчелло Липпи дебютант ва жамоадошларини шоҳсупага олиб чиқди.

Бу ёқда энди «уч ранглилар»ни нав­батдаги жиддий синов - жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилиш вазифаси кутиб турарди. Буни уддалаш фақат Бразилияга насиб этган, бу юксак натижа 40 йил аввал қайд этилганди. Бироқ аксига олиб, ЖЧ-2002 арафасида Зидан жароҳат олган, бошқа юлдузларнинг ҳолати ҳам талаб даражасида эмасди. Қисқаси, Осиё мундиалини чемпион ғалабасиз ва бирорта гол урмаган ҳолда барвақт тарк этди.

Ҳимоячи Туринга тушкун кайфиятда қайтган бўлсада, «А» сериядаги ишончли ўйинлари эвазига навбатдаги Скудеттони қўлга киритди. Кейин яна терма жамоа учун қора кунлар бошланди: жамоа Евро-2004да Грециядан енгилгач, Лилиан унинг сафида тўп суришдан бош тортди. Лекин Франция ЖЧ-2006 иштирокчисига айлангач, жамоага қайтди. Германия мундиалининг гуруҳ босқичини собиқ тождорлар камтарона - битта ғалаба ва 2 дуранг билан бошладилар ва «плей-офф»га 2-ўрин билан чиқдилар. Аммо нимчорак финалда Испания 3:1 ҳисобида маҳв этилгач, Тюрам жамоадошларида ўзларига ишонч пайдо бўлди. Кейин қудратли Бразилия мағубиятини тан олди, ярим финалда эса айнан Лилиан очила бошлаган Роналдуни бутунлай «ёпди». Зидан эса ҳал қилувчи голи билан Францияни финалга олиб чиқди.

«Скуадра Адзурра» билан кечган ҳал қилувчи баҳс ортиқча таърифга муҳтож бўлмасада, энг кескин лаҳзани ёдингизга соламиз: Марко Матераццининг ҳамиятга тегадиган аччиқ кесатиғига чидай олмаган Зидан унинг кўкрагига калла тортиб, ўйиндан четлатилди. Оқибатда, ғалабага яқин турган французлар ғалабани бой беришди ва пенальтилар сериясига кўра кубок Италияга йўл олди.

Бироқ энг нуфузли соврин ҳам бу юртни машҳур «Кальчополи» можаросидан қутқара олмади. «Ювентус» «Б» серияга йўл олди, Тюрам «Барселона»га. Аммо Каталония гранди жаҳоннинг етакчи клуби мақомида бўлсада, Франк Райкаард шогирдлари тизгинини қўлдан чиқариб қўйганди. Шу боис, Лилиан ҳеч нарсага эриша олмади.

Ниҳоят, у 2008 йилда яна қитъа биринчилигида терма жамоага ёрдам беришга қарор қилди. Бироқ жамоа гуруҳда қолиб кетди. Шундан кейин Лилиан «уч ранглилар» сафидаги иштирокини 141 учрашув ва 2 гол билан якунлади. Ҳа, 10 йил аввал Хорватия дарвозасига урилган ва жамоага тарихий зафар йўлини очган ўша 2 гол...

Кейин Тюрам қудратли клубга айланган «ПСЖ» таклифини қабул қилди. Лекин юрагида жиддий муаммолар аниқлангач, қадрдон шаҳри шарафини ҳимоя қилиш насиб этмади.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 15:23, 04.04.2019. Ўқилди: 3803 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.