Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Канчельскис: “Жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти бор”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис ва мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган мезбонлар ҳужумчиси Александр Касьян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

Андрей Канчельскис (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Учрашув қийин кечди. “Динамо”га очко сув ва ҳаводек зарур бўлганлиги боис, рақибнинг жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишини кутгандик, албатта.

Самарқандликлар ҳимоявий ўйин намойиш этиб, ўз бахтларини қарши ҳужумдан излашди. Қанотлар орқали ҳужум ташкил этмасдан эса ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас. Афсуски, қанот ярим ҳимоячиси Аббос Ғуломов жароҳат олди, шунингдек, Азизбек Турғунбоев ҳам олдингидек формада эмас. Бу тушунарли ҳолат. Боиси, Турғунбоев маълум сабабларга кўра, 6 ойга яқин вақт давомида майдонга тушмади ҳамда бу унинг ўйинига ўз таъсирини кўрсатди.

Жамоамиз учун ушбу ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди ҳамда йигитлар зафар қучишни уддалашди. Муҳими, ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритдик.

Жамоамизда ҳали совринли ўринлар учун кураш олиб бориш имконияти бор ҳамда буни амалга ошириш учун интиламиз.

Бугунги ўйиндаги жонкуярликлари, фидоийликлари учун шогирдларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Йигитлар майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришди ва якунда зафар қучишга муваффақ бўлдик.

Кейинги учрашувларда  футболчилар ўйин сифатини ошириш ҳамда кўпроқ голлар уришга ҳаракат қилишади ва буни амалга ошириш устида иш олиб борамиз.    

Тўғри, биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган ўйин бугунгидан кўра, кескинроқ ҳамда шиддатли, шунингдек, кескин курашлар остида кечганди. Аммо ўша таркибдаги футболчилардан тўрт нафари ҳозир айрим сабабларга кўра, сафимизда  йўқ. Шунинг учун бугунги баҳс ўша ўйиндан кескин фарқ қилди.

Айтиш лозимки, биз ҳозир ҳам руҳий “ўра”дамиз. Бундан эса бирданига чиқиб кетиш осон иш эмас. Бундан ташқари, шундай қийин ҳолатда “Пахтакор”га қарши ўйнашга тўғри келди ҳамда ўша ўйинда рақибга ўзимиз гол совға қилдик.

Йигитларга қойил, улар мазкур қийин вазиятдан чиқиб кетишга ўзларида куч топа билишди ва  ўз ишларига виждонан ёндошишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, захира ўриндиғимиз торлиги боис, жароҳатланган ҳамда дисквафикацияга учраган футболчиларнинг ўринларини тўлдириш қийин кечмоқда.

Олдинги матбуот анжуманида, Александр Касьян вақти келса, гол уришни бошлайди, дегандим. Мана у гол уришни бошлади ва кейинги ўйинларда ҳам Касьяндан чиройли голлар кутиб қоламиз.

Тўғри, Иван Соловьёвнинг майдонда йўқлиги билинди. Айтганча, у бугун фарзандли бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Иванни янги меҳмон билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

Кейинги баҳсларда Соловьёв албатта, “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддаман.   

Олдинда бизни принципиал аҳамиятга эга бўлган “Сурхон”га қарши кечадиган ўйин кутиб турибди. Термизликлар билан биринчи даврада кечган баҳс ҳам анча қийин ўтганди. Ўша учрашув арафасида анча гап-сўзлар бўлганди. Лекин биз “Сурхон”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлгандик.

Энди Термиздаги ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз.

Албатта, бир нафар ҳужумчи билан ўйнаш қийин ва келаси мавсум арафасида Касьян билан ҳужум тандемини ташкил этиш учун яна бир нафар маҳоратли  ҳужумчини таклиф этиш режамиздан ўрин олган.

Александр Касьян (“Навбаҳор” жамоаси ҳужумчиси): - Устозим таъкидлаганидек, ўйин анча қийин кечди. Айтиш лозимки, Андрей Антанасович Канчельскиснинг жамоага қайтиши ижобий ҳолат бўлди. Унинг бошчилигидаги  мураббийлар штаби биз – футболчилар оптимал формада бўлишимиз учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

Андрей Антанасович барчанинг кўнглига йўл топа олади ва аста-секин барчаси ўз изига тушади, деган умиддаман.

Кейинги турда Термизда ўтказиладиган учрашувда ҳам майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз, албатта. Биз нафақат мухлислар ва оила аъзоларимиз  балки, мураббийларимиз учун  ҳам майдонда барча имкониятимизни ишга солишга интиламиз.

Анчадан буён гол уролмаётгандим ва мана, Худога шукр, бугун тўп киритишга муваффақ бўлдим. Омадсизликлар ортда қолди ҳамда кейинги ўйинларда ижобий натижалар қайд этамиз, деган умиддаман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 14:20, 02.10.2019. Ўқилди: 3586 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик