Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Полвонларимиз спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 10 та медални қўлга киритишди (видео)

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хитойнинг Сиан шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Ушбу чемпионатдаги дастлабки медални 23 апрель куни эркин кураш бўйича баҳсларда 57 кг вазнда иштирок этган курашчимиз Маҳмуд Шавкатов тақдим этди.

Чорак финалда мўғулистонлик Насанбуян Нармандахни мағлуб этган вакилимиз, ярим финалда эронлик полвонга имкониятни бой бериб қўйди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсларда эса тожикистонлик Ҳикматулло Воҳидов устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган курашчимиз бронза медалини қўлга киритди.

Навбатдаги бронза медалларига аёллар кураши бўйича 26 апрель куни ўтказилган баҳсларда муваффақиятли иштирок этган қизларимиз Актенге Кеунимжаева (-53 кг), Набира Эсенбаева (-62 кг) ва Нилуфар Гадоева (-72 кг) сазовор бўлишди.

Чемпионатнинг сўнги кунларида юнон-рум кураши бўйича баҳслар ўтказилди. Дастлаб, -55 кг вазнда гиламга чиққан Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Исломжон Баҳромов эронлик ва қирғизистонлик полвонларни мағлуб этди. Финалда эса япониялик Хироми Катагаридан устун келган Исмоил Осиё чемпионига айланди.

Шу куни 63 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони бўлган юртдошимиз Элмурат Тасмурадов, чорак финалда қирғизистонлик Амутов.У ва ярим финалда Жунг.Жни мағлуб этди. Бироқ, финалда жароҳат олган Тасмурадов финалда хитойлик Эрбату Туога имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.

Яна бир юртдошимиз Рустам Ассакалов (87 кг) чорак финалда туркманистонлик Овелеков.Сдан устун келган бўлса, ярим финалда эронлик Ноури.Нга имкониятни бой бериб қўйди. Учинчи ўрин учун баҳсларда Рустам япониялик Масато Сумини мағлуб этди.

Шунингдек, -130 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Мўминжон Абдуллаев ҳам кумуш медал соҳиби бўлди. У финалда эронлик Гҳасемимонже.Ага 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жамоамизнинг иккинчи олтин медалини -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Ислом Баҳромов қўлга киритди. Чорак финалда Хитой Тайпеци ва ярим финалда Ҳиндистон вакилидан устун келган Исмоил финалда Шимолий Кореялик Ри.Сни мағлуб этди.

Шунингдек, яна бир юнон-рум курашчимиз Жаҳонгир Турдиев (-97 кг) кумуш соҳиби бўлди. Финалга қадар кореялик ва хитойлик полвонлардан устун келган Жаҳонгир ҳал қилувчи беллашувда қирғизистонлик Узур Жузупбековга имкониятни бой бериб қўйди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон вакиллари спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 2 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзани қўлга киритишди.

Манба: minsport
Киритилди: 12:35, 29.04.2019. Ўқилди: 3240 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.