Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон ИИВ жамоаси ва Президент хавфсизлиги хизмати терма жамоаси финалда учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ходимларнинг жанговар тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг жисмоний чиниқишлари учун барча шароитлар яратилган. Айниқса, спортнинг турли йўналишлари бўйича ўтказилаётган мусобақалар ҳам шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти Кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида 28-Спартакиада дастурига киритилган футбол мусобақаси жамиятнинг Тошкент вилояти стадионида бўлиб ўтди. Унда 13 жамоа иштирок этди. Ўйинлар 3 та гуруҳда ўтказилиб, саралаш босқичлари, ярим финал ва финалдан иборат бўлди.

Қизғин ўтказилган мусобақа финалида Ўзбекистон Республикаси ИИВ марказий аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Президенти хавфсизлиги хизмати терма жамоалари беллашдилар. Ҳисоб 4:0 билан якунланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ марказий аппарати терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди ва 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Президенти хавфсизлиги хизмати терма жамоасига эса 2-ўрин насиб этди. 3-ўринга ўтказилган ўйинда, Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси Тошкент вилояти ИИБ терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси 3-ўринна қўлга киритди.

Манба: Jahon
Киритилди: 03:18, 28.05.2019. Ўқилди: 2788 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
9 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
10 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.