ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган "D" гуруҳида 3-турдан ўрин олган яна бир ўйин бўлиб ўтди.
Ушбу гуруҳда пешқадам бўлиб турган Сингапур, гуруҳ фаворити Саудия Арабистонига сафар уюштирди.
Маҳорат борасида устун бўлган саудияликлар рақиб дарвозасига 3 марта йўл топа олишди. Бир вазиятда мезбонлар майдон эгалари пенальтидан самарали фойдаланишди.
Ушбу ғалабадан кейин Саудия Арабистони ўз очколарини 4тага етказиб, гуруҳ пешқадами бўлиб олди. Ўзбекистон эса ҳозирча 3-поғонани эгаллаб турибди.