Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азимжон Аҳмедов: “Суперлигада ҳар бир ўйин қийин кечмоқда”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.             

Мазкур ўйинга жамоамиз аъзолари жиддий тайёргарлик кўришмоқда. “Лочинлар”нинг навбатдаги машғулоти якунлангач, наманганликларнинг  тажрибали ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедов бўлажак учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

-   Машғулотларда барчамиз фаол иштирок этяпмиз. Мураббийлар штаби ҳар бир рақибнинг ўйин услубига қараб, шунга  мос равишда тактика танлашади. Демак, машғулотлар ҳам шунга яраша ўтказилмоқда.

Бўлажак рақиб - “Динамо” гарчи бу йил Суперлига иштирокчисига айланган бўлса-да, 1-давра баҳсларида ажойиб ўйини ва натижалари билан барчани ажаблантирганди. Аммо негадир 2-давра баҳсларида самарқандликларнинг омади келмай, мағлубиятлар гирдобидан чиқолмаяпти ҳамда айни пайтда турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда.

Бироқ рақиб ким бўлишидан қатъий назар, хотиржамликка берилиш ярамайди ва жорий мавсумда Суперлигада ҳар бир ўйин қийин кечмоқда.

Шу боис, машғулотларда астойдил тер тўкяпмиз.

Бундан ташқари, “Динамо” Наманганга янги мураббий Тачмурат Агамуродов бошчилигида келади ҳамда унинг дебюти муваффақиятли чиқиши учун самарқандликлар майдонда барча имкониятларини ишга солишади.

Ўз навбатида биз – футболчилар ҳам ўз майдонимизда, мухлислар кўз ўнгида зафар қучиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Чунки ишқибозлар ҳам жамоамизнинг  Намангандаги ғалабасини соғиниб қолишди ва “Навбаҳор”дан бўлажак баҳсда ютуқ кутишмоқда.

Мухлисларнинг ишончларини оқлаш, зафар қучиш учун барчамиз майдонда астойдил тер тўкамиз.

Ишқибозлардан эса бизни бўлажак ўйинда муносиб қўллаб-қувватлашларини тилаб қолам.                     

“Навбаҳор” – “Динамо” учрашувига ташриф буюриб, бизни 12-ўйинчи сифатида қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!

     “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:01, 27.09.2019. Ўқилди: 2108 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик