Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Суҳроб Султонов бугун дарвозани қаҳрамонлардек қўриқлади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

АГМК бош мураббийи "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, матбуот анжуманида журналистлар берган саволларга жавоб қайтарди.

"ФИФА кунлари туфайли юзага келган жамоамизга ас қотди. Чунки "Қўқон-1912"га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Қизиқарли ва осон бўлмаган баҳс бўлишини билгандик. Водийда ўйнаш осон эмас. Буни доим таъкидлайман. Баҳс бизнинг жамоа учун омадли кечди. Учрашув қизиқарли вазиятларга бой тарзда ўтди. Футбол шундай ўйинки, қачонки сен урмасанг, унда сенга уришади. Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, "Қўқон-1912" жамоаси бугун жуда яхши ҳаракат қилди. Биринчи бўлим стартида ва ўйин охирига қадар ҳисобда ортда бораётган бўлсада охиригача курашди. Ўйлашимча, бугунги баҳс мухлисларга манзур келди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун дарвозабонимиз Суҳроб Султонов ажойиб баҳсни ўтказди. Кўплаб вазиятларда жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб, қаҳрамонлик кўрсатди. Жамоамиз эса имкониятлардан самарали фойдаланди. Шунингдек, яна қатор вазиятлар содир этилди. Келаси ўйинларда "Қўқон-1912" жамоасига омад тилайман. Очиғи, бугун рақиб менда жуда ҳам яхши таассурот қолдирди.

Биринчи даврага нисбатан жамоамизда ўсиш кузатилмоқда? Ҳозир жамоамга ёки ишимизга баҳо беришим бироз нотўғри бўлади. Буни четдан кузатаётганлар баҳолагани маъқул. Ҳа, жамоа иккинчи даврага келиб анча ўсганини таъкидлашим мумкин. Бир жамоани шакллантириш учун маълум вақт талаб этилади. Оддий мисол, уй қураётганда аввал пойдевори яратилади, ғишт терилади, кейин тайёр бўлгач жиҳозланади ва ҳоказо. Футбол ҳам шунга ўхшаш. Янги жамоани бирпасда тўлиқ шакллантириб бўлмайди. Футбол ҳам ўзига яраша санъат. Бежизга бу спорт турини миллионлар ўйини деб айтишмайди. Шу боисдан ҳам янги жамоани қуриш учун вақт керак бўлади. Тўғри, жамоамиз футболчилари ўзаро ўйин тушунчаси, ҳамжиҳатлик ошиб бормоқда. Фақат, афсуски, энди мавсум деярли якунланиб бормоқда (кулади). Бир жамоани яхши шакллантириб, ҳар тарафлама рақобатбардош қилиш учун баъзан йиллар керак бўлади. Масалан, "Локомотив" ҳам Ўзбекистон чемпиони бўлиш учун 5 йил сарфлади. "Пахтакор"ни олайлик, уларнинг имконияти юқори бўлсада, янги қурилган жамоа учинчи мавсумда чемпионликка эришди. Катта ишлар аста-секинлик билан бўлади.

Миржамолнинг бурчак зарбасидан урган голига келадиган бўлсак, бу биринчи марта эмас. Аввал ҳам бундай голлар киритган. "Бунёдкор" сафида ҳам, АГМКда ҳам жорий мавсум бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри гол урганди. Ҳа, бу борада машғулотларда алоҳида ишланади ва бунга маълум вақт сарфлаймиз. Нафақат Миржамол, балки бутун жамоа стандартлар устида махсус дастур асосида шуғулланади", — дея ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди Миржалол Қосимов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 00:06, 24.11.2019. Ўқилди: 2647 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик