Пляж футболи: Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда
Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 9-11 май кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган “Thailand Beach Soccer Five's 2019” халқаро мусобақасида иштирок этади.
Мазкур турнирда терма жамоамиз Уммон, Ливан ва Таиланд терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Аҳаджон Юсупов устозлигидаги терма жамоамиз аъзолари кеча Таиландда дастлабки машғулотларни ўтказишди. Бугун иштирокчи жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Халқаро турнирда қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Акмал Ҳазратқулов (“Пахтакор”)
Равшан Элибоев (“Пахтакор”)
Фарҳод Мираҳмедов (“Локомотив”)
Жамолиддин Шарипов (“Локомотив”)
Артур Юнусов (“Локомотив”)
Жавлон Аноров (“Локомотив”)
Константин Свиридов (“Локомотив”)
Музаффар Аҳаджонов (“Локомотив”)
Сарвар Шоаҳмедов (“Локомотив”)
Фарҳод Абдумавлянов (“Локомотив”)
Даврон Чориев (“Пахтакор”)
Нодир Элибоев (“Локомотив”)
Ўйинлар тақвими:
9 май
Уммон – Ливан
Таиланд – Ўзбекистон
10 май
Ўзбекистон – Уммон
Ливан – Таиланд
11 май
Ливан – Ўзбекистон
Таиланд – Уммон
Манба: UZA
Киритилди: 00:01, 09.05.2019. Ўқилди: 1831 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар