Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Elsevier – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ҳамкорига айланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Голландиянинг жаҳонга машҳур Elsevier компанияси Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг стратегик ҳамкорига айланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Голландиянинг йирик Elsevier компанияси вакиллари билан семинар ташкил этилди. Мазкур йиғилишни МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов олиб борди.

Шунингдек, унда Elsevier компаниясининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Алия Оспанова, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази мутахассислари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадқиқотлар олиб бораётган бир гуруҳ ёш олимлар, талаба ва магистрлар олиб борди.

“Мен мамлакатимиз спорти илмий соҳада ҳам юксаланаётганидан хурсандман. Ишончим комилки, спорт соҳасида фаолият олиб бораётган илмий ходимларимиз бундай ҳамкорлик натижасида ўзларининг билим ва кўникмаларини оширган ҳолда бутун дунёга олиб чиқишади. Бу борада биз уларга ёрдам беришга тайёрмиз”, деди Жасур Матчанов.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон МОҚ ва Elsevier компанияси мутасаддилари ўртасида ўзаро стратегик ҳамкорлик бўйича “Спорт ва илм-фан” меморандуми имзоланди.

“Мазкур ҳамкорлик спортчиларни йирик халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва юқори натижаларга эришиш, қолаверса, спорт илм-фанинининг ривожини янги чўққига олиб чиқиши билан аҳамиятли. Меморандум жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт университетига мутахассислар етказиб бериш, мамлакатингизда спорт медицинасини ривожлантириш каби истиқболли дастурларни ўз ичига олади.

Шунингдек, МОҚ билан WADA, FIFA, AIBA ва бошқа йирик спорт ташкилотларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда спортни методологик ривожлантириш соҳаси ҳам меморандумда кўрсатиб ўтилган ва Ўзбекистонда ушбу йўналишларни ривожлантиришни кўзлаганмиз”, деди Алия Оспанова.

Маълумот учун, Elsevier — жаҳондаги энг йирик тўртта илмий нашриёт-матбаа уйларининг бири ҳисобланиб, ҳар йили дунё бўйлаб нашр этиладиган барча илмий журналларнинг чорак қисми айнан унинг ҳиссасига тўғри келади. Компанияга 1880 йили Голландиянинг Амстердам шаҳрида асос солинган. Шунингдек, компания Буюк Британия, АҚШ, Бразилия ва бошқа мамлакатларда ўз филиалларига эга.

Компания маҳсулотларининг обуначи-мижозлари сирасига бутун дунёдаги илмий-тадқиқот марказлари, университетлар, кутубхоналар, вазирликлар ва ташкилотлар, шунингдек Европа, Америка ва Осиёнинг хусусий корпорациялари киради.

Жаҳон бўйлаб 30 миллиондан ортиқ олимлар, талабалар ва турли соҳа мутаҳассислари нашриёт маълумотларидан фойдаланиш имконига эгалар. Компания томонидан 1 йилда 240 миллиондан зиёдроқ маълумот ва мақолалар интернет тармоғига жойланиб борилади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 14:48, 27.04.2019. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик