Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзги таътил спорт билан янада мароқли ўтади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Умумтаълим мактабларида ўқув йили якунланаётган шу кунларда ота-оналар ёзги таътилда фарзандларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасида режа тузаётгани табиий. 

Бу борадаги барча режаларнинг амалга ошиши эса Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг самарали ижроси билан боғлиқ.

Нима учун, дейсизми? Негаки, шу қарорда республикамизнинг барча туманларида жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Бундан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, навқирон авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши орқали бўш вақтини мазмунли ўтказишдир. 

Пойтахтимизнинг Миробод туманида ҳам ёшларнинг ёзги таътил вақтини мақсадли ўтказиши учун самарали ишлар қилинган.

Ҳудудда болалар ва ўсмирлар спорт, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари, олий маҳорат спорт мактаблари, 39 спорт зал, 4 бассейн, 58 спорт майдончаси ва бошқа турдаги 25 спорт иншооти болалар ва ёшлар фойдаланиши учун шай ҳолатда. Шунингдек, тумандаги таълим муассасаларида 53 спорт секцияси фаолият юритади. Уларда 145 спорт мураббийи шогирдлари билан мунтазам шуғулланмоқда.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Аёллар спорт фестивали”, ”Очиқ эшиклар куни”, ”Спорт фестивали”, ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.

 

Жумладан, бугунги кунга қадар ўтказилган спорт мусобақалари ва тадбирларда жами 10 мингга яқин болалар қамраб олинди. Натижада спортсевар ёшлар сафи кўпаймоқда. Ана шу эътибор самарасида мирободлик ёшлар ўтган йили Тошкент шаҳар спартакиадасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Туманда бунёд этилаётган ёпиқ сузиш ҳавзаси ва сунъий қопламали футбол майдони жорий йилда фойдаланишга топширилади.

 

– Туманимиздаги айрим спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт инвентарлар ва жиҳозлари етишмайди, – дейди Миробод тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлим раҳбари Баҳодир Бахромов. – Бу борадаги ишлар ҳалигача кечикмоқда. Шунингдек, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг малака оширишини ҳам ташкилэтиш жоиз.

Бугунги кунда Миробод тумани 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган сузиш, волейбол, теннис, таэквондо (WTF), таэквондо (ITF), дзюдо, армрестлинг, турон, бокс, бадиий гимнастика, футбол каби тўгаракларига мингдан зиёд болалар жалб этилган.

– Спорт мактабимизда ёзги таътил кунларига келиб шуғулланувчилар сони кескин ортади, – дейди спорт мактаби директори Меҳри Қурбонова. – Шундай бўлса ҳам мактабимизда улар учун барча шароит муҳайё қилинган. Бироқ айрим оилалар турмуш ташвишлари билан бўлиб, фарзандларининг бўш вақти қандай ўтаётганига эътибор бермайди.Шу туфайли бола айни билим олиб, жисмонан чиниқадиган даврда кўп имкониятини йўқотади. Бу унинг келажагига салбий таъсир кўрсатади. 

Бугун мактабнинг футбол майдони, спорт зали, очиқ ҳаводаги жисмоний тарбия билан шуғулланишга мўлжалланган махсус ҳудуд, тиббиёт, ювиниш ва кийиниш хоналари ёшлар ихтиёрида. Бу ерга янги келган бола дастлаб тўғри югуриш, чигалёзди машқлар ва спорт жиҳозлари билан ишлашни ўрганади. Сўнгра ўзи хоҳлаган спорт тури бўйича машғулотларни давом эттиради

Манба: Minsport
Киритилди: 22:18, 22.05.2019. Ўқилди: 2530 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик