Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

PFA талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди [0]

Скалони: «Месси билан маслаҳатлашмасдан туриб бирорта ҳам қарор қабул қилмайман» [0]

Роналду Жаҳон чемпионати олдидан эгизакларининг туғилган кунини нишонлади [0]

«Манчестер Сити» футболчиси Роналдуни тарихдаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайди [0]

Осимхеннинг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинди, аммо... [0]

Эндрю Робертсон «Тоттенхэм» мухлисларига видеомурожаат йўллади [0]

Дунёнинг энг қиммат футболчилари: Мбаппе учинчи ўринга тушди, Хвича – олтинчи [0]

«Реал» раҳбари сешанба куни юлдуз футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда (Фабрицио Романо) [0]

Ла Лига 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини расман эълон қилди [0]

Анчелотти Неймарнинг жароҳати ва ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек спортини янги босқичга олиб чиқиш йўлида яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган 5 та ташаббусда мамлакатимиз ёшлари орасида спортни ривожлантириш, уларни жисмонан соғлом ва фаол бўлишларини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масаларига алоҳида урғу берилган.

Бугун ушбу ташаббус ижроси доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ), Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Ушбу ҳамкорликка асосан ЖИДУда спорт бошқаруви кадрларини тайёрлаш, турли Миллий ва Халқаро спорт федерациялари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, шунингдек, ЖИДУ магистратурасида “Спорт хуқуқи” кафедрасини ташкил этиш режалаштирилган.

Тадбир давомида сўзга чиққан МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ушбу воқелик қанчалик аҳамиятли эканига алоҳида тўхталиб ўтди.

Биз профессионал спортимизни янада ривожлантириш учун спорт бошқаруви соҳасида ҳам жаҳоннинг етакчи мамлакатлари қаторига кириб боришимиз керак. Келажакда университет билан ҳамкорликни янада ривожлантириб, малакали кадрларни тайёрлаш бўйича иш олиб борамиз. Бунинг учун университетнинг иқтидорли талабаларини йирик халқаро мусобақаларда делегациямиз билан биргаликда фаолият олиб бориши каби кенг имкониятлар яратиб берамиз. Спорт ҳуқуқи ва бошқаруви бўйича мутахассис кадрлар юртимиз спортини янги босқичга олиб чиқишда муҳим ўрин тутади”, – деди Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори Матёкуб Бақоев ва Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов “Спортда бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандумни имзолашди.

Мазкур меморундум талабалар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга. Тадбирни университет раҳбарияти, МОҚ, ЎФА мутасаддилари, спортимиз фахрийлари, Абдулло Тангриев, Муроджон Аҳмадалиев, Баҳодир Жалолов, Шоҳжаҳон Эргашев, Ирода Тўлаганова каби ўзбек спорти юлдузлари, талабалар ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари катта қизиқиш билан кузатиб боришди.

Таъкидлаш жоиз, меморандум имзоланишидан аввал ҳар икки томон тор доирада учрашув ташкил қилиб, келажакда бундай ҳамкорликни янада чуқур йўлга қўйиш нуқтаи назаридан келишувга эришишди. ЖИДУ талабалари соҳалари бўйича ўз амалиётларини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида олиб боришлари мумкинлиги, университетда эса Эктор Купер, Любинко Друлович каби юртимизда фаолият олиб бораётган жаҳонга машҳур мураббийлар ёки ўзбек спорти юлдузлари иштирокида учрашувлар ташкил қилиш шулар жумласидандир.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилишни режалаштирмоқда. Бугун имзоланган меморандум бўлажак йирик комплекс мусобақага муносиб тайёгарлик кўриш йўлида ҳар томонлама илғор кадрларни етиштириб бериши билан янада аҳамиятлидир.

Тадбир давомида мартабали меҳмонлар Университет раҳбарияти ҳамроҳлигида ЖИДУ кутубхонасига ташриф буюришди. Умид Аҳмаджонов кутубхонага Ахбор Имомхўжаевнинг яқинда нашрдан чиққан ва ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб чоп этилган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” ҳамда МОҚнинг “Олимп сари” китобларидан совға қилди. Ўз навбатида университет раҳбарияти кутубхонада Миллий олимпия қўмитаси бурчагини ташкил қилиш ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, ЖИДУ спорт майдончасида спортнинг мини-футбол, теннис ва волейбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар талаба спортчилар ўртасидаги мусобақаларни томоша қилишди.

Эътиборингизга ушбу тадбирдан фотосуратларни ҳавола қиламиз:

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 18:08, 03.05.2019. Ўқилди: 3528 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик