Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виржил совринни қўлга киритгач Месси нималар деди?

Баҳо:
+1 | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун бўлиб ўтган ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг кучли футболчиларни тақдирлаш маросимда голландиялик ҳимоячи бош совринга эга чиққанидан хабарингиз бор. «Ливерпуль» ҳимоячиси ушбу совринни қўлга киритгач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бундан ташқари, ЕЧЛнинг энг яхши ҳужумчиси номинацияда ғолиб чиққан Лео Месси ҳам оав учун кичик интервью берди. Ҳозир ушбу интервьюларни эътиборигизга тақдим этамиз.

Виржил Ван Дейк

Кучли учликда бўлишнинг ўзи мен учун ажойиб совға бўлган бўлсада, ғолиб бўлишни ким ҳам истамайди дейсиз? Айниқса, саҳнага чиқиб совринни қўлга киритиш инсондаги барча ёқимли ҳисларнинг жумбушга келишига сабаб бўлади.

Ўтган мавсумдан менда ажойиб хотиралар қолган эди. Эндиликда бу ёқимли ҳисларга ушбу соврин ҳам қўшилди ва бу менинг фаолиятим давомидаги энг ажойиб мавсумга айланди.

Бундай мукофотга лойиқ кўрилганимдан бехат хурсандман. Энди анча ҳотиржамман ва янги ғалабаларга жуда чанқоқман. Мени қувонтирган яна бир омил шундаки, ушбу совринни ҳужумчилар эмас,  ҳимоячи қўлга киритди. Аслида футбол майдонида ҳимоячиларнинг вазифаси мушкулроқ бўлсада, ҳужумчилар доиммо биринчи планда намойиш этилишига барҳам берилди.

Мен ҳеч қачон мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун ҳаркат қилмаганман. Тўғри, бу жуда нуфузли соврин. Бундан ташқари уни қўлга киритган футболчиларнинг рўйхатига назар солсангиз сўзларимнинг исботини топасиз, бироқ яна қайтариб айтаман, мен биринчи бўлиш учун тўп сурмаганман.

«Олтин тўп» борасида ҳам ҳеч нарса дея олмайман, сабаби уни қўлга киритиш учун янги мавсумнинг илк босқичида ҳам кучли футбол намойиш этиш лозим.

Месси

Виржил ҳозирда дунёнинг энг кучли ҳимоячиси саналади. Ахир у ЕЧЛда ғолибликни қўлга киритган «Ливерпуль»нинг ажралмас бўлаги. Бу ғалаба учун футболчи катта меҳнат қилди. У мавсум давомида ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам бирдек тер токди.

Мен соврин Виржилга насиб этганидан сира хафа бўлганим йўқ. Гап шундаки, бу мен бирор маротаба қўлга кирита олмаган соврин эмас.  Ҳар доим айтганимдек, мен учун асосийси жамоавий ғалабалар! Айнан шундай совринларни қўлга киритиш иштиёқида ёняпман. Очиғи доим ҳамма совринларни ўзимники қилишни истайман. Умид қиламанки, янги мавсумда олдингисига нисбатан кўпроқ совринларни қўлга киритамиз.  Биз таркибимизни анчагина кучайтириб олишни уддаладик ва янги мавсумда янада кучлироқ бўлиб майдонда жанг қилишга тайёр холатдамиз.

Гризман ҳам мавсумни жуда яхши бошлаб олди. Ишонаманки, у мавсумнинг қолган қисмида ҳам ана шундай темпда ўйин кўрсата олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:43, 30.08.2019. Ўқилди: 21244 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик