Бугун 15 август, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

16/08 18:00 Навбаҳор - Нефтчи

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1293 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Барселона» сўнгги дақиқаларда «Атлетико»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Испания чемпионатининг 31-тури доирасида жадвалда юқори иккита ўринни эгаллаб турган жамоалар тўқнаш келишди. "Атлетико" "Камп Ноу"да "Барса"ни мағлуб этса, чемпионлик учун интригани юзага келтириши мумкин эди.

Томонлар ўйинни анча фаол бошлашди. Бироқ баҳснинг 29-дақиқасида Диего Коста керак бўлмаган жойда ҳакамни сўкди ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг меҳмонлар кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлай бошлаган бўлсалар, Вальверде шогирдлари эса хотиржамликка берилишди.

Ўйин давомида каталонияликлар рақиб дарвозаси томон кўплаб зарбалар беришди. Ян Облак зарбаларнинг деярли барчасини қайтарган бўлса, бир вазиятда Альбанинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганидан Луис Суарес томонидан 18 метрлардан йўлланган зарбани "Атлетико" посбони қайтара олмади. Орадан 1 дақиқа ўтиб эса "кўк-анорранглилар" қарши ҳужум ташкил қилишди ва Месси рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритди.

Шу тариқа, "Барселона" иккинчи ўриндаги "Атлетико" билан очколар фарқини 11тага етказган бўлса, "Реал" ҳамшаҳарларидан бор-йўғи 2 очко ортда қолмоқда.

Испания Ла лигаси, 31-тур
Барселона – Атлетико 2:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 85 Суарес, 2:0 – 86 Месси.
Барселона – тер Штеген, Пике, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 84), Лангле, Альба, Артур (Малком, 63), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Аленья, 80), Месси, Суарес.
Атлетико – Облак, Хименес, Годин, Филипе Луис (Мората, 58), Арьяс (Корреа, 35), Сауль, Коке, Парти, Родри Эрнандес (Хуанфран, 88), Диего Коста, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Парти (27), Хименес (28), Годин (29), Сауль (71), Пике (74), Лангле (78), Суарес (86).
Четлатиш: Диего Коста (28).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:42, 07.04.2019. Ўқилди: 7537 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.