Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [49]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [26]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [12]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [10]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [9]

Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар аниқланди [6]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

40 ёшли Роналду жорий мавсумда 19 та голда иштирок этишга улгурди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инглизча финални ким кутганди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболнинг сир-синоати яна бўй кўрсатди - илк ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Барселона» ва Англияда чиройли футбол намойиш этиб, буни ҳисобда ҳам акс эттирган «Аякс» қолиб, АПЛнинг икки вакили мўъжизавий тарзда Мадрид финали йўлланмасини қўлга киритса-я... Ҳа, ЧЛ тарихида иккинчи марта инглизча финал кўрадиган бўлдик. Айтинг, буни ким тахмин қилган ёки кутганди?

«Аякс» - «Тоттенхэм»

***  «Тоттенхэм» - ЧК|ЧЛ тарихида финалга чиққан 40-клуб. Яна бир томони ЧЛнинг охирги 11 мавсумидан буён янги финалчи кўзга ташланмаётганди. Хуллас, 2008 йили «Челси» финалчилар қаторига қўшилганидан кейин элит рўйхат ўзгармаётганди.

***  «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Лукас Моура 90}6-дақиқада ғалаба голини урди ва алоҳида натижага эришди. Бразилиялик 26 ёшли футболчи - ЧЛ тарихида ярим финал доирасидаги баҳсда «хет-трик» қайд этган атиги 5-ўйинчидир. Бунга қадар турнирнинг 1|2 финалининг битта ўйинида 3та гол уриш Алессандро Дель Пьеро, Ивица Олич, Роберт Левандовски ва Криштиану Роналдуга насиб этганди.

***  «Тоттенхэм» охирги 20 йил бадалига ЧЛ ярим финал баҳсини 0:2 ҳисобида бой бера туриб, якунда ғалаба қозонган илк жамоа бўлди. Бундай ҳолат охирги марта 1999 йили кузатилганди. Ўшанда «МЮ» клуби «Ювентус»га қарши учрашувда 0:2 ҳисобини 3:2га айлантириш уддасидан чиққанди. Эслатма, Англия жамоаси ўша мавсум финалда «Бавария»ни фантастик тарзда енгиб (2:1), бош соврин соҳибига айланган эди.

***  «Тоттенхэм» Англиянинг  ЧЛ финалига чиққан 5-клубидир. Хуллас, «шпорлар» бу борада АПЛни рекордчи чемпионатга айлантиришди. Бунга қадар турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида «Арсенал», «Челси», «Ливерпуль» ва «МЮ» жамоалари АПЛ шарафини ҳимоя қилганди. Гап замонавий турнир тарихи ҳақида кетмоқда, яъни Европа Чемпионлар кубоги мусобақаси ЧЛга айлантирилганидан кейинги даврда ҳеч қайси мамлакатдан финалга 5та жамоа чиққан эмасди. Англия лигаси бу борада 4та финалчи клубга эга Испания Примеросидан ўзиб кетди.

***  «Ливерпуль» - «Тоттенхэм» 2008 йилдан кейинги давр учун илк инглизча финал ҳисобланади. Умуман, турнирнинг янги тарихида финал атиги бир марта «Англия дербиси» кўринишини олганди. Яъни ЧЛ-2007|2008нинг Москва шаҳридаги «Лужники» стадионида ташкиллаштирилган ҳал қилувчи баҳсида «МЮ» ва «Челси» ўзаро ҳисоб-китоб қилганди (1:1, пенальтилар бўйича - 6:5). Дарвоқе, УЕФА кубоги-1971|1972да ҳам инглизча финал кузатилган ва унда айнан «Тоттенхэм» жамоаси «Вулверхэмптон»дан устун келганди - 2:1, 1:1.

***  «Тоттенхэм» ўз тарихида илк бора ЧЛ финалида ўйнайди. Дарвоқе, Лондон клуби бунга қадар 3 марта еврокубок соҳибига айланган эди. Ҳозирда «тақачилар» музейида УЕФА кубоги (1972 ва 1984 йиллар) ҳамда Кубок эгалари кубоги (1963 йил) бор.

***  Лукас Моура «Аякс» дарвозасини 204 сония ичида икки бора нишонга олди. «Тоттенхэм» қаҳрамони 55-59-дақиқаларда Андре Онанани ўз дарвозасидан 2 марта тўп олиб чиқишга мажбур этди. Лукас жорий турнирнинг гуруҳ босқичида 2тагина гол урганди.

***  «Аякс» сардори Маттейс де Лигт 19 ёшу 269 кунлигида ЧЛ ярим финалида гол муаллифига айланди. Хуллас, у турнир тарихидаги 1|2 финал баҳсларида гол урган энг ёш  футболчилар рўйхатида 4-ўринга жойлашди. Рўйхатнинг кучли учлигида Нордин Вотер («Аякс», 1996 йил), Обафеми Мартинс («Интер», 2003 йил) ва Килиан Мбаппе («Монако», 2017 йил) бор.

***  «Аякс» ўз тарихида илк марта ЧЛ ўйинида биринчи бўлиб гол ургани ҳолда якунда мағлубиятни тан олди. Амстердамликлар бунгача 49та ўйинда ҳисобни очган бўлсалар, уларнинг 41таси ғалаба қозонган ва 8тасида дуранг натижа қайд этишганди.

***  «Аякс» учрашувнинг илк дақиқаларида ЧЛдаги юбилей - 150-голини нишонлаб, Голландиянинг бу маррага етган биринчи жамоаси бўлди.

***  Дэйли Блинд ЧЛда «Аякс» сафида 26-ўйинини ўтказиб, бу борада отаси - Даннига тенглашиб олди. 29 ёшли голланд 2008-2014 ва 2018-2019 йиллар оралиғида шундай натижага эришди. Катта Блинд эса 1986-1999 йиллар оралиғида айнан «Аякс» шарафини ҳимоя қилганди. Айтганча, у 1995 йили Амстердам клуби сафида ЧЛ бош соврини соҳибига айланган эди.

 

«Ливерпуль» - «Барселона»

 

***  «Барселона» ўз тарихида еврокубоклар доирасидаги ўйинларда 6-марта 4та гол қўйиб юборди. Каталонияликлар охирги марта ЧЛ-2016|2017 1|8 финали илк учрашувида шундай қисматга дуч келишганди («ПСЖ»га қарши баҳс - 0:4). Тўғри, «Барселона» шунга қарамай, жавоб учрашувида барчасини ўз-ўрнига қўйиб (6:1), кейинги раундга чиққанди.

***  «Ливерпуль» ЧК|ЧЛ тарихида ярим финалнинг илк ўйинида йирик ҳисобда енгилишига қарамай, якунда ҳал қилувчи учрашувга йўл олган 3-клубдир. 1971 йили «Панатинаикос» («Црвена Звезда» - 1:4, 3:0) ва 1986 йили «Барселона» («Гётеборг» - 0:3, 3:0, пен. - 5:4) шундай натижага эришганди.

***  «Ливерпул»нинг бельгиялик ҳужумчиси Дивок Ориги еврокубокларда илк марта «дубл»га эришди.

***  «Барселоан» дарвозасини қисқа вақт ичида икки бора нишонга олган Жоржиньо Вейналдум 2012 йилнинг августида ПСВ сафида ЕЛ саралаш босқичидан ўрин олган «Зета»га қарши ўйин (9:0)да «хет-трик» қайд этганди.

***  «Ливерпуль» ўз тарихида 3-марта ЧК|ЧЛ финалига кетма-кет равишда йўл олди. Мерсисайдликлар ўтган мавсум ҳал қилувчи ўйинда «Реал»га бас келолмагандилар - 1:3. Англия клуби 1977 йили ЧК финалида «Боруссия» (Менхенгладбах)ни 3:1 ҳисобида енгиб, кейинги мавсум «Брюгге»ни ягона гол эвазига таслим этганди (1:0). Мавсум-1983|1984нинг ҳал қилувчи баҳсида ҳам «Ливерпуль» қўли баланд келган («Рома» - 1:1, пен. - 4:2), бироқ «қизиллар» кейинги йили омадсизликка учрашган («Ювентус» - 0:1).

***  «Барселона» ЧЛнинг охирги 3 мавсумида «плей-офф» раундлари доирасидаги сафар ўйинларда атиги 2та гол урди. Қолаверса, жамоа бу оралиқда 7та ўйиндан 1тасини ўз фойдасига ҳал қилди, холос (2та дуранг ва 4та мағлубият). Боз устига, «Барселона» бу ўйинларда нақ 15та гол қўйиб юборди.

***  «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон қаторасига 2-мавсум ЧЛ «плей-офф» раундида «Барселона»га қарши ўйнаб, унинг кейинги босқичга чиқишига йўл қўймади. Бразилиялик кипер мавсум-2017|2018да «Рома» сафида  1|4 финалнинг илк ўйинида 4та гол қўйиб борган, аммо жавоб баҳсида дарвозасини дахлсиз сақлаганди - 1:4, 3:0.  

***  2013 йилдан буён ЧЛ финали илк марта Криштиану Роналду ва Лионель Мессисиз ўтади. Бу оралиқда аргентиналик футболчи ҳал қилувчи баҳсда 1 марта, португалиялик юлдуз эса 4 марта иштирок этди. Хуллас, иккисидан холи охирги финал 6 йил олдин кузатилганди («Боруссия» Д. - «Бавария» - 1:2). Диққатга сазовор томони, ўшанда Дортмунд жамоасини Юрген Клопп бошқарганди.

***  2013 йилдан буён финал илк марта Испания клубисиз ўтадиган бўлди. Эътиборлиси, Ла-лига вакиллари бу муддат ичида қаторасига 5 марта бош сов-рин соҳибига айланишди. 2014, 2016, 2017 ва 2018 йилларда «Реал» зафар қучган бўлса, мавсум-2014|2015 якунида «Барселона» тахтга кўтарилди. Охирги йилларда «Атлетико» ҳам икки марта финал юзини кўрганини айтиш ўринли.

***  «Ливерпуль» Юрген Клопп бошқарувида қаторасига 3-марта еврокубоклар финалига чиқди. Бошқача айтганда, Мерсисайд жамоаси германиялик мутахассис даврида еврокубокларнинг 2та ўйиндан иборат босқичларида бирор марта енгилгани йўқ. Клопп дебют мавсумида Ливерпул»ни ЕЛ финали сари етаклаган, аммо «Севилья» олдида ожиз қолганди. «Қизиллар» кейинги мавсум ЧЛ бош соврини учун курашда «Реал»га ютқазишди.

***  «Барселона» қаторасига иккинчи марта ЧЛ «плей-офф» раунди доирасидаги илк ўйинда 3та гол фарқи билан ғалаба қозонган ҳолда курашдан чиқиб кетди. Каталонияликлар ўтган мавсум 1|4 финалда худди шундай омадсизликка учрашганди («Рома» - 4:1, 0:3).

***  «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд «Барселона»га қарши жавоб ўйинида 2та голга ассистентлик қилди. Шу билан унинг жорий мавсумдаги самарали узатмалари сони 14тага етди (барча турнирларда). Англиялик футболчи бу борада «Ливерпуль» етакчисидир.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:37, 17.05.2019. Ўқилди: 5504 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.