Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қисқача эътироф - топибсан: Гюндоган

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

7 май. Бутун футбол дунёси «Ливерпуль» - «Барселона» ўйинини кутмоқда. Ҳар ким ўзича рақибларнинг имкониятини чамалаш билан банд. Илкай Гюндоган роса қизиган баҳс-мунозаралар «қозон»ига мой қуйиб юборди.

У аввалдан «Ливерпул»га 4:0 ҳисобида ютуқни тақдим этди. Қойил қолиш керак. Юрген Клоппдаги мураккаб вазият билан ҳар қайси профессионал футболчи ҳам бунақа тахмин айтавермайди. Юрагингга балли, Гюндоган!

Шахсан мен бундай тахмин қилолмайман. Аммо мазкур мақолани якунлаш учун ўйин натижасини кутишга мажбурман. Ўйингача ҳам анча вақт бор. Ҳали ифтор бўлгани йўқ. Шунинг учун фурсатни ғанимат билиб кўнглимдан ўтадиган айрим мулоҳазаларни ёзишга тушдим.

1. Кўпчиликнинг хаёли тунда «Энфилд»да бўладиган қизиқарли ўйинда. Мен эса «Ростов» сотувга чиқарган «Элдорка»лар ҳақида ўйлаяпман. Ўзимдан-ўзим фахрланиб кетяпман. Футболимиз тарбияланувчиси Дон дарёси бўйида донг таратмоқда. Валерий Карпин гарчи ошириб-тошириб мақтамаган бўлса-да, мағлубиятдан қутқаргани учун Элдор Шомуродовдан миннатдор, барибир.

Қувонмай бўладими Элдорнинг бундай ютуғидан?! Ўйини яна ҳам очилиб кетиши учун бу истеъдодли футболчига мураббийларнинг катта ишончи етишмаяпти, назаримда. У ҳар доим ҳам ўзидаги тезликдан фойдаланиш имконига эга бўлмаяпти. Элдорнинг истеъдоди, табиати учун эркин позиция зарур. Афсуски, Эктор Купер ҳам, Валерий Карпин ҳам ҳозирча унга ўзи истаган эркинликни бермади.

Албатта, мен ўзбилармонликни эмас, балки ўйинга ижобий таъсир ўтказувчи эркинликни назарда тутяпман. Зеро, шундай эркинлик сабаб «Манчестер Сити» «Лестер» устидан ғалаба қозонди. Агар Венсан Компани жамоадошларининг сўзига кириб, тўпни қанотга узатганида нима бўларди?! Қанча шу каби узатмалардан фойдаланмаган Серхио Агуэро гол урармиди?! Кафолат йўқ эди бунга. Майдонда бир лаҳза эркин бўлишни истаган Венсан атрофдаги шовқин-суронни унутди ва узоқ масофадан Каспер Шмейхель дарвозасини «ўққа тутди».

Ишончим комилки, Гвардиола унга бу каби зарба йўллашни топширмаган. Буни Компанининг ўзи хоҳлади. Эътиборлиси, кўзда тутилмаган «ўзбилармонлик» учун жамоадошлари Компанига жиддий эътироз билдиришмади. Гол ура олмаган тақдирда ҳам Венсан «Сити»да шундай мавқега эга футболчи. Элдор Шомуродов «Ростов»да ҳам, миллий терма жамоада ҳам шундай эркинликка эҳтиёж сезмоқда.

2. «Пахтакор» «Персеполис»ни ўта қийин кечган учрашувда енгишга куч топди. Турнир жадвалидаги таранглик юмшади. Кетма-кет икки учрашувда «шерлар» билан роҳатланиб курашган «Ал-Садд» ҳам бу борада Шота Арвеладзе шогирдларини қўллаб-қувватлади. Суперлига доирасидаги ўйинлар туфайли турли ноўрин дашномлар остида руҳан эзилаётган «Пахтакор» учун бу ғалаба сув ва ҳаводек зарур ҳисобланарди.

Мабодо мағлубиятга учраса, жамоани ноҳақ айблаётган мухлислар «Ана айтгандим-ку...» де­йишлари аниқ эди. Олтинга сазовор яна бир жиҳат шуки, Шота Арвеладзе жароҳат олган Жавоҳир Сиддиқов ўрнига ҳеч иккиланмасдан Собит Синдоровни майдонга туширди. Ғалаба голини эса кимсан мухлислар ишончини йўқотган Игорь Сергеев урди. Захира ўриндиғида тажрибали футболчилар бўлса-да, мураббий бошқача йўлдан борди ва мақсадига етди.

Энди «Пахтакор» футболчилари ОЧЛдаги мавқеи учун астойдил курашади, деган умиддамиз. Янги тарих яратиш учун жамоа зиммасига шундай миссия юклатилади. Ижтимоий тармоқлардаги муносабатлар ҳавоси тозаланиши учун ҳам «шерлар»дан шундай шараф талаб этилади...

Бўлди, мақоламнинг давомини энди тунда ёзаман. «Локо»нинг ўйинидан хабардор бўлиб, бор эътиборимни «Энфилд»га қаратаман. Газетачиликнинг иши - шу. 8 май куни эрталаб янги сон босмахонага топширилади.

3. Қадрли мухлислар! Мақоланинг давомини чўзиб ўтирмайман. Чунки саҳарлик қилишга ҳам улгуришим лозим. Шу боис қисқа қилиб айтаман: «Генийсан, Гюндоган!» У қандай қилиб буюк «камбэк» содир бўлишига ишонди?! Ярадор жамоасини Юрген Клопп қандай қилиб шундай улуғвор жангга ҳозирлади?! Бу саволларнинг оқилона жавоби футболимиз учун жуда муҳим.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:46, 11.05.2019. Ўқилди: 3153 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик