Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Al Ain Cup. Ўзбекистон Эронни бу сафар пенальтилар сериясида мағлуб этди. Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олди [55]

ЖЧ-2026 саралаши. Осиё. Ироқ БААни иродали тарзда мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олди [22]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [15]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [14]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [11]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [7]

Каннаваро: "Ғалаба ҳар доим ёқимли. Ўйинчилар ҳам, мухлислар ҳам хурсанд" [6]

"Арсенал"нинг Родриго учун қанча таклиф қилгани маълум. Хаби Алонсо трансферга рози [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Финал ҳақида қизиқарли маълумотлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Истанбул шаҳрида «УЕФА супер кубоги» ғолиби аниқанади. Унда АПЛнинг икки гранд жамоалари тўқнаш келишидан хабарингиз бор. Бугун ўйин олдидан қизиқларли маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Тарихий ўйин

Бу учрашув сўзсиз тарихдан жой олади. Сабаби, илк бор эраклар футболи финал учрашувини аёллардан ташкил топган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Финал учрашувида Стефани Фраппер бошчилигидаги франциялик аёллар бригадаси ишлайди. Бундан ташқари шу кунга қадар инглиз клубалари бирор маротаба Супер Кубок баҳсида тўнқаш келмаган бўлиб, бу баҳс биринчиси сифатида қайт этилади.

Финал олдидан жамоаларнинг аҳволи қандай?

«Челси»

Ўтган мавсумда бир нечта йўқотишларга учраган клуб тикланиш учун деярли катта қадамларни ташлай олмади. Биринчидан жамоага трансфер тақиқи тўсқинлик қилган бўлса, иккинчидан клуб тажрибали бош мураббий билан шартнома имзолай олмади. Сарри «Ювентус»га ўтиб кетгач, Клуб раҳбарлари Френк Лэмпардга ишонишдан бошқа чора топа олмади. Шундай бўлсада, бу клубдаги асосий йўқотиш эмас. Жамоанинг бир неча йил давомида елкасида кўтариб юрган Эден Азар «Реал Мадрид»га ўтиб кетди ва унинг ўрнини тўлдира оладиган бошқа футболчи ҳарид қилинмади. Тўғри, ижарадаги футболчилар ортга қайтарилди, бироқ, бу муаммога ечим бўлиши эҳтимоли жуда кам.

«Ливерпуль»

Бу жамоа эса, «Челси»дан фарқли ўлароқ ўтган мавсумдаги таркибини тўлиқ сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Тўғри, жамоанинг ўйинин кучайтира оладиган топ футболчилар ҳарид қилнмаган бўлсада, бир нечта иқтидорли йигитлар билан шарнтома имзоланди. Жамоа бу мавсумда трансферларга пул ишлатиш борасида энг ёмон натижа кўрсатади ва атиги 4 миллион фунтгина ҳаркат қилди. Бу АПЛ клублари орасида фақатгина «Норвич» жамоасидан кўпроқ пул сарфланди дегани. Шундай бўслада, «Ливерпуль» бу иши билан кучсизланиб қолмади. Аксинча, жамоавий ўйинни янада кучайтиришга муваффақ бўлди.

Статистика

Бу жамоалар халақаро ареналарда 10 бор тўқнаш келган бўлиб, ушбу учрашувларнинг 2 тасида «Ливерпуль»нинг қўли баланд келган. 3 тасида «Челси» устунлик қилган бўлса, яна 5 та учрашув дуранг натижа билан якунланган. Тўплар нисбати 12 : 10 лондонликар фойдасига!

«Ливерпуль» Супер Кубок баҳсларида 6 бор иштирок этган бўлиб, уларнинг 3 тасида ғолиб чиқишнинг уддасидан чиққан.  «Челси» эса, бундай финаллардан 4 тасида иштирок этиб 2 бор шоҳсупага кўтарилшга муваффақ бўлган.

Бу кубок 2013-йилдан бери испан клубларига насиб этиб келаётган эди. Бу йил бу анъанага чек қўйилади. Шуниндек, бу Ангилия учун 8-Супер кубок бўлади. Бу борада Испания (15 та) ва Италия (9 та) жамоалари яққол етакчи.

Шунингдек, бир давлат клублари шу кунга қадар 7 бор ушбу мусобақада тў сурган бўлиб. 5 бор Испания жамоалари соврин учун кураш олиб борган бўлса, 2 бор Италия клублари кубок учун майдонга тушган эди. Бу умумий ҳисобда 8-баҳс бўлиб тарихдан жой олади.

Такрибдаги муаммолар

«Ливерпуль»

АПЛнинг лк баҳсидаёқ «Ливерпуль» етакчси Алиссон сафдан чиққан бўлса, финал учрашивида иштирок этиш учун Ловерен ҳам келамади. Дарвозабонинг қачон тўлиқ сафга қайтиши аниқ бўлмаса, Ловрен бошқа клубга ўтиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

«Челси»

Лондон жамоасида катта эҳтимол билан клубнинг юраги Нголо Канте финални ўтказиб юборади. Гап шундаки, жароҳатидан эндигина фориғ бўлган футболчи, «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда яна жароҳат олди ва қачон сафга қайтиши номалум. Шунингдек, Хадсон Одои ва Рубен Лофтус-чикларда жароҳат мавжуд. Шунингдек, Виллан ва Рюдегер учрашув олдидан кичик жароҳат олишган эди. Лэмпард уларни сафга қайтишга тайёр деб эълон қилган бўлсада, эртанги учрашувда бу футболчилар заҳира ўриндиғида қолишлари турган гап.

Таҳминий таркиблар

«Ливерпуль»: Адриан, Арнолд, Ван Дейк, Матип, Робертсон, Ҳендерсон, Вейналдум, Фабино, Мане, Салоҳ, Фирмино

«Челси»: Кепа, Аспиликуэта, Кристенсен, Зума, Эмерсон, Жоржино, Ковачич, Баркли, Пулишич, Педро, Жиру

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:18, 14.08.2019. Ўқилди: 3336 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.