ЕЧЛ ва Европа лигаси финалчиларининг барчасини ушбу мавсумда ютган жамоа бор
Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг ушбу мавсумида финалга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди. ЕЧЛнинг ҳал қилувчи баҳси «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» ўртасида кечади. Европа лигаси финалидан ўрин олган «Арсенал» – «Челси» учрашув 29 май куни Бокуда ўтказилади.
Англиянинг «Вулверхэмптон» клуби мавсум давомида ушбу 4та жамоани бир мартадан мағлуб этишга муваффақ бўлди.
АПЛ, 15-тур. Вулверхэмптон – Челси – 2:1 (0:1)
АПЛ, 20-тур. Тоттенхэм – Вулверхэмптон – 1:3 (1:0)
Англия кубоги, 1/32 финал. Вулверхэмптон – Ливерпуль – 2:1 (1:0)
АПЛ, 31-тур. Вулверхэмптон – Арсенал – 3:1 (3:0)
АПЛнинг сўнгги турида «бўрилар» «Ливерпуль» билан тўқнаш келишади. Юрген Клопп жамоаси пешқадам «Манчестер Сити»дан 1 очко ортда қолган ҳолда, жадвалда 2-ўринда бормоқда. «Вулверхэмптон» эса ушбу мавсумда 7-поғонани эгаллади. Клуб бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту мавсумнинг энг яхши мураббийи унвони учун 4 нафар даъвогар сафига киритилди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 08:53, 10.05.2019. Ўқилди: 5538 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар