Бугун 7 март, 2026 йил, шанба.

      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 1:3
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 1:2
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • 0:2
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • 1:0
      • ОКМК
  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • 2:1
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Пиза
      • 08.03.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Кремонезе
      • 08.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Верона
      • 08.03.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Парма
      • 08.03.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Рома
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 08.03.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Барселона
      • 08.03.2026 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эльче
      • 08.03.2026 20:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Бетис
      • 08.03.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Райо Вальекано

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 2 6
2 Локомотив 2 6
3 Пахтакор 2 6
4 Насаф 2 6
5 Бухоро 2 6
6 Андижон 2 3
7 Динамо 2 3
8 Бунёдкор 2 3
9 Навбаҳор 2 3
10 Хоразм 2 3
11 Қизилқум 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Машъал 2 0
16 Сўғдиёна 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон
2-тур Навбаҳор 0-1 Бухоро
2-тур Машъал 0-2 Локомотив
2-тур Сурхон 0-3 Нефтчи
2-тур Бунёдкор 1-2 Динамо
2-тур Сўғдиёна 0-2 Насаф
2-тур Хоразм 1-0 ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барса» футболчисининг таъсирли ҳикояси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун эътиборингизга «Барселона» жамоасида 16 ёшида дебют учрашувида майдонга тушган Ансу Фати бошидан ўтказган воқеани эътиборингизга тақдим этамиз.

орзу

Ўша куни Фати туни билан мижжа қоққани йўқ. Сабаби, у машғулотлар чоғида эшитган сўзларининг чин ёки ёлғон эканлигини англай олмас, ҳаёллари ҳар томонга олиб кетар эди. Аслида ёш футболчи эртанги муҳим машғулот олдидан тиниқиб уҳлаши лозим. Нега дейсизми? Эртага унинг ҳаётидаги энг муҳим машғулотлардан бири. Энг муҳими деса ҳам бўлаверади! Ахир  Ансу эртага илк бор асосий таркиб футболчилари билан машғулотларда иштирок этади! У ўрнидан туриб ўтирди ва рўпарасидаги ойнага тикилиб турар экан кўзи соатга тушди. Дарров ўрнини тўғирлаган бўлиб кўзларини маҳкам юмди. Футболчи тунгги иккида ҳам уҳламаслик эртанги машғулотларда сускаштликка сабаб бўлишидан қўрқиб кетган эди.
Ансунинг кўзлари юмиқ бўлсада, мийясида саволлар айланишда давом этар эди. Агарда мен уларга ёқмасамчи? Агарда мен катталар билан илк машғулотимда хато қилиб қўйсамчи? Майли, нима бўлган тақдирда ҳам, мен Гризман, Бускетс, Умтити сингари футболчилар билан машқ қилганим билан фахрланиб юришим мумкин!

Орзу сари бир қадам

Бу амалга ошди! Асосий таркиб билан илк машғулот чоғида футболчи ўзини бошқа дунёга тушиб қолгандек ҳис эта бошлади. У ҳалигача асосий таркибдаги футболчилар билан бирга шуғулланаётганига ишонгиси келмас, нуқул жилмаяр эди.
Энг дахшатлиси машғулотлар сўнгида юз берди. Мураббийлар Фатини олдига чорлашди ва унга эртага «Бетис»га қарши баҳсда иштирок этувчи футболчилар рўйхатига киритилгани ҳақида маълумот беришди. Мураббийлар қанчалар оддий сўзлашмасин, футболчининг бошида рўйхат, «Бетис»га қарши учрашув, «Камп-Ноу» стадионида сўзлари жаранглаб эшитилар, вақт тўхтаб қолгандек эди гўё! Бу эртакми? Ёки Тушми? Ҳатто Месси ҳам 16 ёшида «Барселона» сафида тўп сурмаганку!

Ўйин куни!

Ўйин бошланишига 2 соат қолганида Фати ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Балки бу ҳаяжон сабаблидир? Яна ким билади дейсиз?!
«Камп-Ноу» кийиниш хонасида шамол эсиб турар, ўйин бошланишига 2 соат вақт қолган ва тез орада асосий таркибда майдонга тушувчи футболчилар аниқланиши лозим.
Фати кийиниш хонасининг бир бурчагида ўтирганча асосий таркибнинг эълон қилинишини кута бошлади. Албатта у асосий таркибда майдонга тушмаслигини яхши билади, бироқ умид учқунлари милт-милт этиб турибди…
Фати ҳаёлида ўзи билан  суҳбат қурар, пичирлаб :
«Мен рўйхатда йўқ эканлигимдан бироз мамнун ҳам бўлдим. Тўғриси, асосий таркибда жой олишимни эшитишим билан қўрққанимдан беркиниб олишим ҳам ҳеч гап эмас эди», - деганча енгил тортди.

Ансу мухлислар билан тўла «Камп-Ноу» стадионига чиқиб келар экан, боши айланиб кетди. Ҳудди бутун стадион унга қараб тургандек туюлиб кетди шекилли! Футболчи ҳеч қачон клуб ўйинларини заҳира ўриндиғидан туриб томоша қилмагани боис ҳаммаси жуда бошқача туюлар, буни сўз билан ифодалашнинг сира иложи йўқ эди.

«Барселона» 3-голни киритганида мураббийлардан бири келиб Ансуга оддийгина қилиб тайёрлан деди ва нари кетди.

Фати бир зумга ҳеч нарсани тушунмай қолди. Тайёрлан? «Барселона» 4-голни киритганида Ансу уни нишонлашга ҳам улгурмай қолди. У ўз футболкасини кийган ва майдонга тушиш вақтини катта ҳаяжонда кутаётган эди. Футболчи жуда қўрқар, оёқлари қалтираётганини ўзи сезмас эди. «Орзуни амалга ошириш шунчалар қўрқинчилими? Мен бунчалар маъсулият остида қолиб кетишимни нега олдиндан сезмадим?» деган ўйда турган футболчини заҳира ҳаками ўз олдига чорлади ва унинг қўлидаги кичик таблода Ансу ҳаракат қиладиган 31 рақам кўринди. Футболчи рақамга қараб қўяр экан ичида «менинг рақамим» дея ёш болаларча қувониб қўйди.

Ўз орзулари учун ҳаракатланаётган Ансу Фати ўзининг илк ўйинида иштирок этишга жуда яқин турибди. У янги тарихни ёзиш арафасида. Бу тарих «Барселона» сингари қудратли клубда старт олаётгани икки ҳисса ёқимли. Ушбу старт кўп нарсани англатмасада, футбол оламига илк қадамини қўйган футболчи учун тенгсиз ҳисларни тақдим этгани айни ҳақиқат!

Я . У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:00, 28.08.2019. Ўқилди: 9670 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
3 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
4 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
5 Локомотив Қувончбек Абраев 2
6 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
7 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
8 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
9 Андижон Александр Андроникашвили 1
10 Андижон Драган Черан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.