Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди спорт менежерлари ўзимизда ўқитилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5та ташаббусда мамлакатимиз ёшлари орасида спортни ривожлантириш, уларни жисмонан соғлом ва фаол бўлишларини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масаласига алоҳида урғу берилган.   Ушбу ташаббус ижроси доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.   Унга кўра ЖИДУда спорт бошқаруви кадрларини тайёрлаш, турли миллий ва халқаро спорт федерациялари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, шунингдек, Университетнинг магистратура йўналишида “Спорт хуқуқи” кафедрасини ташкил этиш режалаштирилган.   Тадбирда сўзга чиққан МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ушбу воқелик қанчалик аҳамиятли эканига алоҳида тўхталиб ўтди.   2.jpg   “Профессионал спортни янада ривожлантириш учун спорт бошқаруви соҳасида ҳам жаҳоннинг етакчи мамлакатлари сафига қўшилишимиз керак. Келажакда университет билан ҳамкорликни янада ривожлантириб, малакали кадрларни тайёрлаш бўйича иш олиб борамиз. Бунинг учун университетнинг иқтидорли талабаларини йирик халқаро мусобақаларда делегациямиз билан биргаликда фаолият олиб бориши каби кенг имкониятлар яратиб берамиз. Спорт ҳуқуқи ва бошқаруви бўйича мутахассис кадрлар юртимиз спортини янги босқичга олиб чиқишда муҳим ўрин тутади”.   Сўнгра Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори Матёкуб Бақоев ва МОҚ президенти, ЎФА биринчи вице-президенти У.Аҳмаджонов “Спортда бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандумни имзолади.   Меморундум талабалар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга.   Таъкидлаш жоиз, меморандум имзоланишидан аввал ҳар икки томон тор доирада учрашув ташкил қилиб, келажакда бундай ҳамкорликни янада изчил йўлга қўйиш борасида келишувга эришди. Ҳамкорлик доирасида ЖИДУ талабалари соҳалари бўйича амалиётларини МОҚда олиб бориши, университетда эса Эктор Купер, Любинко Друлович каби юртимизда фаолият олиб бораётган жаҳонга машҳур мураббийлар ёки спортимиз юлдузлари иштирокида учрашувлар ташкил қилиш кўзда тутилган.   3.jpg   Хабарингиз бор, Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун кураш олиб бормоқда. Бугун имзоланган меморандум бўлажак йирик комплекс мусобақага муносиб тайёгарлик кўриш йўлида ҳар томонлама илғор кадрларни етиштириб бериши билан янада аҳамиятлидир.   Тадбир давомида меҳмонлар университет кутубхонасида ҳам бўлди. Умид Аҳмаджонов кутубхонага таниқли журналист ва спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишланган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” ҳамда МОҚнинг “Олимп сари” китобларидан совға қилди. Ўз навбатида университет раҳбарияти кутубхонада Миллий олимпия қўмитаси бурчагини ташкил этишини маълум қилди.   Шундан сўнг меҳмонлар ЖИДУ спорт майдончасида спортнинг мини-футбол, теннис ва волейбол турлари бўйича мусобақаларни томоша қилди.   4.jpg
Манба: UZA
Киритилди: 09:47, 07.05.2019. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик