Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

01/01 06:00 Борнмут - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бўлажак супер юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугунги кунга келиб, бир нечта ёш ва иқтидорли футболчилар мухлисларни ўзига қаратиб бормоқда. Уларнинг ўйинига қараб туриб, келажаги порлоқ эканлигига шубҳа қилмайсан. Ҳозир эътиборингизга замонавий футболдаги вундеркиндлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Темми Абраҳам

Дрогба «Челси»ни тарк этгач, клуб узоқ муддат давомида марказий ҳужумчига ёлчимади. Жамоа Шевченко, Торрес, Игуаин, Мората сингари топ ҳужумчиларни ўз сафига қўшиб олган бўлсада, улар жамоа учун айтарли ҳеч нарса қила олмади. Тўғри, Диего Коста бир фурсат давомида ҳужумчиликни уддалаган бўлсада, оғир ҳарактери уни жамоада қолишига қаршилик қилди…
Эндиликда Френк Лемпард асосий ҳужумчи вазифасини 21 ёшлик Темми Абраҳамга ишониб топширмоқда. Бир қарашда тушунарсиз қарордек кўрингани билан, Абраҳам сўнги мавсумларда бунга ҳақли эканлигини исботлаб келмоқда. Қаҳрамонимиз 21 ёшга қадар "Чемпионшип"да тўп урар бўлишни уддалабгина қолмай, лигада энг кўп гол киритган ёш футболчи сифатида тарихда қолди. АПЛ учрашувларида ҳам Темми йўқолиб қолаётгани йўқ. Унинг ҳисобида 4 гол мавжуд эканлиги сўзимизга исбот бўла олади. Энг муҳими шундаки, у ўз устида ишласа, янада ўсиши ва чинакам гол машинаси бўлиши мумкин. Унда бунинг учун ҳамма имкониятлар мавжуд.

Дениел Жеймс

«Манчестер Юнайтед» томонидан 18 миллион евро эвазига «Суонси» жамоасидан харид қилинган футболчининг нималарга қодир эканлигини ҳали тўлиқ англаб етмаганлар орамизда кўплаб топилади. Футболчи фантастик тезлик ва майдонда унверсаллиги билан қолганлардан яққол ажралиб туради. Жеймс янги жамоаси учун 3 та гол киритишга муваффақ бўлибгина қолмай, «қизил иблислар»нинг ўйинига ўз таъсирни ўтказа олмоқда. Бу уни ажойиб келажаг кутиб турганидан далолат. Сулшер айнан унга суянган холда Лукакуни қўйиб юборди. Эндиликда Решфорд марказга кўчган бўлса, қанот Дениел Жеймсга ишониб топширлмоқда.

Ансу Фати

Бир нечта рекорларни янгилашга муваффақ бўлган «Барселона» футболчиси ҳақида тўхталиб ўтишимиз лозим. У 16 ёшидаёқ дебют учрашувини ўтказди ва клуб тарихида гол киритган энг ёш футболчига айланди. Хатто Месси ҳам илк голини киритган чўғида Ансудан каттароқ эди.
Тезкор, эгилувчан ва ажойиб зарба эгаси бўлган Фати бир зумда кўплаб грандларнинг эътиборига тушишни уддалади. «Барселона» эса, ўз тарбияланувчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади ва унинг тавон пулини 100 миллион евро деб баҳолади. Фати ҳозирда машғулотларда тинимсиз ишламоқда. Агарда у ўсишдан тўхтаб қолмаса, келажакда Католония клубининг янги етакчиси бўлиши аниқ!

Алфонсо Девис

18 ёшлик футболчининг ўйинларини кузатган «Бавария» жамоаси скаутлари уни дарҳол қўлга киритишга қарор қилади. МЛСдаги ёрқин ўйинларидан сўнг, футболчи 18 ёшида «Бундеслига»да тўп суриш учун Европага кўчиб келгани эътиборга молик.
У чинакам қанот ҳужумчиси. Тезкорлик, ажойиб паслар, жарима майдончасига ёриб киришлар унинг севган машғулотлари сирасига киради. Бу футболчи ҳали жамоанинг асосий таркибига кириб олишни уддаламаган бўлсада, ўз ҳисобига гол ва ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Айнан уни немислар Риберининг издоши сифатида алоҳида қайт этишмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:07, 09.09.2019. Ўқилди: 10577 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик