Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

МОҚда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тайёргарлиги бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Хабарингиз бор, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Тайланд мамлакатида U-23 Осиё чемпионати мусобақаси ўтказилади.   Мазкур мусобақада 1-3 ўринни эгаллаган жамоалар Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.   Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча зарур чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.   Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тайёргарлигига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари, Олимпия терма жамоаси мураббийлари, Суперлига клублари бош мураббийлари иштирок этишди.    Тадбирда Олимпия терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров сўзга чиқиб, терма жамоага номзод футболчилар доимий назоратда эканликлари, Суперлига клублари бош мураббийлари ҳам мазкур футболчиларга қўшимча эътибор қаратиб, уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигини назорат қилишда ёрдам бериб боришлари сўралди.   Шунингдек, ЎФА мутасаддилари терма жамоага номзод футболчилар билан доимий алоқада бўлиши, суҳбатлар олиб бориши, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни ҳал қилишда ёрдам бериши, бу жараён футболчиларнинг клубларидаги фаолияти ва машғулотларига ҳалақит қилмаслиги таъкидланди.     Шундан сўнг, ЎФА Илмий-услубий департаменти директори Шамиль Исеев сўзга чиқиб, ассоциация томонидан махсус харид қилинган технологиялар ёрдамида Олимпия терма жамоасига номзод ҳар бир футболчи текширувдан ўтказилиши, бу жараён ўша футболчиларнинг ўйин давомида қанча масофа босиб ўтгани, қандай тезликда ҳаракат қилгани, чидамлилик ва бошқа жиҳатларини ўрганиш ҳамда шу асосида қўшимча машғулотлар олиб бориш имконини тақдим этиши ҳақида айти ўтди. Шу билан бирга, Суперлига клублари бош мураббийлари истагига кўра нафақат Олимпия терма жамоасига номзод футболчилар, балки бутун жамоа аъзолари ҳақида ҳам мана шундай маълумотлар йиғилиб, мураббийларга тақдим қилиниши мумкинлиги қўшимча қилинди. Бу маълумотлар мураббийларга қўлостидаги футболчиларнинг имконияти ҳақида тўлиқ хулосага келишга ёрдам беради.   Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига Токио-2020 олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш бош вазифа қилиб қўйилган экан, мазкур мақсадга эришиш учун барча бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиши кераклиги ҳам таъкидланди. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 14:42, 30.04.2019. Ўқилди: 1969 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.