Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

PFA талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди [0]

Скалони: «Месси билан маслаҳатлашмасдан туриб бирорта ҳам қарор қабул қилмайман» [0]

Роналду Жаҳон чемпионати олдидан эгизакларининг туғилган кунини нишонлади [0]

«Манчестер Сити» футболчиси Роналдуни тарихдаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайди [0]

Осимхеннинг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинди, аммо... [0]

Эндрю Робертсон «Тоттенхэм» мухлисларига видеомурожаат йўллади [0]

Дунёнинг энг қиммат футболчилари: Мбаппе учинчи ўринга тушди, Хвича – олтинчи [0]

«Реал» раҳбари сешанба куни юлдуз футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда (Фабрицио Романо) [0]

Ла Лига 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини расман эълон қилди [0]

Анчелотти Неймарнинг жароҳати ва ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Алпомиш» ва «Барчиной» тестларини ўтказиш Сариосиёдан бошланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг 29 январдаги “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги қарорига асосан умумий жисмоний тайёргарликни белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” тестлари ўтказилиши йўлга қўйилган эди. 

Ўтган давр мобайнида вазирлик томонидан аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиладиган ушбу тестларни тўғри ташкил этиш, иштирокчиларнинг оммавийлигини таъминлаш бўйича ҳудудий бўлинмаларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Куни кеча юртимизда илк маротаба ушбу тест синовлари Сурхондарё вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё тумани аҳолиси ўртасида ўтказилди. 

Ушбу оммавий спорт тадбирида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари ҳамда соҳа мутахассислари ҳам иштирок этиб, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларни ташкил этиш жараёнини синовдан ўтказилди. 

Мусобақа тарзида ташкил этилган тестларни 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган 100 нафарга яқин хоҳловчилар турли ёш тоифалари бўлинган ҳолда бажаришди.

 

Масалан энг ёш иштирокчилар мокисимон югуриш, арқонда сакраш, теннис тўпини нишонга уриш, жойдан узунликка сакраш каби машқларни бажаришган бўлса, 60 ёшдан ошганлар 30 ёки 60 метрга югуриш, 3 километрга скандинавча юриш, паст турникда тортилиш каби шартларни бажаришди.

Байрамона ва кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда иштирокчилари ҳар бир шарт бўйича энг яхши натижани қайд этишга астойдил ҳаракат қилишди.

 

Ҳар бир шарт бўйича баҳслар якунида мураббийлар ва спортчилар иштирокчиларга ўзларининг жисмоний имкониятларини яхшилаш учун бажариши лозим бўлган машқлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

 

Синовлар давомида умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрлари бажаришда инсонларга қулайлик яратиш, иштирокчилар сонини янада ошириш бўйича турли ёш тоифасидаги инсонларнинг фикрлари тингланди.

 

Мазкур тадбирни ўтказишда орттирилган тажриба ва иштирокчиларнинг ўринли таклифлари асосида мусобақаларни ташкил этиш жараёни такомиллаштирилиб, барча ҳудудларда ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

Манба: Minsport
Киритилди: 11:37, 29.04.2019. Ўқилди: 3900 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик