Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [49]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [26]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [13]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [12]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [9]

Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар аниқланди [6]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

40 ёшли Роналду жорий мавсумда 19 та голда иштирок этишга улгурди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Октябрь ойининг энг ёмон 5 та футболчиси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Ноябрь ойининг 2-куни. Ортда қолган Октябрь ойи бизга кўплаб ажойиб учрашувлар ва чиойли голларни тақдим этди. Шундай бўлсада, ортда қолган ой давомида ўзига билдирилган ишончни оқлай олмган футболчилар ҳам мавжуд . Бугун ўтган ойни кўнгилдагидек ўтказа олмаган футболчилар ҳақида сўз боради.

Тибо Куртуа

ЕЧЛ доирасида «Брюгге»га қарши ўтган ўйинда «Реал Мадрид» дарвозасини қўриқлаган посбон учрашув олдидан ўзини яхши ҳис этмаган бўлсада, майдонга тушишга қарор қилди ва ўйин давомида қўпол хатоларга йўл қўйди. Гол ўтказиб юборгачгина заҳира ўриндиғидан жой олди. Куртуанинг омадсизилигини фақатгина бир учрашув билан боғлаш нотоғри бироқ, унинг ўзига бўлган ишончи йўқолиб қолганга ўхшайди. Мухлислар ва ижтимоий тармоқдаги босим футболчининг ўйинларига ўзининг салбиий таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Агарда, Куртуа ўзини қўлга олмаса, ушбу мавсум дарвозабон учун энг омадсизи бўлиши ҳеч гап эмас.

Маттейс Де Лигт

Отоменди қанчалар урунмасин, ишончисз тўп суришда Де Лигтдан ўзиб кета олмади. «Динамо Загреб»га қарши учрашувда ўзини ҳар томонлама кўрсата олган ҳимоячи босимни енгиб ўтишга муваффақ бўлди. Ундан фарқли ўлароқ Маттейс Де Лигт барчани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. «Ювентус» ўтган ойда ўтказиб юборган 5 та голнинг 2 таси Де Лигтнинг «ҳизматлари» самараси десак, адашмаган бўламиз. Кўпчилик унинг майдондаги хатоларини тажрибасизликка йўймоқда, лекин Де Лигт янги жамоага кўникиб кетиши учун етарлича вақт берилди. Бундан ташқари, асосий таркибдан ҳам жой ажратилди. Афсуски, яратиб берилаётган имкониятлар ҳам голландиялик ҳимоячига камлик қилмоқда. Ортда қолган ой футболчининг кариераси давомидаги энг ёмони бўлди. Гап шундаки, ўйин давомида футоблчиларнинг фойдали ҳаракатларини ҳисоблаб борувчи сайтлар унга 10 баллик мезонда 6,6 балл қўйишди. Марказий ҳимоячи учун жуда паст кўрсатгич. Агарда Де Лигт ўзини қўлга олмаса, тез орада асосий таркибдаги ўрнини ҳам бой бериши мумкин.

Гранит Жака

«Арсенал» сардорига айланган футболчининг мухлислар билан жанжалга ўралашиб қолгани, унинг ўйинига салбиий таъсир ўтказган кўринади…

Аслида «Арсенал» жамоасида доимо кучли футболчилар сардорлик боғичига эгалик қилишган. Шундай бўлсада, эндиликда клуб сардорлик учун Жакадан бошқа номзод топа олмайдиган даражага етиб келди. Жака ўтган ойда «Арсенал»нинг нафақат майдондаги балки унинг ортидаги муаммоларига сабаб бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Фойдали ҳаракатлар сони бўйича Гундузидан деярли 2 баробар ортда қолаётган жамоа сардорининг руҳий холати ҳавас қилиб бўлмайди. Боз устига, ўтган ой давомида «Арсенал» айнан майдон марказидаги сусткашлик туфайли бир нечта гол ўтказиб юборди. Жамоани тўлиқ ҳужумчиларнинг маҳоратигина елкасида кўтариб юрибди.

Сусо

«Милан» жамоасининг сўнгги йиллардаги етакчиси негадир ўтган ойда «йўқолиб қолди». Теҳник томондан етук ва ажойиб узатмалар эгаси ой бошида «Лечче»га қарши ўйинда нақд 5 бор тўпни олдириб қўйди. Асосий таркиб футболчиси бўлишига қарамай, ҳар бир ўйинда ўртача 1,6 бор зарба йўллаётган қанот ярим ҳимоячисининг натижалар кескин пасйиб кетмоқда. Бундан бир йил муқаддам айнан шу кунга келиб, Сусо бир ўзи жамоани олдинга бошлаёган эди, бироқ унинг ҳозирда нафақат статистикаси, балки ўйинида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Тўғри, ҳозир «Милан» жамоасининг ишлари юришмаяпти, бироқ ўйин сифати ва майдонни кўриш борасида футболчи оқсамоқда.

Пьер-Эмерик обамеянг

«Арсенал»нинг асосий ҳужумчиси қанчалар маҳоратли бўлмасин, ўтган ойнинг энг ёмон ҳужумчиси бўлди десак,адашмаган бўламиз. Бутун 1 ой давомида рақиб дарвозасига атиги 9 бор зарба берган габбонлик футболчи бирорта гол киритишга муваффақ бўлмади. АПЛнинг энг катта маош олувчи ҳужумчиларидан бири учун бунданда хунук кўрсатгич бўлмаса керак. Сонгги 5 йил давомида обамеянгнинг фаолиятида бундай қуруқ серия кузатилмаган эди.

Тўғри, бутун бошли «Арсенал»нинг ишлари юришмаяпти, лекин бутун бошли жамоанинг сўнгги зарбасини берувчи футболчининг бирорта гол кирита олмаганини қандай баҳолаш мумкин? Шундай экан, обамеянг ўтган ойда энг ёмон ўйин кўрсатган ҳужумчи десак, адашмаган бўламиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:35, 02.11.2019. Ўқилди: 4149 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.