Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Украинадан мастер-класс: Португалиянинг ношудлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Евро-2020 саралаши доирасидаги ажойиб ўйинлардан бири якунига етди. Украина терма жамоаси ўз уйида Португалияни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу тасодифий эмас, адолатли, чинакам, кутилган ғалаба бўлди, Украина чиндан ҳам 3 очкога муносиб эди.

ХАТОЛАР

Португалиянинг бугунги мағлубияти учун асосий айбни Фернанду Сантуш зиммасига олаверса бўлади. Чунки, биринчидан, у асосий таркибни нотўғри тузганди. Жоау Мариуни қайси каромати учун асосий таркибга киритганини фақат ўзи билса керак. Мариу ҳам ўйини орқали ҳали асосийда ўйнашга тайёр эмаслигини кўрсатиб қўйди. Қолаверса, асосийда тушган Гедеш ҳам бу қарор нотўғри бўлганини исботлади. Ахир оддий узатмани тўхтата олмайдиган футболчининг асосийда ўйнашга ҳақи бормикан?

Бош мураббийнинг иккинчи айби кенгайтирилган таркибни нотўғри танлагани. Бошқа футболчилар йўқ-да, дерсиз, эҳтимол. Аммо Сантуш изласа, яна 4-5 та жамоанинг ёмон кунига ярайдиган футболчилар топиларди. Шундоқ ҳам захира жуда-жуда қашшоқ.

Португалиянинг энг катта нуқсони — барқарор ўйнайдиган футболчининг йўқлиги. Украинага қарши  ўйинда ҳам португалларнинг ҳатто юлдузлари шунақа ёш болаларча хато қилдики, асти қўяверасиз. Бу ўйинда Жоау Марио, Жоау Фелиш, Бернарду Силва, Бруно Фернандес, Нелсон Семеду каби футболчилар терма жамоанинг зарарига ишлади. Семеду бевосита ўтказиб юборилган голларда айбдор бошқа ҳимоячилар каби, қолаверса, унинг кўп бора ноаниқ узатмаларни амалга оширгани, довдираб ўйнагани терма жамоага панд берди. Жоау Фелиш эса ҳамон довдирашда давом этяпти. Ўзича рақибларни осонгина доғда қолдиришга уринди, аммо Украина футболчилари ҳозирча унинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини исботлаб қўйишди. Шунингдек, Бернарду Силва ҳам тўпни узатиш керак бўлган пайтда алдашга уриниб, вазиятларни кўкка совурди. Афтидан, атрофдагилар уни кўп мақтаб юборишган шекилли “Сен зўр ўйнайсан”, деб. “Реал”га ўтиши башорат қилинган Бруно Фернандес эса “Реал” у ёқда турсин, ўртамиёна жамоаларга мос футболчи эканлигини кўрсатяпти. Унинг ёш болаларча қарорлари ва ўхшамаган хатти-ҳаракатлари бир неча ўйиндан бери давом этмоқда. Аслида,  бугун бутун бошли Португалия жуда нурсиз ўйнади, йигитларда на шижоат, на бир ваҳшийлик сезилди.  Хатолар жуда-жуда кўп.

ШЕВЧЕНКОНИНГ ШОГИРДЛАРИ

Украина терма жамоаси чиндан ҳам ғалабага лойиқ эди. Рости, ҳакам меҳмонлар фойдасига пенальти бериб, камига Украина футболчисини майдондан четлатганидан кейин Португалия камида дурангга эришади, деб ўйлаган эдим. Аммо, буни қарангки, рақибнинг ёш болаларча хатосидан фойдаланган украиналик футболчилар тўпни ўзларида тутиб тура олишди ва ҳатто учинчи голни ҳам киритишлари мумкин эди. Шевченко ростдан ҳам кучли жамоа шакллантирибди. Дарвозабонга гап бўлиши мумкин эмас, ҳимоя чизиғи ҳам анча тартибли, ярим ҳимоя ва ҳужум ҳам жойида. Тактика бор, ў         йланган ҳаракатлар бор.

АЙБ ОМАДДА ЭМАС

Португалиянинг бу мағлубиятини омади келмади, деб изоҳлаш нотўғри. Мағлубиятнинг ягона сабаби — Португалия рақибидан ҳар жабҳада кучсиз эди. Ҳатто Криштиану Роналдунинг борлиги ҳам португалларга рақибдан бир бош устун бўлиш имконини бермади. Тўғри-да, “Нексия”лар билан пойга уюштираётган “Малибу” агар жамоадошлари “Запарож”у “Москвич”лар бўлса, ҳеч қаёққа бора олмайди, Роналду ҳам жон-жаҳди билан уринди, аммо жамоадошлари уни бирор марта тузукроқ узатма билан таъминлашгани йўқ.

Фернанду Сантуш таркиб ва тактика устида жиддий ишлаши керак. Бугун Португалиянинг режалар борасида ҳам қашшоқлиги сезилди. Иккита голдан кейин португаллар руҳан синишди ва уларда ҳеч бир захира тактика йўқлиги аён бўлди. Сантуш ана шу камчиликларни тузатмаса, Португалия Европа чемпионатига йўл олган тақдирда ҳам ушбу турнир португаллар учун шармандали бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:05, 15.10.2019. Ўқилди: 11112 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик