Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпия ўйинларининг илк йўлланмасини қўлга киритган спортчи

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Бугун Ўзбекистон том мaънода спорти ривожланаётган, спортни руҳ ва дил тантанасига айлантирган одамлар мамлакатига айланган.   Пировардида, ёшлар ўртасидa соғлом турмуш тарзи қарор топиб, спортнинг оммавийлиги тaъминлaнмоқда. Бунинг натижасида жаҳон спорт ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларимиз сафи кундан-кунга кенгайиб, улар нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларга эришган ҳолда мамлaкатимиз спорт салоҳиятини дунёга намоён қилмоқда.   Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мaртдaги ”Ўзбекистон спортчилaрини 2020 йил Токио шaҳридa (Япония) бўлиб ўтaдигaн XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинлaригa тaйёрлaш тўғрисидa”ги қaрори ижросини таъминлаш мақсадида махсус дастур қабул қилинди. Бу эса спортчилар ва мураббийлар олдига мусобақаларга жисмоний, руҳий жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриш, бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишдек муҳим вазифаларни қўймоқда.   Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш, мазкур спорт турлари бўйича тажрибали спортчиларни камол топтириш ишлари самарали олиб борилмоқда.   Дарҳақиқат, Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турлари, жумладан, теннисни кенг оммалаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самараси спортчиларимиз эришаётган муваффақиятларда ўз ифодасини топмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ана шундай спортчилардан биридир.   Денис теннис билан шуғулланишни беш ёшидан бошлаган. Мана, бир неча йилдирки, унинг ҳам инсон, ҳам спортчи сифатидаги тарбияси билан онаси – Клавдия Истомина шуғулланади.   Теннисчимиз 2001 йилда ”Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақалардан бирига кетаётиб, автоҳалокатга учрайди. Натижада у бир неча йил давомида спортдаги профессионал фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлади. У 2003 йилдагина катта теннисга қайтади. Шу йилдан бошлаб маҳоратини ошириш устида тинимсиз ишлайди ва яхши натижалар кўрсата бошлайди. 2005-2011 йиллар давомида Денис Истомин “Челленжер” ва “Фьючерс” туркумларига кирувчи яккалик баҳсларида 14 маротаба ғалаба қозонди. Жуфтлик баҳсларда эса 15 маротаба финалда иштирок этиб, 11 марта ғолиб чиқди.   2010 йилда теннисчи Осиё ўйинларида иккита кумуш медалга эга бўлди. Улардан бири яккалик баҳсларда қўлга киритилгани билан аҳамиятлидир. 2013 йилда Денис Истомин Москвада ўтган АТП турнири жуфтлик баҳсларида ўзининг биринчи совринига эга чиқди.   Теннисчимиз 2014 йили Инчеонда ўтган Осиё ўйинларининг жамоавий баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди. Буюк Британиянинг Ноттенгем шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР туркумига кирувчи “Aegon Nottingham Open – 2015” халқаро турнирида ҳам юксак савияда ўйин намойиш этиб, бош совринни қўлга киритди. Шунингдек, у ўша йили Швейцариянинг Гштад шаҳрида ўтказилган “Suisse Open Gstaad” анъанавий халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди. 2017 йили эса Хитойда ўтказилган халқаро турнирнинг бош соврини соҳибига айланди.   2018 йилги спорт мавсуми Денис Истомин учун муваффақиятли ўтди. Теннисчимиз АҚШ ва Қозоғистонда ўтган “Challenger” туркумидаги мусобақаларда бош совринни қўлга киритди. Шунингдек, у Индонезияда ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинларида ғалаба қозониб, нафақат ўзбек, балки Марказий Осиё спортчилари ўртасида биринчи бўлиб 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритди.   – Жорий йилги спорт мавсуми мен учун келаси йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларига муҳим тайёргарлик босқичини ўтайди, – дейди Д.Истомин. – Мамлакатимиз менга ўзим хоҳлаган спорт тури билан шуғулланишим учун барча имкониятларни берди. Мен бунга жавобан нуфузли турнирларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бор куч-ғайратим билан интиламан. Ўтган йили Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритдим. Эндиликдаги мақсадим, Олимпия ўйинлари медалига сазовор бўлишдир.   Айни дамда Денис барча спортчиларимиз қатори XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёрланмоқда. У гарчи тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган бўлса-да, тинимсиз меҳнат қилиб ўз устида ишламоқда.   Албатта, бу йилги мусобақаларда Денис каби бир қатор етакчи спортчиларимиз нуфузли чемпионат ва турнирларда Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун мамлакатимиз номидан иштирок этади. Зеро, ҳар бир спортчи энг нуфузли мусобақа – Олимпия ўйинларида ўз Ватани байроғини баланд кўтаришни орзу қилади.
Манба: UZA
Киритилди: 23:57, 02.05.2019. Ўқилди: 2981 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик