Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: «Ғалабани фақатгина қора меҳнатимиз эвазига қўлга киритдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Динамо” – “Металлург” (2:1) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ғалаба қозонган бўлсак-да, ҳеч бир мураббий ўйинимиздан қониқдим деёлмайди. Аммо бугунги баҳсда “Динамо” ғалабага кўпроқ ҳақли эди. Ўйин жанговар ва томошабоп ўтди. “Металлург”ни яхши ўрганган эдик, тажрибали ижрочиларга эга, таркиб борасида анча номдор футболчилари бор. Учта тур ўтди, ўйлайманки биз тайёргарлик бобида тўғри йўлдан кетаяпмиз. Ҳали чемпионат узоқ давом этади, битта ғалаба билан бўшашликка ҳаққимиз йўқ. Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат.

- Жамоа сардори Акмал Холмурдов жароҳати сабаб алмаштирилди. Унинг ҳолати, жароҳати қай даражада?
- Ўйинда яккакурашлар кўп бўлгани учун футболчилар жароҳат орттиришди. Кўрдингиз, худди шундай вазиятда Ихтиёр Тошпўлатов ҳам жароҳатланганди, аммо ўйинни давом эттира олишини айтди. Акмал Холмуродов жароҳати эса унга ўйинни давом эттиришга тўсқинлик қилди, шу боис жамоа фойдаси учун захирага олинишини сўради. Бу мажбурий ўзгариш эди. Сардоримизнинг жароҳати қай даража эканлиги шифокорларнинг ташхисидан сўнг эртага маълум бўлади.

- Кейинги турда “Динамо” яна ўз уйида собиқ жамоангиз “Сўғдиёна”га қарши тўп суради...
- Чинданам олдинда оғир ўйинлар кутиб турибди. “Динамо” ва “Сўғдиёна” ўйинини кичик дерби деса ҳам бўлади. Биз бугунги ўйинни тезроқ унутиб, “Сўғдиёна”га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- “Динамо” ҳужумларни якунлашда самарали ўйнай олмаяпти. Яъни ижрочилар кўринмаётгандек. Бу борада кейинги ўйинларда ўзгариш қила оласизми?
- Бу борада ҳар бир машғулотда алоҳида ишлаяпмиз. Ҳозир қўл остимда битта оилага айланган жамоа бор. “Динамо” фақатгина бутун жамоанинг қора меҳнати эвазига ғалаба қозона олди ва олади. Айтмоқчиманки, масалан “Динамо”да “Металлург” жамоаси сафидагидек бир ўзи ўйинни ҳал қила оладиган алоҳида ижрочилар йўқ. Мисол учун мен ҳам “Динамо”да оддий вазиятлардан ҳам ўйин тақдирини ҳал қила оладиган Сервер Жепаров сингари номдор футболчилар бўлишини истайман. “Динамо”да шижоат, тезлик ва иштиёқ кучли, аммо қаердадир совуққонлик ва тажриба етишмаяпти. Ўшанда ҳам айтгандим, биз янги мавсум учун Про-Лигага тайёргарлик кўргандик, 10 кун ичида эса Суперлига мослашимиз керак эди, бу ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунга қарамай, олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман “Динамо” ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача кураш олиб боради. Таслим бўлиш йўқ. “Динамо” номи ва Самарқанд шаъни учун курашамиз. Таркибда ҳеч бир футболчимнинг номи эмас, жамоанинг шаъни ҳар нарсадан устун туради.

- Бугунги ғалаба голи муаллифи Миркомил Локаев ўтган мавсум Отабек Нарзуллаев келгач, захирада қолганди. Ўйинда тушганда ҳам унга кўп кўрсатма берардингиз. Бугунги голи бу мавсум яна асосий таркибга кирган Локаевга ўзига бўлган ишончни орттириши мумкинми?
- Манда шундай характер бор, агар футболчи менга керак бўлса, хато қилганида бақираман, тушунтираман. Миркомилнинг келажаги бор. Локаевда шижоат бор, аммо қанот ҳимоячиси учун якуний пасни етказиб бериш, муҳим паллада якуний зарбани бера олишда хатоси кўп. Миркомил мана шу борада кўпроқ ишласа янада ўсади. Нарзуллаевнинг устунлиги эса тажрибаси бор, бошлаган ҳужумини охиригача етказа олади. Миркомил эса катта ҳажмдаги ишни қилиб, охирги зарбани маромига етказишда камчиликка йўл қўяди. Бугун ҳам гол уришидан аввал қанотдан Сафаров етказган тўпни голга айлантириш керак эди, аммо совуққонлик етишмади. Ўйлайманки, Локаев ўсишда давом этади.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 14:48, 07.04.2019. Ўқилди: 1904 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик