Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳақиқий фабрика: “Аякс”нинг сири нимада?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Аякс”нинг “Челси”га қарши ўйинини кўрдим. Шунчаки даҳшат. Френки де Йонг, Маттейс де Лигт каби етакчилари тарк этган клубга сира ўхшамайди. Ҳатто бу икки футболчининг ўрни сезилмади ҳам.

Ушбу ўйинни кузата туриб, шуни тушуниб етдимки, “Аякс” ўз мақсади йўлида оғишмай кетяпти: футболчилар етиштиради, яхшигина нархга сотади ва даромад қилади.  Шу билан бирга Голландия чемпиони бўлишда давом этади. Энди-энди “Аякс” халқаро майдонларда ҳам ўзини кўрсатишни бошлади. Аммо асосий мақсаддан чалғигани йўқ: келаси йил ёзида голланд клуби яна бир-иккита етакчисини сотиб, мўмайгина пул ишлаб олса ҳам ажабланмайман.

Хўш, бундай муваффақиятнинг сабаби нима? Хомашё ўзингдан чиқса, даромад ҳама яхши бўлади дейди тадбиркорлар. “Аякс” ҳам хомашё ишлаб чиқарувчи ажойиб заводига эга. Тушунгандирсиз, гап академия ҳақида кетяпти. “Аякс” академияси Португалиянинг “Спортинг” ва шунга ўхшаш клублари каби Европа учун иқтидорли футболчилар етказиб беришни ўз зиммасига олган, албатта, мўмайгина даромад эвазига. Клуб раҳбариянинг сиёсати оддий ва моддий жиҳатдан самарали — академияга иқтидорли ёшлар қабул қилинади, улар орасидан ўзини кўрсата олганлари асосий жамоага жалб этилади. Асосий жамоада ўзини кўрсатганлар эса бошқа клубларга қимматгина пулга сотилади. Тизим жуда тартибли — академиядан асосий жамоага кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилади, кейин эса ўз навбатида асосий жамоадан бошқа клубларга сотилганларнинг ўрнини бошқа футболчилар эгаллайди.

Иккинчи омил — бош мураббий. Хомашё қанчалик сифатли бўлмасин, ундан керакли маҳсулотни ясай оладиган уста бўлмаса, бефойда. “Аякс”да эса бундай усталар доим бўлган. Ҳозирги мураббий ҳам бу борада тажрибага эга. Тажрибали футболчилар билан ишлаш ёш футболчиларни парваришлашдан кўра осонроқ. Ёш футболчиларни тарбиялайдиган мураббийнинг зиммасида масъулият катта бўлади. Ҳали қони қайноқ, тўпни қойиллатиб тепа оладиган, аммо замонавий футболдаги тактикаларни ўрганишга улгурмаган ёш йигитчаларни тўғри йўлга солиш чакана иш эмас. “Аякс” мураббийи эса ана шу ишни маромида бажаряпти.

“Аякс” бу ёғига сиёсатини ўзгартириши, каттароқ натижаларга эришишга интилиши тайин. Чунки бир марта ЕЧЛ ярим финалига чиққан клуб яна бу мақсадга интилиши табиий. Эрик Тен Хаг футболчиларга ғолиблик руҳини сингдира олди, бу эса футболчиларга яна ва яна олға интилишга ёрдам беради.

“Челси”га қарши ўйиндан кейин “Аякс”нинг футболчиларнинг жисмоний ҳолати учун жавобгар мураббийларига ҳам қойил қолдим. Тиним билмай югурди футболчилар. Фақат омадгина ғолиб бўлишга имкон бермади, умумий олиб қараганда “Аякс” ғалабага ҳам ҳақли эди. Жамоа муваффақиятининг асосий негизи — мураббийларда. Агар мураббий ўта ақлли ва ўз ишининг устаси бўлса, жамоа доим иқтидорлилар тўп суради. “Аякс” айнан шу нақлни ўзига шиор қилиб олган бўлса, ажаб эмас. Айтмоқчимизки, Эрик Тен Хагнинг ақлли эканлиги жамоага керакли футболчиларни олиб келишига замин яратади. Масалан, Промисни олайлик. Россия чемпионатида ўйнаб юрган йигитча. Номдор чемпионат эмас. Аммо Тен Хаг тушундики, кучсизроқ чемпионатларда ҳам кучли футболчилар тўп суради. Яъни футболчининг кучсиз чемпионатда ўйнаши унинг ҳам кучсиз эканлигини англатмайди. Натижада голландиялик ёш иқтидор “Аякс”га олиб келинди ва унинг нималар қилганини кўрдингиз. У “Аякс”да қайта шаклланяпти.  Тен Хаг уни иқтидорли футболчи сифатида қайта “ясамоқда”.

Бу мавсумда голланд клуби узоқроққа бора олади. Агар тизим шу тарзда ишласа, кейинги мавсумда ҳам “Аякс” яхши натижалар қайд этиши билан бирга дунё футболига бир нечта иқтидорларни ҳам етиштириб беради.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:07, 24.10.2019. Ўқилди: 3941 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик