Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Футболда ютуқ, дуранг ва мағлубият ёнма-ён юради» – Ильдар Сакаев иштирокидаги матбуот анжумани

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Супаперлигаси 7-туридан ўрин олган “Андижон” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ильдар Сакаев иштирок этди.

Бу баҳона эмас.

“Уй учрашувларида ғалаба қозонишимиз шарт, бу гапим билан “Динамо” жамоасини кучсиз демоқчи эмасман, лекин, айб ўзимизда. Юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик, керак бўлмаган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Рақиб икки зарба берди ва иккита гол урди, ҳимояда стабил ўйин намойиш этишимиз керак эди. Термизда 27 май куни ўйнашимиз керак эди, лекин 29 май куни ўйнадик, 48 соат катта роль ўйнади тикланиб олишимиз учун. Рақибимиз биздан икки кун кўп дам олди. Бу баҳона эмас.

Режам иш бермади.

Танаффус пайтида шогирдларимга ҳисобда олдинда бораётганлигимиз учун “Динамо” ҳужум қилишни бошлашини тушунтирдим, шу боис уларга ҳимояда ишончли ўйин кўрсатишимиз кераклигини тушунтирдим. Иккинчи бўлимдаги тактикамиз ҳимояда ўйнаш эмас, ҳимоядан ўйнаш эди. Агар гол киритиш учун вазият туғилиб қолса ҳисобда янаям олдинга чиқиб олишни режалаштиргандик. Дилшод Раҳматуллаевнинг ҳам кутилмаган жароҳати бизнинг зараримизга ишлади. А режа ва Б режамиз бор эди, лекин Б режа иш бермади.

Футболда ютуқ, дуранг ва мағлубият ёнма-ён юради. Бугунги ўйиндан керакли хулоса чиқаришимиз керак. Ҳамма ҳужумкор футболни яхши кўради, лекин майдондаги вазиятдан келиб чиқиб иш тутиш керак. Ҳужумкор футбол кўрсатиш учун куч керак бўлади, якка курашларда курашиш учун куч керак бўлади. Футболчиларимга атайин ҳимоявий ўйин кўрсатинглар деб кўрсатма бермаганман, уларга вазиятдан фойдаланиб гол киритиш ва ҳимоямизда ишончли ўйин кўрсатиш ҳақида уқтирганман.

Футбол мухлислар учун ўйналади.

Биз ҳам фақати мухлислар учун ишлаймиз. Аллоҳ, бизга шу касбни ато этибдими, демак мухлисларни хурсанд қилишда давом этишимиз керак. Тўғри, бугун улар кутган ўйинни намойиш эта олмадик. Мен ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида шуни айтишим керакки, доимо мухлислар билан тўла трибуналарда футбол ўйнаш ёқимли. Мухлислар қўшимча куч бағишлайди. Бугун андижонлик мухлислар сўнгги дақиқаларгача қўллаб-қувватлаб туришди, уларга алоҳида раҳмат айтишим керак.

Мен доим айтиб келаман, муваффақиятсизликка бош мураббий жавобгар бўлади. Демак, мен бугун айбдорман. Ҳаёт давом этади. Йўлга қўйган хатолардан керакли хулосаларни чиқариб, кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттиришимиз керак.

Шу кунгача бўлган учрашувлар ичида бугунги ўйинни қийин кечди деб айтиши мумкинми?

Ҳар бир ўйин қийин бўлади. Уйда доим ҳужум уюштириш керак, икки ҳисса куч сарф қилиш керак. Суперлигада кучсиз жамоа йўқ. Ҳар бир жамоага қарши ўйинлар қийин бўлади. Олдимизда сафар учрашувимиз турибди, 10 май куни Жиззахда “Сўғдиёна” билан ўйнаймиз, 3-4 кунни ичида тикланиб олиш асосий мақсадимиз. Юқорида айтиб ўтганимдек, “Динамо” жамоасига бўлган ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтишим керакки, улар бугун иккита зарба йўллади ва иккита гол урди. Дарвоза ва ҳимоя – бу бизнинг уйимиз. Ўз уйимиз олдига рақибларни яқинлаштирмаслигимиз керак эди", -дея Ильдар Сакаев сўзларини келтиради Stadion.uz муҳбири Жалолиддин Қобилжонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:42, 06.05.2019. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик