Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      •   Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      •   Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      •   Бунёдкор
      • 0:1
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм - Нефтчи
9-тур Қизилқум - Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор - Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стадионлар тарихи: "Уруш кўрган ўйингоҳ"

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сер Бобби Чарльтон бу стадионни эркалаб «Орзулар театри» деб атаган эди. Ўша кундан бошлаб бу арена шундай номлана бошланди. Бугун сезганингиздек, «Олд Траффорд» ҳақида сўз боради…

Тарихи

1910 – йилда ўзининг илк расмий учрашувини ўтказган «Олд Траффорд» стадиони ўша даврларда ўз бағрига 80 минг мухлисни сиғдира олар эди. Бу стадиондаги илк учрашувда мезбонлар ўзларининг кейинчалик абадий рақибига айланадиган «Ливерпул»га қарши майдонга тушишади. Учрашув 3 : 4 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланади. Энг қизиғИ шундаки, ўша мавсумда «Манчестер Юнайтед» клуби бошқа мағлубиятга учрамайди. Аввалига стадион 100 мухлисга мўлжалланган эди, бироқ қурувчилар мухлислар ва журналистлар учун қулай бўлиши учун стадион сиғимини камайтириш орқали бир нечта буфетларни стадион чизмасига жойлаштиришади. Стадион очилишида иштирок этган бир журналист «Олд Траффорд» ҳақида қуйидагиларни ёзиб қолдирган эди : “Мен Британия ва Европадаги барча муҳташам ареналарда бўлганман, лекин ҳеч қайси стадион мени «Олд Траффорд» сингари ҳайратда қолдирмаган эди. Бу оддий, ихчам ва жуда қулай арена, айнан мириқиб футбол томоша қилиш учун яратилгандек!”

Стадион ҳақида маълумот тўплаган чоғимда бир архитекторнинг стадион ҳақида ёзган мақоласини ўқиб чиқдим. Унда шундай ёзилган эди : “1910-йилда ишга тушган «Олд Траффорд» ўз доирасидан 10 йилга илгарилаб кетган эди”
Бу стадион 1923-йилга қадар терма жамоанинг уй учрашувларини ўтказувчи стадион сифатида ҳам ҳизмат қилгани эътиборга молик.

 


Биринчи жаҳон уруши чоғида Британияда футбол учрашувлари тўхтатилган бўлсада, стадион Ланкшир шаҳри учун мусобақаларда хизмат қилишдан тўхтамади. Биринчи жаҳон урушида клуб футболчиси Сенди Тренбулл Британия армияси сафида 1917- йилда жанг пайтида оламдан ўтади. Футболчининг номи стадион тарихига ёзилган китобда олтин харфлар билан битилган.

Қайта – қайта қуриш

1936 – йилда стадионнинг «Юнайтед роуд» сектори (Ҳозирда Алекс Фергуссон сектори деб номланади) устига 73 метрлик том ўрнатилади. Бу Англия стадионлари тарихидаги биринчи стадионга ўрнатилган том бўлиб, 1938 – йилда стадионнинг жанубий секторлари устини ҳам том билан тўлиқ ёпишади.
1939 – йил 25 – март куни стадион ўз бағрига 76 962 мухлисни сиғдиради ва ўша даврлар учун мутлоқ рекорд ўрнатади. Ўша даврлада стадионнинг катта қисми учрашувларни туриб томоша қилиш учун мўлжалланган эди.
Иккинчи жаҳон уруши даврида 1941 – йил 11-март куни немис авиацияси стадионга катта талофат етказади. Снарядлардан бири стадионнинг марказий секторининг ярмини мутлоқ йўқ қилиб юборади.

Урушдан сўнг стадион 1949 – йилга қадар ёпилади. Бу орада стадион раҳбарлари офис очиб давлатдан қайта таъмирлаш учун пул ундириш ҳаракатларни бошлаб юборишади. Давлат стадионни тозалаш ва таъмирлаш учунгина пул ажратади. Оқибатда стадионнинг сиғими бироз пасайди.
Урушдан сўнг стадион секин аста ўз қаддини тиклаб бора бошлади. 1951 – 1955 – йиллар оралиғида стадион номини қайта тиклади ва замонавий ёритиш воситаларини ўрнатди. 1959 – йилга келиб стадионда вип секторлар очилди. Бу Британия футболи тарихидаги илк вип секторлар эди. Аста-секинлик билан ўйинни ўтириб кўришни истаганлар  кўпайгани учун стадион қайта -қайта тамирдан чиқа бошлади.
1964 – йилда архитектор Атерден Фулер стадионни тўлиқ таъмирдан чиқарди. Янги стадионга келган мухлисларнинг 90 фоизи ўйинни ўтириб томоша қилиш имконига эга бўлди. Архитектор мухлисларнинг илтимосига биноан иккита қарама – қарши секторларни туриб томоша қилич учун қолдиради. Шундай бўлсада, 1966 – йилдаги ЖЧ олдидан стадион қайта таъмирланади ва тўлиқ ўтириб ўйин томоша қилишга мўлжалланган замонавий аренага айланади.


1973 – йилда стадионнинг ҳамма секторлари тўлиқ том билан қопланади ва у жуда ҳашаматли кўриниш олади. Шу билан биргаликда қўшимча 5, 500 ўрин бунёд этилади. Шунингдек, ўша йили стадионнинг шимоли-шарқий ҳудудига электрон табло ўрнатилади. 1975 – йилда эса  клуб ўз стадионини қайта таъмирдан чиқиши учун 3 миллион фунт стерлинг ажратади. Бу ўша даврлар учун «дахшатли» сумма эди.  Бу пулларга стадион қайта таъмирланади ва унга ресторан ва бошқарув корпуси бунёд этилади. Бундан ташқари трибуналар ва майдон ўртасидаги масофа қисқартирилади. 1980 – йилларга келиб майдон сиғими камайган бўлса, 90 – йилларга келиб 60 мингдан ҳам тушиб кетади.
2000 йилга келиб стадионни кенгайтириш ишлари бошланади. Аввалига қўшимча трибуналар қурилган бўлса, ғарбий трибуналарнинг қайта таъмирланиши эвазига стадионнинг умумий сиғими 68 217 га етади. Қайта тамирдан чиққан стадион 2003 – йилда ўзининг илк ЕЧЛ финалини қабул қилгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.


2010 – йилнинг 19 –февраль санасида стадион ўзининг 100 йиллик тўйини нишонлади. Ўша куни байрамни жамоанинг фахрий дарвозабони Джек Кромптон ва жамоанинг ижрочи директори Девид Гилл очиб берган эди.

Эртаклар театри

Ҳозирги замонавий «Олд Траффорд» Британиядаги иккинчи рақамли стадион сифатида тан олинган. Ҳозрда у ўз бағрига 76 мингдан кўпроқ мухлисни сиғдира олади. Бундан ташқари УЭФА ва ФИФА бу стадионни ўзининг беш юлдузли стадионлари қаторига қўшган. Бу рўйхат жуда тор эканлигини ҳисобга олсак, «Олд Траффорд» ер юзидаги камёб стадионлар қаторида эканлигни аён бўлади.
Ҳозирги «Олд Траффорд»нинг ғарбий сектори «Юнайтед Роуд»да жамоанинг ашаддий мухлислари жамланишади. Бу секотор ўз бағрига 26 минг мухлисни сиғдира олади. Бундан ташқари бу сектор ўйин давомида шундай шовқин кўтарадики, уларнинг шовқини «Боинг 747»никидан анча баланд янграйди. Чинакам «Орзулар театри» дасак, адашамаган бўламиз.
Шунингдек, бу трибунадаги мухлислар шу кунга қадар фақат иккита футболчинигина ўз сафларига қўшиб олишган. Бу футболчилардан бири Деннис Лоу бўлса, иккинчиси Эрик Контана !
Бу стадион қанчалар замонавий, қанчалар кўркам бўлмасин унга файз бериб турадиган нарса бу «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ўйинларидир. Бу буюк клуб ўз уй учрашувларини шу стадионда ўтказгани учун ҳам ўзи биламаган ҳолда стадионни ҳам буюкка айлантирган. Ер юзидаги бу стадионда учрашув томоша қилишни орзу қилмайдиган мухлиснинг ўзи бўлмаса керак.

Я . У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:29, 17.07.2019. Ўқилди: 5963 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик