Франция чемпионатининг ушбу мавсумида турли позициялар бўйича энг яхшилар аниқланди.
Франция футболчилар касаба уюшмаси (UNFP) версиясига кўра, «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шунингдек, у энг яхши ёш ўйинчи совринига ҳам эга чиқди.
20 ёшли Килиан Франция чемпионати доирасида 28та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол урди ва 7та голга узатма берди.
«Лилль» устози Кристоф Гальтье мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Бошқа совриндорлар ва рамзий терма жамоаси билан таништириб ўтамиз:
Энг яхши дарвозабон: Майк Меньян («Лилль»).
Энг яхши гол муаллифи: Лоик Реми («Лилль»).
Рамзий терма жамоа:
Майк Меньян («Лилль») – Кенни Лала («Страсбур»), Маркиньос, Тиаго Силва (иккиси – «ПСЖ»), Ферлан Менди («Лион») – Марко Верратти («ПСЖ»), Танги Ндомбеле («Лион»), Анхель Ди Мария – Килиан Мбаппе, Неймар (барчаси – «ПСЖ»), Николя Пепе («Лилль»).
Энг яхши мураббий: Кристоф Гальтье («Лилль»).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).