Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 17 37
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 17 18
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўз йўналишидан чиқиб кетаётган «Локомотив»

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари бу мавсумни анчагина бўш бошлашди. Буни кўплаб мухлислар асосий таркиб футболчилариннг бошқа клубга ўтиб кетгани билан боғлаган бўлса, баъзилар ротациянинг йўқлигини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Қисқаси, бугун амалдаги чемпион клубимиз ҳақида…

Асосий таркиб учун рақобат йўқ

Сардор Мирзаев, Хусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Алишер Шоғуломов,Диёр Туропов, Шуҳрат Муҳаммадиев… Бу футболчилар мана бир неча йиллардан бери «Темир йўлчилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда… Уларнинг аксарияти терма жамоа даражасига чиқа олмаган бўлсада, молиявий бақувват клубдан яхшигина маош олишади. Авваламбор, омадларини берсин, аммо бу уларнинг зиёнига ишламоқда. Бу футболчиларда мотивация қолмагандек гўё?! Юқорида санаб ўтилган футболчиларнинг охирги маротаба қачон кўзи ёниб майдонда тўп сурганини тўғриси, ҳозир эслай олмайман.


Ачинарлиси шундаки, ўз вақтида бутун Ўзбекистоннинг умидига айланган йигитлар ҳозирда ўзларининг сояларида қолиб кетишмоқда… Клуб ротацияга эътиборни камроқ қаратгани учун сўнгги 5 мавсумда жамоа бирорта ёш футболчини кашф эта олмади. Бу юкни  «Насаф» ва «Бунёдкор» аллақачон ўз бўйнига олиб бўлгани етмагандек, ёшларга таянган клублар кичик бюджет билан ҳам исталган рақибни енга оладиган жанговар жамоага айланган бир пайтда, «Локомотив»дек қудратли клуб ўзбек футболи ривожи учун бирорта янги номни кашф этмагани кишини ўйлантириб қўяди… Ротацияга урғу бермаган жамоада тўп сурган футболчилар асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйишдан сира чўчимай майдонда тўп сургани сабаблими, ёки бошқа факторлар эвазига халқаро ареналарда ғалаба қозониши шарт бўлган учрашувларда очко йўқотаётган «Локомотив»нинг ўйинларида ўсиш кузатилмаяпти... Минг афсуски, «Темир йўлчилар»нинг ОЧЛ даги омадсиз юришлари эвазига квоталаримиз қисқариб бормоқда. Ички чемпионатимизда ОЧЛ да иштирок этувчи клублар сонини ошириб олишни уддасидан чиқа олсак, бу терма жамоамиз учун ҳам, «Супер Лига» учун ҳам фойдадан холи бўлмас эди.

Кетганлар келганлардан анча кучлироқ эди

Мавсум бошида «Локомотив» жамоасини елкасида кўтариб юрган Бикмаев, Алибоев, Абдуллаев, Нестеров сингари футболчиларни жамоада олиб қолмагани етмагандек, уларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларни ҳарид қила олмади.  Жамоага ҳозир Алибоев сингари креатив футболчи етишмаётган бўлса, Бикмаевнинг ўрнини босиши керак бўлган футболчи заҳирада қолиб кетяпти. Афсуски, «Локомотив» бу мавсум чемпионлик учун курашда «Пахтакор»га ҳозирги таркиби билан етарлича қаршилик кўрсата олмаслиги аниқ бўлиб бормоқда. Бу эса, ўз-ўзидан «Супер Лига»даги интриганинг йўқолишига сабаб бўлса, ажаб эмас…

Сифатсиз легионерлар

Легионер футболчилар маҳаллий футболчиларга  нисбатан бир бош баланд бўлиши шарт, акс холда, уларни жамоага таклиф этишдан маъни ёқ.
Бу мавсумда ОЧЛ ҳавосидан нафас олмаган, тажрибасиз Жокич, Аманов, Раеватсларнинг ҳарид қилиниши «Локо»нинг ўйинини кучайтирмаслиги кундек равшан эди. Ўзбекистон чемпиони сифатида клублар ўртасидаги қитъамиздаги энг нуфузли турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоа учун бу траснферлар нима учун керак бўлди экан?! Тўғриси, тушуниш қийин.

Ўйиндаги камчиликлар

Жамоа асосий эътиборни қанотларга қаратмоқда ва ҳужумларнинг деярли 80% қанотлардан вужудга келмоқда. Бу яхши, аммо рақиб бу услубни тезда ўқиб олиб қарши чоралар корадиган бўлса, «Локомотив»да «Б» режа йўқ эканлиги панд бериб қўймоқда. Бундан аввалги мавсумда Икром Алибоев қанотларни рақиблар беркитган пайтида марказдан ажойиб ҳужумлар бошлаб турар ва бу уруниш кўп холларда гол билан якунлар эди. Хозирда, марказда ўйнаётган футболчларда ижодкорлик етишмаяпти. Жамоанинг марказдан уюштириладиган ҳужумларига жавоб бериши кутилалаётган Искендеров эса ҳали тўлиқ спорт формасини тиклаб олганича йўқ. Шундай экан, афсуски, «Локомотив» «Б» режасидан фойдаланишни истаган тақдирда ҳам ижрочилар йўқлиги панд бермоқда.

Хулоса

Умумий қилиб айтганда, жамоада кечиктирмасдан қилиниши керак бўлган ишлар йиғилиб қолган.Мавсум оралиғида жамоа янги футболчилар билан таркибини кучайтириб олиши шарт. Акс холда, ОЧЛ да ҳам «Супер Лига»да ҳам ижобий натижа кўрсатишдан умид қилмаса ҳам бўлади. «Локомотив» ўйинни ўз қўлига ола биладиган футболчиларга муҳтож. «Темир йўлчилар»нинг ОЧЛда жойлашган гуруҳи «Пахтакор»никидан бироз кучсизроқ дейиш нотўғридек, аммо «Локо» анчадан бери бу қадар қулай гуруҳга тушмаган эди. Афсуски, «Ал Иттиҳод»га қарши бўм-бўш стадионда кечган учрашувдаги мағлубият имкониятларни бироз пасайтириб юборди. Энди қолган ўйинларнинг ҳар бири финалга тенг бўлади. Шундай экан, буёғига «Локомотив» ортида турган ўзбек халқи ва футболимиз шаъни учун ҳам икки ҳисса масъулият билан майдонга тушмоғи даркор. Олдинда бутун бошли ички чемпионат ва ОЧЛнинг иккинчи давраси бор. Йўқотилган очколарни жамғариш ва курашга қайтишнинг айни пайти.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:23, 11.04.2019. Ўқилди: 6224 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.