Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Сенда ҳам имкон бор» шиори остида пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда Токио-2020 Паралимпия ўйинлари сари “Сенда ҳам имкон бор” шиори остида пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олган эди. Мазкур мусобақа келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган навбатдаги Паралимпия ўйинларига терма жамоа таркибини шакллантириб олиш, номзодларни саралаш нуқтаи назаридан аҳамиятли эди. Шу боис ҳам унда Республикамизнинг барча вилоятларидан келган пара-атлетлар ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Икки кун давом этган беллашувлар халқаро пара-атлетика оиласига мансуб йўналишларда ўтказилди. Кутилганидек, мусобақада Ҳусниддин Норбеков, Дониёр Солиев, Миран Сахатов, Александр Свечников, Темур Ғиёсов, Асила Мирзаёрова, Сафия Бурханова, Наталья Семёнова каби таниқли пара-атлетларимиз ўз йўналишларида тенгсиз эканликларини яна бир бор намойиш қилилар.

Ушбу мусобақа Президентимиз «Аҳолининг ижтимоий қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳам ўтказилган бўлиб, унда Республикамизнинг турли вилоятларидан янги иқтидор эгалари кашф қилинди. Таъкидлаш жоиз, улар ўз натижалари билан терма жамоанинг асосий таркиб вакилларига муносиб рақобатчи бўла олишларини исботлашди. Мусобақа якунида Фарғона вилояти вакиллари умумжамоа бўйича биринчи ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, Тошкент шаҳри иккинчи, Навоий вилояти эса учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Паралимпия ассоциациясининг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:08, 22.04.2019. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик